Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1108-2302/7118 Дата решения 16.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди Судья Абдурахманов Ўткирбек Абдухалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эгамбердиев Иброхим Жумабаевич Ответчик / Подсудимый Эгамбердиева Ферузахон Набиевна
Source ID 66d8b9c4383b5a4743e61d12 Claim ID 4923802 PDF Hash d9fb756e02910e61... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 122-моддаси аролик процессуал кодекси 122 code_article
Текст решения 1 848 символов
АЖРИМ Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл туманлараро суди 2024 йил 16 июль куни суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья Ў.Абдурахманов, судья ёрдамчиси Д.Жўрабекованинг котиблигида, даъвогар Эгамбердиев Иброхим Жумабаевичнинг жавобгар Эгамбердиева Ферузахон Набиевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаблари бўйича юритилган № 2-1108-2302/7118-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Даъвогар Иброхим Эгамбердиев жавобгар Ферузахон Эгамбердиевага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Гарчанд, даъвогар ва жавобгар суднинг 04.07.2024 йил, 09.07.2024 йил ва 16.07.2024 йилдаги суд мажлисларига келиши ҳақида лозим даражада огоҳлантирилган бўлсада, улар судга келмади. Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддаси 1-қисми 5-бандига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа суд томонидан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Суд ариза ва унга илова қилинган хужжатлар билан танишиб, даъвогар Эгамбердиев Иброхим Жумабаевичнинг жавобгар Эгамбердиева Ферузахон Набиевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 122-123 моддасига асосан ва 271-272-моддаларига қўлланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ Даъвогар Эгамбердиев Иброхим Жумабаевичнинг жавобгар Эгамбердиева Ферузахон Набиевнага нисбатан никоҳдан ажратиш хақидаги даъво аризаси – кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар 20 кунлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига хусусий шикоят ёки хусусий протест келтириши мумкин. Раислик этувчи судья Ў.Абдурахманов