← Назад
Решение #1277442 Гражданские
Суд хабарномаси; Ижро варақаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 1135 | — | law | |
| аролик кодекси | 1135 | — | code_article |
Текст решения
7 583 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июл ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, суд
таркиби
Раислик этувчи: Б.Раббимова
К.Тожибоевнинг
котиблигида,
адвокат
М.Хакимованинг
иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар РРРга нисбатан меросхўр деб
топиш ва мерос хиссасини
компенсация тариқасида ажратиш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2307/17224-сонли
фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Алибекова Раънонинг вакили Хакимова Манзура
жавобгар РРРга нисбатан меросхўр деб топиш мерос мулкидаги
улушини компенсация тариқасида ажратиш тўғрисида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида берган
тушунтиришида, даъвогар 2011 йил 04 ноябр кунида Ахатов Хамиджон
Олимович билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
турмуши давомида фарзандлари 2012 йил 07 сентябр кунида Олимова
Нозима Хамиджановна, 2016 йил 30 сентябр кунида Олимова Мубина
Хамиджоновналар туғилишганлигини, жавобгар даъвогарнинг турмуш
ўртоғининг отаси эканлигини, турмуш ўртоғи 2019 йил 28 август
кунида бетоблиги сабабли вафот этганлигини, турмуш ўртоғининг
онаси Абилова Лола Базаровна ҳам вафот этганлигини, мархум Ахатов
Хамиджон Олимович 1987 йил 21 ноябр кунида туғилган бўлиб унинг
туғилганлик гувоҳномасида ота онаси Ахатов Олимжон ҳамда Абилова
Лолалар қайд қилинганлигини, 2011 йил 01 апрел кунидаги нотариал
тасдиқланган олди сотди шартномасига кўра Самарқанд шаҳар, Супер
қўрғони 29 даха 7 уй 51 манзилда жойлашган дорихона биносини
сотиб олганлигини, ушбу
бино кадастр манзилида жойлашган
дорихона биносини сотиб олганлигини, ушбу бино кадастр хизматидан
179-сонли дорихона номи билан давлат рўйхатидан олинганлигини,
даъвогарнинг турмуш ўртоғи вафотига қадарли ушбу бинодан ўзи
фойдаланиб келганлигини, вафотидан сўнг жавобгар Ахатов Олимжон
фойдаланиб келмоқдалигини, жавобгар даъвогарнинг ушбу мулкидан
фойдаланишига қаршилик кўрсатиб келмоқдалигини, Самарқанд
шаҳар, Супер қўрғони 29 даха 7 уй 51 манзилда жойлашган мархум
Ахатов Хамиджон Олимовичга тегишли бўлган бино иншоотларга
нисбатан даъвогар ва унинг икки нафар фарзанди ҳамда жавобгарни
меросхўр деб топишни мерос мулкдаги жавобгарларнинг улушини пул
тариқасида ажратишликни сўради.
Суд мажлисида инернет тармоқла орқали жавобгар Ахатов
Олимжон билан 97. 912-35-70 рақамлари орқали олиб борилган
сухбатда
Ахатов Хамиджон унинг фарзанди эканлигини, у 2019 йил август ойида
вафот этганлигини, у ҳам ўлимдан қолган Самарқанд шаҳар, Супер
қўрғони 29 даха, 7 уй, 51 хонадондаги дорихонадан ўз улушини олиш
нияти борлигини, ўзи бетоблигини билдириб уни ҳам ушбу дорихонага
меросхўр деб топишни ва улушини белгилаб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва
адвокатларнинг музокара сўзларини тинглаб, ишдаги тўпланган
ҳужжатларни кўриб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Ишда мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, 2011 йил 1 апрелдаги
олди-сотди шартномасига кўра, Самарқанд шаҳар, Супер қўрғони 29 даха
7 уй 51 дорихона биноси Ахатов Хамиджон Олимовичга тегишли.
2011 йил 4 ноябр куни Ахатов Ҳамиджон ва Алибекова Раъно билан
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган (никоҳ қайд қилинганлиги ҳақида
гувоҳнома нусхаси мавжуд).
Самарқанд шаҳар, Шукрона МФЙси томонидан берилган 2023 йил 10
сентябрдаги далолатномага кўра, Ахатов Хамиджон Олимовичнинг
Олимова Нозима Хамиджоновна ва Олимова Мубина Хамиджоновна
исмли
фарзандлари
борлиги
маълум
қилинган.
Иш ҳужжатида туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси мавжуд.
Ўлим ҳақидаги гувоҳнома нусхасига кўра,
Ахатов Хамиджон
Олимович 2019 йил 28 август куни вафот этган.
Суд томонидан 2023 йил 27 февраль кунида фуқаролик иши бўйича
суд-қурилиш техникавий экспертизаси тайинланган.
Судга оид қурилиш-техникавий экспертизаси бўйича давлат суд
экспертининг
29/31(743)16.1Z/2527-сонли судга
оид қурилиштехникавий экспертизаси хулсасига кўра, Самарқанд шаҳар, Кимёгарлар
(Супер) қўрғони 29 даха, 7 уй манзилида жойлашган мархум Ахатов Х.Ога
тегишли бўлган низоли 51 хонадонни, сарф-харажат ва таққаслаш
усуллари билан ҳисобланган бозор бахосини мувофиқлаштирган ҳолда
экспертиза
ўтказилган кунда якуний аниқланган бозор баҳоси
644 342 274 сўмни ташкил этиши маълум қилинган.
Ўз.Р. ФКнинг 1135-моддасига кўра, мерос қолдирувчининг болалари
(шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва отаонаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи
навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг
вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар
жумласига кирадилар.
Суд, даъвогарнинг меросхўр деб топиш ва мерос улушини белгилаш
ҳақидаги даъво талабини муҳокама қилиб, ушбу даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқорида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 1135-моддасига асосан Х.Ахатовнинг вафотидан сўнг унинг
отаси, хотини ва фарзандлари биринчи навбатдаги
меросхўрлар
бўлишади, Самарқанд шаҳар, Кимёгарлар (Супер) қўрғони 29 даха, 7 уй
манзилида жойлашган, мархум О.Ахатовга тегишли бўлган низоли 51
хонадонда жойлашган дорихонага Алибекова Раъно, унинг икки нафар
вояга етмаган фарзандлари Олимова Нозима, Олимова Мубина ва отаси
РРРлар меросхўр деб топишни ва улушларини белгилаб, жавобгарнинг
улушини компенсация тариқасида ажратишни лозим топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, экспертиза хулосасига
кўра уй жойнинг бозор бахосидан келиб чиқиб, 483 256 706
:100х4=тарафларнинг улушига мутоносиб равишда,
даъвогардан
19 330 268 сўм-660 000=18 670 268 сўмни, жавобгардан 6 443 422 сўмни
давлат фойдасига давлат божини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар РРРга нисбатан меросхўр деб топиш ва
мерос хиссасини компенсация тариқасида ажратиш тўғрисидаги даъво
талаблари қаноатлантирилсин.
Марҳум Х.О.Ахатовга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, Кимёгарлар
(Супер) қўрғони 29 даха, 7 уй манзилида жойлашган 51 хонада
жойлашган 9 та хонадан иборат, қурилиш ости майдони 91,13 кв.мни,
фойдаланиётган майдони 80,38 кв.метрдан иборат дорихона биносига
Алибекова Раъно, унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари
Олимова Нозима, Олимова Мубина ва отаси РРРлар меросхўр деб
топилсинлар.
Мазкур бинога Алибекова Раънонинг ва унинг 2 нафар вояга етмаган
фарзандлари Олимова Нозима, Олимова Мубиналарнинг мерос улуши
3/4 қисм миқдорида, РРРнинг мерос улуши 1/4 қисм миқдорида
белгилансин.
Даъвогар Алибекова Раъно жавобгар РРРга мерос улушини 161 085
568 сўм миқдорида тўлаганидан кейин РРРни меросга бўлган мулк
ҳуқуқи тугатилсин ҳамда Алибекова Раъно ва унинг 2 нафар вояга
етмаган фарзандлари Олимова Нозима, Олимова Мубиналар Самарқанд
шаҳар, Кимёгарлар (Супер) қўрғони 29 даха, 7 уй манзилида жойлашган
51 хонада жойлашган 9 та хонадан иборат, қурилиш ости майдони 91,13
кв.мни, фойдаланиётган майдони 80,38 кв.метрдан иборат дорихона
биносига меросхўр деб топилсинлар.
Мазкур ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлар
палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси рўйхатга қўйилсин.
Даъвогар Алибекова Раънодан давлат фойдасига 18 670 268 сўм
миқдорида, жавобгар РРРдан 6 443 422 сўм миқдорида давлат фойдасига
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида ушбу суд
орқали Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришга
ҳақлидир.
Раислик этувчи:
Б.Р.Раббимова