Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1401-2303/16686 Дата решения 16.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди Судья Эшкуватов Бегенч Порманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Баратов Баходир Бурханович Ответчик / Подсудимый Рашидов Дароб Абубакирович
Source ID 66fb860fee3ec578cdc67ff5 Claim ID 4840889 PDF Hash b6954de3074013a3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 17 534 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ  йил июль ойининг  кунида фуқаролик ишлари бўйича  шаҳар судининг очиқ суд мажлиси суд биносида бўлиб,  этувчи: судья .,  ёрдамчиси  котиблигида, адвокатлар  иштирокида, даъвогарлар    ва    жавобгар    нисбатан етказилган моддий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган --/-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ:     ва    судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар   билан анча йиллардан буён таниш эканлигини, жавобгар  шаҳар,  кўчаси, -уй-жойида уни ижарага қўйганлигини, ўрталарида ёзма шартнома бўлмаганлигини, жавобгар ушбу бино иншоотини бир неча йиллар мобайнида сотиш нияти бўлганлигини, бу борада рекламалар ҳамда ёзувлар тарқатганлигини, қатор харидорлар келиб кетиб, уй-жой сотилмай келаётганлигини, жавобгар сотилаётган уй-жойини . АҚШ доллари деб нарх қўйганлигини, ушбу суммада харидор бўлмаганлигини, у жавобгарга уй-жойни сотиб олишини ва уй учун . АҚШ доллари пулни бўлиб-бўлиб, бир неча йил давомида пулини беришни билдирганлигини, ўрталарида  йилда  шаҳар,  кўчаси, -уй-жойни сотиш бўйича ўзаро келишув бўлганлигини ва ўзаро келишув асосида . АҚШ долларига бинони сотиб олиш тўғрисида оғзаки келишув бўлганлигини, ушбу келишувга асосан у ушбу келишув пулларидан . АҚШ долларини берганлигини ва бу тўғрисида ёзма тилхат мавжудлигини ва бу пулларни жавобгар олганлиги тўғрисидаги дафтарни далил сифатида беришини, у  йил  майдан жавобгар   пулларни беришни бошлаганлигини, ундан . АҚШ долларини, сўнг  сентябрда . АҚШ долларини, кейинги йиллар мобайнида худди шундай . АҚШ доллари, . АҚШ доллари, . АҚШ доллари, . АҚШ долларини ва қолган пулларни олинганлиги тўғрисидаги ҳолатлар дафтарда қайд этиб, жавобгар   ёзма равишда олинганлиги кўрсатилиб, имзолаб келганлиги, айрим пуллар киритилмаган бўлсада, аммо барчаси жами . АҚШ доллари пулларни уй-жой, бино учун олинганлиги- тожикча ёки русча сўзлар билан уй учун, фото-салон учун олганлигини ёзма равишда кўрсатганлигини, охири  февраль  йил, олти ой мобайнида расмийлаштириш ҳамда . АҚШ доллари олинганлиги кўрсатилганлигини,  йилда коронавирус бошланиб, бироз ҳаракатлари қолиб кетганлигини, аммо ўрталарида низо бўлмаганлигини ва жавобгар пулларни олиб кетганлигини, жавобгар ундан олган катта суммаларни олганлиги ва бу борадаги ўрталарида бино-иншоотни олди-сотди шартномаси бўлганлиги ва унинг ёзма тилхатларига эътибор беришни сўрашини, жавобгар билан ушбу оғзаки битимдан олдин ўрталарида номигагина  ойлик учун ўзи тузилган ижара шартномасини ўйлаб чиқариб, ижарачи бўлганлигини, жавобгарга бино-иншоотни деярли  фоиз пулларини бериб,  йилда бино-иншоотни қисмини оилавий меҳмонхона-хостел қилишини билдирганлигини, жавобгар  йилда ва ундан кейин ҳам бино-иншоотга доимий равишда келиб, пулларни ўзи ҳамда турмуш ўртоғи билан олиб, бино-иншоотга меҳнат қилаётганлигини, биноиншоотни катта салон қисмини қайта реконструкция қилиш ишларини бошлаш ниятини билдирганида, жавобгар уни қувватлаб, бинони канализация тизими, сув тизими, қувурлар ўтиш жойлари, ташқи бино қисмлардаги электр, свет ва бошқа тизимларни кўрсатиб, қурилиш ишларини бошлашни, қурилиш ишлари ва янгилаш, бинони хоналарга бўлиш, таъмирлаш, подвал қисмини яроқли ҳолатга келтириш бўйича қурилиш ишлари, ҳовлида-ташқаридан подвалга кириш йўлагини ёпиш, бино ичидан подвалга кириш йўллари, решеткалар, подвални яроқли ҳолатга келтириш, ташқари ҳовли қисмида оилавий меҳмонхона – хостел учун душевойлар қуриш, ошхона ёнидаги бинони ётоқ номерига (яроқсиз бинодан яроқли ҳолатга) келтириш ҳамда қурилиш ишларини бажариш, бу бино иншоотларни хостель учун жиҳозлар сотиб олиш, ўрнатиш, ҳар бин хонага ҳаммом, душевой, санузель ҳамда бошқа қурилиш, жиҳозлаш ишларини бажаришни қилишни ва бажаришни маъқуллаб, уни ишонтириб, қурилиш ишларини бажаришни билдириб келганлигини, ушбу қурилиш ишларини бажаришига унинг турмуш ўртоғи   усталарга овқат пишириш, чой ва бошқа юмушларни бажариб келганлигини, у билан уч нафар фарзандлари улар билан уй-жойда яшаб келганлигини, унинг оила аъзолари ҳамда фарзандлари ушбу қурилишда иштирок этиб, улар билан яшаб келаётганлигини, гарчанд у ҳамда оила аъзолари бошқа уй-жой рўйхатида турган бўлсада, аммо у ота-онаси унга қолдирган уй-жойни укасига ўтказиб, ушбу низоли уй-жойга кўчиб келганлигини, у жавобгарга ишониб пулларни бериб, уй-жойни унга олдисотди шартномасини қилиб беради деб кутганлигини, аммо у кейинчалик олди-сотди шартномасини расмийлаштиришдан бош тортганлигини, ушбу юқорида қайд этилган ҳолатлар асосида ушбу бино иншоотни сотиб олишга келишганлигини, пулини . АҚШ долларини берганлигини, жавобгар розилиги билан қурилиш ишларини бажарганлигини, ўзаро ёзма далиллар келишувлар асосида жавобгар қолган пулларни олиб, нотариал битим тузиши лозимлигини, қолган пуллар қўлида бўлиб жавобгар битимни расмийлаштиришдан бош тортганлигини баён қилиб, жавобгар билан  шаҳар,  кўчаси, -уй-жойни ўрталаридаги ўзаро келишув асосида уй-жойни олди-сотди шартномаси бўлганлиги асосида уни ҳақиқий деб топишни сўраган.     суд мажлисида даъво аризасидаги важларни такрорлаб, шунингдек судга ариза тақдим қилиб, унда судга битимни ҳақиқий деб топиш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилганлигини, ҳозирги пайтда жавобгар   муносабати ҳамда ҳамма ҳолатлар асосида даъво талабини   ФПКнинг -моддаси -банди асосида даъво талаби предметини ўзгартиришни ҳамда суддан унга жавобгар томонидан етказилган моддий зарарни ундиришни сўрашини, у ушбу  шаҳар,  кўчаси, -уйни капитал таъмирлашда катта маблағларни сарф этганлигини, яъни бу борада “ ” МЧЖ томонидан смета ҳужжатлари бўйича қилинган қурилиш ишлари бўйича харажатлар суммаси .. сўм, мебель ҳамда инвентарлар билан жами сумма ... сўмни ташкил этганлиги2021 йилги кўрсатгичлар билан юқоридаги МЧЖ томонидан берилганлигини баён қилиб,  шаҳар,  кўчаси, -уйжой бўйича капитал қурилиш ишларини амалга ошириб, унга етказилган моддий зарарни тақдим этилган смета ҳужжатлари асосида ундиришни сўради.     даъвогарнинг даъво талабини тан олмаслигини,  шаҳар,  кўчаси, -нотураржой унга тегишли эканлигини, даъвогарга фотосалон очиб ишлатиши учун  йил муддатга ҳар ойда  АҚШ доллари миқдорида ижара ҳақи тўлаш шарти билан ижарага берганлигини, пул зарурлиги сабабли ушбу ўзига тегишли бинони сотувга қўйганлигини, бундан хабар топган даъвогар   ўзи ушбу бинони сотиб олишини баён қилганлигини, шунда у бунга рози бўлганлигини, аммо даъвогар келишувни ҳар хил баҳоналар билан бузиб ўз вақтида пулларини бермаганлигини, шундан сўнг ҳам даъвогарга  ой муддат берганлигини, лекин даъвогар келишилган вақтда пулларни бера олмаганлиги сабабли оғзаки келишувни уни огоҳлантирган ҳолда бекор қилганлигини, уларнинг ўртасидаги низо ИИБ томонидан ҳам ўрганиб чиқилганлигини, унинг ҳаракатида жиноят аломатлари бўлмаганлигини жиноят иши ҳаракатдан тугатилганлигини, суриштирув жараёнида даъвогардан олган пулларни яъни . АҚШ долларини қайтариб берганлигини, ушбу пулларни даъвогар шахсан қабул қилмаганлиги сабабли,  тўлаганлигини, ҳозирда ушбу пуллар банкнинг ҳисоб рақамида турганлигини, даъвогар оғзаки битимни ўзи бузганлигини, шунингдек ушбу бинони даъвогарга . АҚШ долларига эмас . АҚШ долларига сотиш бўйича келишганлигини, бугунги кунда ушбу мулк ўзига керак эканлигини, шунингдек, даъвогарнинг моддий зарар ундириш ҳақидаги талаби билан ҳам келишмаслигини, даъвогар ушбу бинони сотиб олишни айтганидан сўнг қайта таъмирлаш ишларини қилиб хостел қилмоқчи эканлигини айтганлигини, у бунга рози бўлиб фақатгина бинонинг ярмини хостел қилишига розилик берганлигини, шунингдек, даъвогар смета ҳужжатларида кўрсатилган таъмирлаш ишларини қилмаганлигини, яъни смета ҳужжатларида кўрсатилган нархлар ва ишлар ҳаққоний эмаслигини, даъвогар бинонинг ертўла қисмини таъмирлаганлигини, агар ушбу низоли бинони сотса шунда даъвогар томонидан қилинган ҳақиқий харажатларнинг пулини тўлашини, экспертиза хулосасидан ҳам норози эканлигини, эксперт бир томонлама фақат смета ҳужжатига қараб хулоса берганлигини, қайта экспертиза қилиш лозимлигини баён қилиб, даъвогарнинг даъвосини рад қилишни сўради.  иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, адвокатларнинг музокара сўзларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва далилларни атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди.  ҳолатларга ва ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга кўра, даъвогар     йилда  шаҳри,  кўчаси, -уйда жойлашган нотурар жой биносини жавобгар    пулини бўлиб-бўлиб бериш шарти билан сотиб олишга келишган.  тарафлар ўртасида олди-сотди бўйича низо келиб чиққанлиги сабабли даъвогар    ИИОга мурожаат қилган.  шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги  бўлими терговчиси в.б. майор . “ ишини ҳаракатдан тугатиш тўғрисида”ги  кўра, фуқаро    ҳаракатларида ЖКнинг -моддасида кўрсатилган жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли, жиноят иши тугатилган ҳамда фуқаро  . билан бинони олди-сотди бўйича битимни ҳақиқий деб топиш юзасидан, шунингдек қурилиш харажатларига кетган мулкни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича тегишли судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилган.  сабабли, даъвогар    судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлган.   ФПКнинг -моддасига кўра ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли.  кодекснинг -моддасида суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши, ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далилларнинг мажмуи эса етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги, ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмаслиги қайд қилинган.  суд   йил  майдаги “ ҳал қилув қарори ҳақида”ги -сонли қарори -бандига кўра, ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади.   ФКнинг -моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.  деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.  ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.    кодексининг -моддаси қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги кўрсатилган. “ ” МЧЖнинг  шаҳри,  кўчаси, -уйда жойлашган фотосалоннинг капитал таъмирлаш бўйича смета ҳужжатида қурилишнинг умумий қиймати жорий нархларда ҚҚС билан ... сўмни ташкил қилиши қайд этилган.  номидаги  суд экспертизаси марказининг .. йилдаги /()./-сонли судга оид қурилиш техникавий экспертизаси бўйича берган хулосасида,  шаҳар,  кўчаси, -манзилда жойлашган суратхона (фотосалон) биносига бажарилган (қилинган) капитал-таъмирлаш (қурилиш-монтаж) ишларнинг миқдори бўйича “ ” МЧЖ томонидан учинчи чорак  йилдаги нархлар асосида ҳисобланган .. сўмлик ҳамда суд томонидан қўшимча тақдим этилган ушбу уй-жойга тўртинчи чорак  йилдаги нархлар асосида ҳисобланган .. сўмлик тузилган иккала лойиҳа (смета) ҳужжатлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ШНҚ) асосан ҳамда   меъёрий ҳужжатларига мос келади ва илмий асосланган ҳисобланади. “ ” МЧЖ томонидан  шаҳар,  кўчаси, -манзилида жойлашган суратхона (фотосалон) биносига бажарилган (қилинган) капитал-таъмирлаш (қурилиш-монтаж) ишлари бўйича ишлаб чиқилган иккала лойиҳа (смета) ҳужжатларида электр ёритиш, ёнғин ҳақида хабар бериш, видеокузатув (электроосвещение) ҳамда мебель ва ҳоказо жихоз (ТХ, мебель) иш турлари мавжуд бўлиб, ушбу иш турларини учинчи чорак  йилдаги нархлар асосида ҳисобланган .. сўмлик ҳамда тўртинчи чорак  йилдаги нархлар асосида ҳисобланган .. сўмлик ишларини текшириш  суд қурилиш-техникавий экспертизаси бўлими экспертлари бажарадиган вазифалари қаторига кирмаганлиги боис, мазкур иш турлари бўйича тадқиқотлар олиб борилмади.  томонидан ишлаб чиқилган “ экспертиза имкониятлари” услубий қўлланмага асосан қурилиш ва таъмирлаш-тиклаш (демонтаж ва монтаж) ишлари бўйича назорат ўлчови ўтказиш ва бўладиган кирим-чиқим ҳисоб (смета) ва ишчи лойиҳа ҳамда таққослаш жадваллар ва далолатнома ҳужжатларини тузиш  ва ундаги бўлимларининг суд қурилиш-техникавий экспертизаси йўналишидаги экспертларнинг ваколатига кирмайди.  даъвогарларнинг жавобгардан моддий зарар ундириш ҳақидаги даъво талабини муҳокама қилиб, даъвогар жавобгар билан ўрталаридаги келишувга асосан низоли бинони сотиб олишга келишганлигини, жавобгарнинг розилиги билан низоли бинода қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширганлигини, тарафларнинг ўрталарида битим амалга ошмай қолганлигини, даъвогар низоли бинога келажакда ўзининг мулки бўлишини жавобгарга ишонган ҳолда қайта таъмирлаш ишларини амалга оширганлигини, “ ” МЧЖ томонидан  шаҳар,  кўчаси, -манзилида жойлашган суратхона (фотосалон) биносини таъмирлаш-тиклаш ишлари учун тайёрланган лойиҳа (смета) қиймати асосли эканлиги ишда мавжуд бўлган ҳужжатлар ва эксперт ҳулосасига кўра ўз исботини топганлиги инобатга олиб, жавобгар    даъвогарлар    ва    фойдасига бажарилган (қилинган) капиталтаъмирлаш (қурилиш-монтаж) ишлари учун қилган сарф-харажат учун .. сўм моддий зарар ундиришни лозим топади.   ФПКнинг -моддасига кўра, ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради.  даъвогарнинг судга даъво аризаси тақдим қилишида тўлаган . сўм давлат божи ва . сўм почта харажатини ҳамда экспертиза харажати учун тўлаган .. сўмни жавобгар    даъвогарларнинг фойдасига ундиришни лозим топди.  йил  январдаги “ божи тўғрисида” ги    илованинг -банди “а” кичик бандига асосан мулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризалардан даъво баҳосининг  фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг  бараваридан кам бўлмаган миқдорида, “е” кичик бандига асосан мулкий хусусиятга эга бўлмаган (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан БҲМнинг  баравари миқдорида давлат божи ундирилади. ..*%= .. (...= ..)  кўра суд, жавобгардан давлат фойдасига .. сўм давлат божини ундиришни лозим топади.    ФПКнинг --моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:     ва    жавобгар    нисбатан етказилган моддий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.     даъвогарлар    ва    фойдасига .. сўм моддий зарар, . сўм давлат божи, . сўм почта харажати ва .. сўм экспертиза харажати ундирилсин.     давлат фойдасига .. сўм давлат божи ундирилсин.  қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали  вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.  этувчи .