← Назад
Решение #1277447 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 103 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 15 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ
туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья Xxxxxxxxxxxxxxxxнинг раислигида
судья ёрдамчиси Xxxxxxxxxxxxxxxxнинг котиблигида, даъвогар
иштирокида,
даъвогар
Xxxxxxxxxxxxxxxxнинг
жавобгар
Xxxxxxxxxxxxxxxxга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган 2-1104-2303/5916-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Xxxxxxxxxxxxxxxx жавобгар Xxxxxxxxxxxxxxxxга нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгар билан 2012 йил 13 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қуришганини, турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар
билан 2022 йил 20 июндан буён бирга яшамаётганини, Xxxxxxxxxxxxxxxx
охирги йилларда ўзгариб қолганлигини, ўзини ҳурмат қилмай қўйганлигини,
оиладаги уй юмушлари ва болаларга ҳам эътибор сусайиб, бошқа йигит билн
танишиб, ўзига хиёнат қилаетганини аниқлагани, хиёнатидан сўнг
Xxxxxxxxxxxxxxxx билан яшаш нияти йўқлигини баён қилиб, суддан
жавобгар билан никоҳларини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Xxxxxxxxxxxxxxxx даъво талабларини тўлиқ
қувватлаб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисига жавобгар Xxxxxxxxxxxxxxxx даъво талабини тан
олмай, даъво аризадаги важлар билан келишмаслигини, турмуш ўртоғи
асоссиз айблаётганини билдириб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги
хулосага келди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2012 йил 13 декабрь куни қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган, уларнинг никоҳлари Ўртачирчиқ тумани
ФҲДЁ бўлимида 2458-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари
бор.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф
ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни
исботлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг
20.07.2011 йилдаги “Судлар тарафидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандида турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва
тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар,
шунингдек эр-хотиндан бирини ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар
келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги
никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга
асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши тушунтирилган.
Суд даъвогарнинг даъво аризасини муҳокама қилиб, оиланинг давлат
ва жамият муҳофазасида эканлигини, уларда ўзаро муросага келиб, оилани
сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлигини, қолаверса даъвогар оилани
барбод бўлгани ҳақида судга бирор-бир мақбул далил тақдим эта
олмаганини, тарафларнинг бирининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмаслигини инобатга олиб, ҳамда оилани сақлаб
қолиш мақсадида даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топади.
Шунингдек, суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар
томонидан судга даъво аризасини киритиш мобайнида 680 000 сўм давлат
божи тўланганлигини инобатга олади.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Xxxxxxxxxxxxxxxxнинг жавобгар Xxxxxxxxxxxxxxxxга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби - рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест)
беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
Xxxxxxxxxxxxxxxx
Нусхаси аслига тўғри, Судья
/имзо/