Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1402-2302/11316 Дата решения 15.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди Судья Гуломов Шухрат Мамашарипович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Вафоқулова Ахмаджон Олимович Ответчик / Подсудимый Олимова Мафтуна Хаким қизи
Source ID 66de79f0383b5a4743e61d29 Claim ID 4838362 PDF Hash d8aa0e11342fb966... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 6 548 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июль ойининг 02 куни фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси, жиноят ишлари бўйича Каттақўрон шҳар судининг биносида бўлиб, унда Раислик этувчи, судья: Ш.М.Гуломов, Судья ёрдамчиси О.Алишеровнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Бандақулова Азиза Холиқуловнанинг жавобгар Яхшибоев Жасур Суюнқуловичнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган №2-1402-2302/13302-сонли фуқаролик ишини мазмунан кўриб чиқиб, қуйидагиларни Яхшибоев Жасур Суюнқуловичнага нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат этиб, унда ва суд мажлисидаги ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, у жавобгар Яхшибоев Жасур Суюнқуловична билан 2007 йил 22 март куни қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, улар турмушларининг бошиданоқ ўзаро келишмовчииклар билан яшаб келганликларини, ўрталарида мунтазам равишда жанжаллар бўлиб келганлигини, сабаби характерлари ва дунё қарашлари бир-бирларига умуман тўғри келмаганлигини, ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли улар 2016 йил май ойидан буён биргаликда яшамасликларини, суд томонидан уларга ярашишлари учун тайинланган муҳлат давомида ҳам уларнинг оиласи тикланмаганлигини, эндиликда уларнинг оиласини тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, жавобгар Яхшибоев Жасур Суюнқуловична билан ўртасида тузилган қонуний никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Яхшибоев Жасур Суюнқуловична ўзининг судга берган тушунтиришларида, даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам у 2007 йил 22 март куни қонуний никоҳдан ўтиб даъвогар Бандақулова Азиза Холиқуловна билан оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида фарзандлари йуқлигини, улар турмушларининг бошида бироз муддат яхши яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида турли келишмовчиликлар бўла бошлаганлигини, сабаби i сабабли улар 2016 йил май ойидан буён бирга яшамасдан келаётганликларини, у ҳам даъвогар Бандақулова Азиза Холиқуловна билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, суддан уларга муҳлат бермасдан ажратишни сўради. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришлари ва музокара сўзини тинглаб, уларнинг важларини ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар Бандақулова Азиза Холиқуловнанинг жавобгар Яхшибоев Жасур Суюнқуловичнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланган ҳолатларга кўра, Бандақулова Азиза Холиқуловна билан Яхшибоев Жасур Суюнқуловична ўртасидаги никоҳ 2007 йил 22 март куни Нарпай туман ФҲДЁ бўлими томонидан 242-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки нафар фарзандлари бор. Тарафлар ўзаро умумий рузғор юритиб, бир оила бўлиб 2016 йил май ойига қадар биргаликда яшаганлар. Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2023 йил 19 декабрь кунидаги ажрими билан тарафларга ярашишлари учун 6 ой муҳлат тайинланган. Бироқ тарафлар ўтган давр мобайнида ярашмаганлар ва улар ўртасидаги оилавий муносабатлар тикланмаган. Ишда Навоий шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил 3 июл куни берилган хўлосаси мавжуд бўлиб, унда тарафларнинг оиласини яраштириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилганлиги, тарафлар 2016 йил май ойидан буён биргаликда яшамасликлари ҳамда ушбу оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги сабабли уларни ажратиш суд ҳукмига ҳавола қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни ажратади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга i қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги никоҳ 2007 йил 22 март куни Нарпай туман ФҲДЁ бўлими томонидан 242-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилганлигини, тарафларнинг оиласи Каттақўрғон туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда МФЙ томонидан муҳокама қилинганлигини, лекин ушбу оилани яраштиришнинг иложи бўлмаганлигини, уларнинг оиласи амалда барбод бўлганлигини, ушбу ҳолатлар ишда мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топганлигини, амалдаги қонунларда суд эр-хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги ҳамда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилганлигини эътиборга олиб, даъвогар Бандақулова Азиза Холиқуловнанинг жавобгар Яхшибоев Жасур Суюнқуловичнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, Суд никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига ундирилиши шарт бўлган давлат божини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги 600-сонли Қарори талабларига кўра, никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилиши назарда тутилганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат фойдасига БҲМ нинг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб топди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253 - моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: i ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Бандақулова Азиза Холиқуловна билан Яхшибоев Жасур Суюнқуловична ўртасида 2007 йил 22 март куни Нарпай туман ФҲДЁ бўлими томонидан 242-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Жавогар Яхшибоев Жасур Суюнқуловичдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор эса протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи судья: Ш.М.Гуломов i