← Назад
Решение #1277450 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 022 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 15 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро
суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья: Ф.К.Комилжонов,
судья ёрдамчиси Ф.Исоқовнинг котиблигида, адвокатлар Xxx ва Xxxнинг
иштирокида, даъвогар Xxxнинг жавобгар Xxxга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1102-xxx/xxx-сонли фуқаролик
ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Xxx жавобгар Xxxга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2010 йил 13 июлда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан 2
нафар 01.05.2011 йилда туғилган Xxx қизи ва 07.08.2016 йилда туғилган Xxx
исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан 2023 йил 22 августдан буён бирга
яшамаслигини, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу вақтдан буён
тугатилганлигини, бир рўзғор юритмаслигини, жавобгар билан ўзаро келиша
олмаганлигини, жавобгар билан келгусида оилани тиклашнинг имкони
йўқлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Xxx даъво аризани қувватлаб, жавобгар
билан 2023 йилдан бери бирга яшамаслигини, оиласи барбод бўлганлигини,
берилган мухлат ичида ярашмаганлигини, жавобгар билан оилани тиклаб яшаш
нияти йўқлигини маълум қилиб суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Xxxнинг ишончли вакили Ш.А.Одинаев
даъво
талабларини
тан
олиб,
тарафлар
2023 йилдан бери бирга яшамаслигини, ўрталаридаги эр хотинлик муносабати
тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини, суд томонидан
берилган мухлат ичида ярашмаганлигини, ажрашишга қаршилиги йўқлигини
билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада
келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида
атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан
буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Xxx жавобгар Xxx билан 2010
йил 13 июлда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги
турмушларидан 2 нафар 01.05.2011 йилда туғилган Xxx қизи ва 07.08.2016 йилда
туғилган
Xxx
исмли
фарзандлари
бор.
Тарафлар
2023 йил 22 августдан буён биргаликда яшамайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2013 йил
24 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Xxxнинг жавобгар Xxxга нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган муддат давомида
тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва оилани
сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар.
Суд даъвогар Xxxнинг даъво талабини муҳокама қилиб, тарафлар
ўртасидаги оилавий муносабатлар 2023 йил август ойидан бошлаб
тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз
самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги сабабли
улар ҳозирда алоҳида яшаб келишаётганлигини, яраштириш комиссияси
томонидан ушбу оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги ҳақида хулоса
берилганлигини, тақдим қилинган ёзма далиллар йиғиндиси тарафларнинг
оилавий муносабатлари батамом тугалланганлигидан далолат беришини, бундай
ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб
ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни
ҳамда тарафлар ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, давлат божини даъвогардан
ундиришни, вояга етмаган фарзандларини онаси тарбиясида қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Xxxнинг жавобгар Xxxга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Xxx ва жавобгар Xxx 2010 йил 13 июль куни Xxx тумани ФҲДЁ
бўлими томонидан xxx-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Вояга етмаган 01.05.2011 йилда туғилган Xxx ва 07.08.2016 йилда туғилган
Xxx исмли фарзандлари онаси Xxxнинг қарамоғида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳномани олишда даъвогар Xxxдан базавий
хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб
бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Тошкент вилояти судига шикоят
ёки протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи
Ф.К.Комилжонов