Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2303/9624 Дата решения 15.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Суванова Шахноза Эшпулатовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кудайкулова Айгул Баккараевна Ответчик / Подсудимый Тасанов Маматали Кахраманович
Source ID 66da881e383b5a4743e61d24 Claim ID 4882106 PDF Hash 0080517d12d014c7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220 - моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 888 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди 2024 йил июль ойининг 17 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья: Ш.Э.Суванова, судья ёрдамчиси Ж.Устенованинг котибалигида, даъвогар Кудайкулова Айгул Баккараевнанинг жавобгар Тасанов Маматали Кахрамановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1102-2303/9624-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Кудайкулова Айгул Баккараевна жавобгар Тасанов Маматали Кахрамановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан қонуний никоҳлари 07.10.2000 йилда Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 696-сон билан қайд этилганлигини, ўзаро турмушларидан уч нафар – 16.06.2001 йилда туғилган Кахраманова Маржан Маматали қизи, 23.06.2007 йилда туғилган Кахраманов Бауржан Маматали ўғли ва 13.08.2009 йилда туғилган Кахраманов Нурбек Маматали ўғли исмли фарзандлари борлигини, эр-хотинлик муносабатлари 2020 йил июнь ойидан буён тугатилганлигини, турмуши давомида жавобгар билан кўп маротаба оилавий келишмовчиликлар содир бўлганлигини, ҳозирда оилани сақлаб қолишни имкони йўқлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан ўртасида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Кудайкулова Айгул Баккараевна даъво аризани қувватлаб, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари 2020 йил июнь ойидан буён тугатилганлигини, жавобгар билан характерлари бир бирига тўғри келмаганлигини, оилани сақлаб қолиш харакатлари Чирчиқ шаҳар Дўстлик МФЙ томонидан ўтказилганлигини, натижа бўлмаганини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Тасанов Маматали Кахраманович суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли расмий равишда хабардор қилинган бўлишига қарамасдан суд мажлисига келмади ва келмаганлигини узрли сабабларини маълум қилмади. Шу сабабли суд, мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220 - моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Суд тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Иш ҳужжатларига кўра, тарафларнинг никоҳлари 07.10.2000 йилда Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 696-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган, ўзаро турмушидан 16.06.2001 йилда туғилган Кахраманова Маржан Маматали қизи, 23.06.2007 йилда туғилган Кахраманов Бауржан Маматали ўғли ва 13.08.2009 йилда туғилган Кахраманов Нурбек Маматали ўғли исмли фарзандлари бор. Томонлар 2020 йил июнь ойидан буён бирга яшамайдилар ва улар ўртасидаги муносабатлар ўша вақтда тугатилган. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 (олти) ой муддат давомида тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар. Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талаби қатъий бўлганлиги сабабли суд тарафлар ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим деб топади. Суд, давлат божини жавобгардан ундиришни, томонларнинг уч нафар фарзандини онаси тарбиясида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164, 249-253моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Кудайкулова Айгул Баккараевнанинг жавобгар Тасанов Маматали Кахрамановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Кудайкулова Айгул Баккараевна билан Тасанов Маматали Кахрамановичга ўрталарида тузилган 07.10.2000 йилда Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 696-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. 16.06.2001 йилда туғилган Кахраманова Маржан Маматали қизи, 23.06.2007 йилда туғилган Кахраманов Бауржан Маматали ўғли ва 13.08.2009 йилда туғилган Кахраманов Нурбек Маматали ўғли исмли фарзандлари онаси Кудайкулова Айгул Баккараевнанинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳномани олишда жавобгар Тасанов Маматали Кахрамановичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Тошкент вилояти судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи (имзо) М Ш.Э.Суванова