Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1902-2302/5881 Дата решения 12.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди Судья Усаров Лочин Махмудович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хусанова Гавхар Дусмаматовна Ответчик / Подсудимый Хурсанов Шомурод Турдимуротович
Source ID 66bc713eeb52b8620c2c4626 Claim ID 4924735 PDF Hash 79a93fadc9652fa3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
Текст решения 5 289 символов
1 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июль ойининг 12 кунида фуқаролик ишлари буйича Бойсун туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, шу суднинг раиси Л.Усаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Шариповнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1902-2302/5881-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар ХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб унда жавобгар ХХХ билан 2011 йил 14 сентябрь куни Бойсун туман ФХДЁ бўлими томонидан №704-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар ХХХ тушунтиришида, жавобгар ХХХга 2011 йилда турмушга чиққанлиги, ўрталарида иккита фарзандлари борлиги, жавобгар билан келиша олмаслиги, жавобгар шаръий никоҳ асосида бошқа аёлга ўйланганлиги, ундан уч нафар фарзандлари борлиги, унга ишонмаслиги, у билан 2015 йилдан буён алоҳида яшаётганлиги, жавобгар билан оиласини тиклаб бўлмаслигини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар ХХХ судга келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилмаганлиги, телефон орқали бошқа аёлга шаръий ўйланганлиги, ундан фарзандлари борлигини тан олганлиги боис, унинг келмаганлигини узрсиз деб топиб, жавобгар ишни қасддан чўзаётганлигини, шу боис суд фуқаролик ишини жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси 3-қисми тартибида кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қуйидаги хулосага келди. Судда аниқланган ҳолатларга ва фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ билан 2011 йил 14 сентябрь куни Бойсун туман ФХДЁ бўлими томонидан №704-сонли далолатнома ёзуви билан қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қуришган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушлари давомида ўрталарида икки нафар фарзандлари бор, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар туфайли 2015 йилдан буён алоҳида яшашади. Суд томонидан 11.12.2023 йилда ярашиш учун тарафларга 6 ой муҳлат берилган бўлсада, тарафлар ушбу муҳлат давомида ярашмаган. 05.07.2024 йилдаги 100-сонли Бойсун туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотинқизлар бўлими бошлиғининг хулосасида ХХХ билан яраштириш ишлари олиб борилганлиги, унга оила муқаддаслиги, келишиб яшаш зарурлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилганлиги, ХХХ билан суҳбатлашиш имкони бўлмаганлиги, ХХХ оилани сақлаб қолишни истамаслигини билдирганлиги, шу сабабли бу оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 2-қисмига кўра, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Оила кодексининг 41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида “Никоҳдан ажратиш 2 тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”-деб кўрсатилган. Суд, мазкур ҳолатда тарафларнинг биргаликда яшашга ҳаракат қилмаганликлари, улар 2015 йилдан буён бирга яшамасликлари, ХХХ оилани тиклаш имкони йўқлигини билдирганлиги, тарафлар суд томонидан берилган муҳлатда ҳам ярашмаганликлари, ХХХ шаръий никоҳ асосида бошқа оила қурганлиги ва ундан уч нафар фарзандлари борлигини маҳалла фаоллари тасдиқлаганлиги, 05.07.2024 йилдаги Бойсун туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг хулосасини инобатга олиб, оилани сақлаб қолишга имконият йўқ ҳамда оилавий муносабатлар барбод бўлган деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд, никоҳдан ажратиш ҳақида гувоҳнома берилаётганда тарафларнинг ҳар биридан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат фойдасига давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларига қўлланиб, суд Қ а р о р қ и лад и : Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ 2011 йил 14 сентябрь куни Бойсун туман ФХДЁ бўлими томонидан №704-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақида гувоҳнома берилаётганда даъвогар ХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида ва жавобгар ХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори юзасидан норози томонлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят, прокурор эса протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи : Л.Усаров