Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1108-2301/3629 Дата решения 11.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди Судья Абдурахманов Ўткирбек Абдухалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Буриқулов Жасур Янгибой ўғли Ответчик / Подсудимый Турабеков Умурзоқ Сайфитдинович
Source ID 66d8b968383b5a4743e61d11 Claim ID 4659980 PDF Hash 31dcc0421e5ee734... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 733-моддаси аролик кодекси 733 code_article
илмаслик ушбу Кодекснинг 109-моддаси илмаслик ушбу Кодекс 109 code_article
Мазкур кодекснинг 735-моддаси Мазкур кодекс 735 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФПКнинг 138-моддаси ФПКнинг 138 law
ФПКнинг 141-моддаси ФПКнинг 141 law
Текст решения 9 950 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл туманлараро суди 2024 йил июль ойининг 11 куни ўз биносида очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи, судья Ў.Абдурахманов, судья ёрдамчиси Д.Жўрабекованинг котибалигида, тарафлар ва адвокатлар У.Умирқулов ҳамда К.Садуовларнинг иштирокида, даъвогар Буриқулов Жасур Янгибой ўғлининг жавобгар Турабеков Умирзоқ Сайфитдиновичга нисбатан қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган №2-1108-2301/3629-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Буриқулов Жасур Янгибой ўғлининг жавобгар Турабеков Умирзоқ Сайфитдиновичга нисбатан қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар Турабеков Умирзоқ Сайфидинович томонидан ёзилган тилхатга кўра, яъни жавобгар 07.09.2020 йилда ундан ўз эҳтиёжлари учун нақд пулда 100.000.000 (юз миллион) сўм миқдорида, 2020 йил 31 декабрь кунида қайтариш шарти билан қарз олганлигини, лекин жавобгар унинг қарзни қайтариш ҳақидаги талабларини эътиборсиз қолдириб, ҳозирга қадар қайтармасдан келаётганлигини баён қилиб, суддан жавобгар Турабеков Умирзоқ Сайфитдиновичдан ўзининг фойдасига 100.000.000 сўм қарз суммасини, марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси, яъни банк фоизи билан ундириб беришни ҳамда суд харажатларни ундириб беришни сўраган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар ишончли вакили адвокат Умирқулов Улуғбек Артикбаевич иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризада кўрсатилган ҳолатлар каби судга баёнот бериб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Турабеков Умирзоқ Сайфитдинович даъво аризасини тан олмасдан, даъвогардан қарзи йўқлигини, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган тилхатдаги ёзувлар ва имзо унга тегишли эмаслигини, даъвогар тақдим қилган тилхат сохта эканлигини, хатшунослик экспертизаси хулосаси билан келишмаслигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни сўради. Адвокат К.Садуов музокара нутқида даъво аризасини тан олмасдан, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни сўради. Суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўралган Мансуров Мирзиё Мирюсупович тилхат унинг гувоҳлигида шахсан жавобгар томонидан ўз қўли билан ёзилиб, имзоланганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд тарафларнинг баёнотини ва гувоҳнинг кўрсатувини тинглаб, адвокатларнинг музокара нутқини эшитиб, иш хужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади: Судда аниқланишича, 2020 йил 07 сентябрь куни жавобгар Турабеков Умирзоқ Сайфитдинович ўзининг эҳтиёжлари учун даъвогардан 100.000.000 сўм миқдорида қарзни тилхат асосида олган. Жавобгар даъвогарга 2020 йил 07 сентябрь кунида олган 100 млн. сўм миқдоридаги қарзини 2020 йил 31 декабрь куни қайтариш ҳақида ёзма равишда тилхат берган. Жавобгар томонидан тилхатдаги ёзув ва имзо унга тегишли эмаслигини маълум қилганлиги боис, суд томонидан 11.08.2023 йилда суд-хатшунослик экспертизаси тайинланган. Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертизаси маркази 27.07.2024 йилдаги №29/12(3903)1.1Z/9883-сонли хулосасида Турабеков Умрзак Сайфитдинович номидан 2020-йил 07-сентябрдаги тилхатнинг қўлёзма матни Турабеков Умрзак Сайфитдинович томонидан вақтинчалик ёки доимий характердаги ғайриоддий шароитларда (ноқулай туриш, ғайриоддий таянч ва бошқалар) тузилганлиги, худди шундай, 09.07.2020 йилдаги тилхатнинг асосий матни остидаги “У.С.Турабеков” ёзувидан сўнг, қўйилган имзо Турабеков Умрзок Сайфитдиновичнинг ўзи томонидан ноодатий шароитларда (ноқулай поза, ноодатий субстрат ва бошқалар) имзоланганлиги кўрсатилган. Фуқаролик кодексининг 733-моддасига кўра фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар ёзма шаклда тузилиши шарт. Қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келади. Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Суд, даъвони асосли деб топиб, жавобгар даъвогардан олган 100 млн. сўм пулларни қайтариб бермаганлигини инобатга олиб, жавобгар қарз шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаган деб хисоблайди. Суд мазкур қонун нормаси талабидан келиб чиқиб, худди шундай, экспертиза хулосасига кўра, тилхатдаги ёзувлар ҳамда имзо жавобгар Турабеков Умирзоқ Сайфитдиновичга тегишли эканлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириб, даъво доирасида ишни хал қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 100.000.000 сўм қарз ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд, даъвогарнинг жавобгар томонидан қарз қайтариб бермаганлигини оқибатида марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси миқдорида қарз фоизи ундириш ҳақидаги даъво талабини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Судда аниқланишича, даъвогар жавобгарга 07.09.2020 йилда 100 млн. сўм пулларни ёзма тилхат асосида 2020 йил 31 декабрь кунига қадар қайтариш шарти билан қарзга берган. Жавобгар У.Турабеков даъвогар Ж.Бурикуловга 100 млн. сўм қарз пулларини қайтармаган. Жавобгар қарз мажбуриятини бажармаганлиги ва тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги ва 2020 йил 31 декабрьдан бошлаб қайтариб беришдан бош тортиб, кечиктириб, фойдаланиб келганлиги учун фоиз ундиришни сўраган. Фуқаролик кодексининг 327-моддасига мувофиқ бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 15.07.2007 йилдаги 163-сон “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандига мувофиқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Мазкур Қарорнинг 11-бандига асосан агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 14 фоиз этиб белгиланган. Суд даъвогарга жавобгар томонидан қарз суммасини ўз вақтида қайтариб бермаслиги оқибатида етказилган зарардан келиб чиқиб фоиз ундириш ҳақидаги даъво талабини муҳокама қилиб, 2021 йил 1 январдан 01.07.2024 йил кунига фоиз миқдори (100.000.000х14% = 14.000.000:12 = 1.166.667 х 42 ой =) 49.000.000 сўмни ташкил этган. Бундан ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабларини муҳокама қилиб, даъво талабани қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига қайтарилмаган қарз миқдоридан 49.000.000 сўм миқдорида фоиз ундиришни лозим топади. Суд, ФПКнинг 138-моддаси талабига кўра, суд ҳал қилув қарори даъвогар фойдасига чиқарилганлигини инобатга олиб, бу ҳолатда даъвогар томонидан тўланган барча суд харажатлари қопланиши лозим деб топиб, даъвогар томонидан даъво тақдим қилишда тўланган 4.000.000 сўм давлат божини жавобгар Турабеков Умирзоқ Сайфидиновичдан даъвогар Буриқулов Жасур Янгибой ўғли фойдасига ундиришни лозим топади. Суд, ФПКнинг 141-моддаси талабига кўра, қарзнинг жами баҳоси 149.000.000 сўмдан келиб чиқиб, давлат фойдасига жавобгар Турабеков Умирзоқ Сайфитдиновичдан давлат фойдасига (149.000.000 х 4% = 5.960.000 - 4.000.000 = 1.960.000) 1.960.000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юкоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253 -моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Буриқулов Жасур Янгибой ўғлининг жавобгар Турабеков Умирзоқ Сайфитдиновичга нисбатан қарз ундириш ҳақидаги даъво талаблари – қаноатлантирилсин. Жавобгар Турабеков Умирзоқ Сайфитдиновичдан даъвогар Буриқулов Жасур Янгибой ўғлининг фойдасига 100.000.000 сўм қарз, банкфоизи 49.000.000 сўм, дастлаб тўланган 4.000.000 сўм давлат божи ҳамда 33.000 сўм почта ҳаражати жами 153.033.000 (бир юз эллик уч миллион ўттиз уч минг) сўм ундирилсин. Жавобгар Турабеков Умирзоқ Сайфитдиновичдан давлат фойдасига 1.960.000 (бир миллион тўққиз юз олтмиш минг) сўм давлат божи ундирилсин. Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ў.Абдурахманов