Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1004-2310/19444 Дата решения 11.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди Судья Худайбердиева Хабиба Валиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ғуломова Гуласал Санат қизи Ответчик / Подсудимый Ғуломов Улуғбек Муратович
Source ID 67d2ca490d6c61439adabb4b Claim ID 4904392 PDF Hash a400ab8d02e005fe... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Оила Кодекси 41-моддаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 6 915 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июль ойининг 11 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судининг биносида очиқ суд мажлисида раислик этувчи судья Х.В.Худайбердиева, судья ёрдамчиси Қ.Қахрамоновнинг котиблигида, адвокат А.Мадаминовнинг иштирокида, даъвогар Гуламова Гуласал Санат қизининг жавобгар Гуламов Улугбек Муратовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1004-2310/19444-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни Даъвогар Гуламова Гуласал Санат қизи жавобгар Гуламов Улугбек Муратовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Гуламова Гуласал Санат қизи даъво аризасини қувватлаб, жавобгар билан 2008 йил 08 октябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар вояга етмаган 2009 йил 07 октябрь куни туғилган Ғуломова Зебо Улуғбек қизи, 2010 йил 11 ноябрь куни туғилган Ғуломова Сарвиноз Улуғбек қизи ва 2016 йил 27 август куни туғилган Ғуломов Саидбек Улуғбек ўғли исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида доимий келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, характерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаганлигини, натижада ажрашиб кетишганлигини, 2022 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, шу вақтдан эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, келгусида оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини, ажрашиш юзасидан қатъий қарорга келинганлигини билдириб, суддан даьво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар Гуламов Улугбек Муратович судга келмади, келмаганлигини узрли эканлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади, суднинг номига ариза билан мурожаат қилиб фуқаролик ишини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўрамаганлиги сабабли суд, жавобгарнинг судга келмаганлигини узрсиз деб топиб мазкур фуқаролик ишини жавобгар иштирокисиз, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси талабига асосан кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд далилларни текшириб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги тўҳтамга келди. Аниқланишича ва иш материалларида мавжуд бўлган ҳужжатларга қараганда, даъвогар Гуламова Гуласал Санат қизи ва жавобгар Гуламов Улугбек Муратович 2008 йил 08 октябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган, ўрталаридаги никоҳ Тошкент шаҳар 1-сон никоҳ уйи томонидан 909-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан уч нафар вояга етмаган 2009 йил 07 октябрь куни туғилган Ғуломова Зебо Улуғбек қизи, 2010 йил 11 ноябрь куни туғилган Ғуломова Сарвиноз Улуғбек қизи ва 2016 йил 27 август куни туғилган Ғуломов Саидбек Улуғбек ўғли исмли фарзандлари бор. Тарафларнинг кўрсатмаларидан кўринишича, турмушлари бошида яхши яшаганлар, кейинчалик ўрталарида доимий равишда келишмовчиликлар пайдо бўлган, шу сабабли ва оилавий муносабатлар оқибатида тарафлар ҳозирда алоҳида яшашади. Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2023 йил 06 январь кундаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Гуламова Гуласал Санат қизининг жавобгар Гуламов Улугбек Муратовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантириш рад этилган. Суднинг 2023 йил 27 январдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган, лекин ушбу давр мобайнида тарафлар ярашмаган ва уларнинг оиласи тикланмаган. Суд томонидан оилани сақлаб қолишга қаратилган ҳаракатлар ижобий натижа бермаган. Судда тарафлар ажрашиш бўйича қатъий қарорга келганлигини, келгусида оиласини тиклашни имконияти йўқлигини билдириб ўтишди. Ушбу ҳолатлар тарафларнинг оиласини батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (Оила Кодекси 41-моддаси). Суд тарафлар ҳозирда биргаликда эр-хотин бўлиб яшамаётганлигини, бир оила бўлиб рўзғор юритмаётганлигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд тарафларнинг уч нафар вояга етмаган фарзанди даъвогар Гуламова Гуласал Санат қизининг қарамоғида эканлигини қайд этган ҳолда, боланинг бугунги кунда онасининг тарбиясида эканлиги жавобгар Гуламов Улугбек Муратовичнинг оталик ҳуқуқ ва мажбуриятларига даҳл этмайди. Суд никоҳдан ажратишни қайд этишда даъвогар жавобгар Гуламов Улугбек Муратовичдан давлат даромадига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни, даъвогар Гуламова Гуласал Санат қизини қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги учун ундан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-41, 46-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚИЛДИ: Даъвогар Гуламова Гуласал Санат қизининг жавобгар Гуламов Улугбек Муратовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Гуламова Гуласал Санат қизи билан Гуламов Улугбек Муратович 2008 йил 08 октябрь куни Тошкент шаҳар 1-сон никоҳ уйи томонидан 909-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогар Гуламова Гуласал Санат қизи никоҳгача бўлган “Ходжаева” фамилиясига қайтарилсин. Тарафларнинг уч нафар вояга етмаган фарзанди онаси Гуламова Гуласал Санат қизининг қарамоғида эканлиги қайд этилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этишда жавобгар Гуламов Улугбек Муратовичдан давлат даромадига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этишда даъвогар Гуламова Гуласал Санат қизидан давлат божи ундирилмасин. Тарафларга келгусида вояга етмаган фарзандининг ҳуқуқ ва манфаати ҳамда мулкий низолар юзасидан умумий асосларда судга мурожаат этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи Х.В.Худайбердиева