Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1108-2303/200 Дата решения 10.07.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Ижро варақаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi; Ажрим (апелляция) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди Судья Мухаммедов Холис Мухлисович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Дусматова Мухабат Ибрагимовна Ответчик / Подсудимый YANGIYO'L SHAHAR HOKIMIYATI
Source ID 669e4600be8e6d174d003444 Claim ID 4570185 PDF Hash b79aa633c25c5866... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПК 396-моддаси збекистон Республикаси ФПК 396 law
онунининг 21-моддаси онуни 21 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
Мазкур Кодекснинг 206-моддаси Мазкур Кодекс 206 code_article
збекистон Республикаси ФПК 254-моддаси збекистон Республикаси ФПК 254 law
збекистон Республикаси ФПК 138-моддаси збекистон Республикаси ФПК 138 law
збекистон Республикаси ФПК 399-моддаси збекистон Республикаси ФПК 399 law
Текст решения 19 049 символов
Асосий иш № 2-1108-2303/200 Судья: Ш.Хайдаров Маърузачи судья: Хххх Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 3-979/23-сонли АЖРИМИ 2024 йил июль ойининг 10 куни Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи: Хххх, Ҳайъат аъзолари: Хххх ва Ххххлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ххххнинг котиблигида, адвокат Ххххнинг иштирокида, даъвогар Ххххнинг фуқаро Ххххнинг манфаатида жавобгар Хххх ва Ххххга нисбатан компенсация пулини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2023 йил 22 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан манфаатдор шахс Ххххнинг вакили адвокат Хххх томонидан берилган апелляция шикоятини фуқаролик иши билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Хххх фуқаро Ххххнинг манфаатида жавобгар Хххх ва Ххххга нисбатан компенсация пулини ундириш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2023 йил 22 июндаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Ххххдан манфаатдор шахс Ххххнинг фойдасига 115.075.340 сўм компенсация пули ва экспертиза ўтказиш учун 5.580.000 сўм жами 120.655.340 сўм ундирилган. Қолган даъво талаби рад этилган. Жавобгар Ххххдан давлат фойдасига 4.603.136 сўм давлат божи ундирилган. Ххххдан давлат фойдасига 1.568.473 сўм давлат божи ундирилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан манфаатдор шахс Ххххнинг вакили адвокат Хххх апелляция шикоятида суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳамда тўланган давлат божини жавобгардан ундириб беришни сўраган. Апелляция инстанцияси иш бўйича маърузани, манфаатдор шахснинг тушунтиришларини, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси ФПК 396-моддасига асосан суд ишни апелляция тартибида кўраётганда суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарори ва унга 1-илова Ер участкаларини олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-парагрифи 38-қисми, 3-хатбошисига кўра, “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари компенсация ўз вақтида ва тўлиқ, шу жумладан инвестор томонидан ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини кафолатлайди. Инвесторлар томонидан компенсация ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаган тақдирда ушбу компенсация Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан биринчи навбатда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан тўланади ва кейинчалик айбдор шахслардан суд орқали регресс тартибида ундирилади”-деб кўрсатилган. Аниқланишича, Аниқланишича, Янгийўл тумани 1-сонли давлат нотариал идорасининг нотариуси Таджибаева Алма Абдуракиповна томонидан 01.03.2016 йилда 1631-сон реестр рақами билан расмийлаштирилган олди сотди шартномасига асосан Хххх Янгийўл шаҳар Самарқанд кўчасида жойлашган “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги умумий ер майдони 15 кв.м бўлган савдо дўконини сотиб олган. Янгийўл тумани 1-сонли давлат нотариал идорасининг нотариуси Таджибаева Алма Абдуракиповна томонидан 2009 йил 28 мартда 1140-сон реестр рақами билан расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан Хххх Янгийўл шаҳар Самарқанд кўчасида жойлашган “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги фойдаланиш майдони 20,16 кв.м, 24,0 кв.м. ер майдонида жойлашган савдо дўконини сотиб олган. Янгийўл шаҳар ҳокимнинг 07.01.2006 йилдаги 13-сонли қарорига асосан Янгийўл шаҳар Самарқанд кўчасида жойлашган “Улгуржи бозор” (ҳозирги “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ) ҳудудидаги фойдаланиш майдони 20,16 кв.м, эгаллаб турган ер майдони 24.0 кв.м. бўлган савдо дўкони Ххххга тегишли ҳисобланади. Янгийўл шаҳар ҳокимининг 2019 йил 10 апрелдаги Самарқанд кўчасида жойлашган Хххх ҳудудидаги мавжуд савдо дўконларини бузилган. Янгийўл шаҳри, Хххх ҳудудида жойлашган Ххххга тегишли “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги умумий ер майдони 15 кв.м бўлган савдо дўкони “ESTIMATE CONSULT GROUP” МЧЖ баҳолаш жамиятнинг 08.09.2022 йилда №М08-09/1/22-сонли ҳисоботига кўра 120.624.096 сўмга баҳоланган. Янгийўл шаҳри, Хххх ҳудудида жойлашган Ххххга тегишли “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги умумий ер майдони 24 кв.м бўлган савдо дўкони “ESTIMATE CONSULT GROUP” МЧЖ баҳолаш жамиятнинг 08.09.2022 йилда №М08-09/2/22-сонли ҳисоботига кўра 193.336.848 сўмга баҳоланган. Янгийўл шаҳри, Хххх ҳудудида жойлашган Ххххга тегишли “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги умумий ер майдони 24 кв.м бўлган савдо дўкони “ESTIMATE CONSULT GROUP” МЧЖ баҳолаш жамиятнинг 08.09.2022 йилда №М08-09/3/22-сонли ҳисоботига кўра 193.232.603 сўмга баҳоланган. Манфаатдор шахс Хххх томонидан ўзига тегишли бўлган дўкон биноси жавобгар Ххххнинг қарорига асосан 2019 йил февраль ойида бузилган бўлиб, манфаатдор шахсга компенсация тўлаб берилмаган. Х.Сулайманова номидаги Республикаси Суд экспертизаси марказининг 18.04.2023 йилдаги №29/12(1225)16.1Z/4952; №29/12(1225)16.1Z/4953; №29/12(1225)16.1Z/4954; №29/12(1225)16.1Z/4955; №29/12(1225)16.1Z/4955; №29/12(1225)16.1Z/4956; №29/12(1225)16.1Z/4957-сонли хулосасида Янгийўл шаҳри, Хххх ҳудудида жойлашган Ххххга тегишли “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги 2019 йил февраль ойида бузиб ташланган 20,16 кв.м. 1-савдо дўконининг 2019 йил февраль ойи ҳолатидаги аниқланган қиймати 36.314.658 сўмни; Ххххга тегишли “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги 2019 йил февраль ойида бузиб ташланган 15 кв.м. 2-савдо дўконининг 2019 йил февраль ойи ҳолатидаги аниқланган қиймати 25.681.244 сўмни; Ххххга тегишли “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги 2019 йил февраль ойида бузиб ташланган 20,16 кв.м. 3-савдо дўконининг 2019 йил февраль ойи ҳолатидаги аниқланган қиймати 53.079.438 сўмни ташкил қилишлиги, “ESTIMATE CONSULT GROUP” МЧЖ баҳолаш жамиятнинг 08.09.2022 йилдаги №М08-09/1/22, №М08-09/2/22 ва №М08-09/3/22-сонли ҳисоботлари илмий асосланмаганлиги кўрсатилган. Апелляция инстанциясига тақдим этилган “URGANCH UNIVERSAL BAHOLASH” МЧЖнинг 2022 йил 09 сентябрдаги 5-75/Е, 5-76/Е, 5-77/Е-сонли экспертиза хулосаларида “ESTIMATE CONSULT GROUP” МЧЖ баҳолаш жамиятининг 08.09.2022 йилдаги №М08-09/1/22-сонли, “ESTIMATE CONSULT GROUP” МЧЖ баҳолаш жамиятининг 08.09.2022 йилдаги №М0809/2/22-сонли ва “ESTIMATE CONSULT GROUP” МЧЖ баҳолаш жамиятининг 08.09.2022 йилдаги №М08-09/3/22-сонли баҳолаш ҳисоботлари ҳаққоний деб эътироф этилган. “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18¹-моддасига кўра, зарур бўлган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини текшириш учун мазкур ҳисобот қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан шартнома асосида экспертизадан ўтказилиши мумкин. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари эксперт хулосаси билан расмийлаштирилади. Экспертиза ўтказаётган баҳоловчи ташкилотнинг эксперт хулосасида баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақидаги холисона фикр бўлиши керак. Бунда мазкур ташкилот такрорий баҳолашни ўтказишга ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисида эксперт хулосасини чиқаришга ҳақли эмас. Буюртмачи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончлилиги тўғрисида олинган эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда, низо судда кўриб чиқилиши керак. Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини низоли ҳолларда экспертизадан ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда эксперт комиссияси тузилади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2008 йилдаги 161-сонли қарори 3-иловаси “Баҳолаш объектлари баҳоси бўйича материалларни баҳсли вазиятларда суд органлари сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг таркиби”). Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг мазкур материалларнинг ишончлилигини аниқлашга доир хулосаси қонунчиликда белгиланган тартибда фақат суд ажримига кўра тайёрланади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суд томонидан ишончли эмас деб топилганда баҳолаш объектини баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси суднинг ажримига кўра баҳолаш объектини такрорий баҳолашдан ўтказади ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги хулосасини судга тақдим этади. Апелляция инстанциясининг 2024 йил 05 январдаги ажрими билан иш бўйича баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларининг ишончлилигини аниқлаш учун экспертиза тайинланиб, уни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги “Суд органлари сўровномаларига кўра бахсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси” зиммасига юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги эксперт комиссиясининг 2024 йил 21 июндаги 2-03/2024-сонли баённомасига Янгийўл шаҳри, Хххх ҳудудида жойлашган Ххххга тегишли “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги умумий ер майдони 15 кв.м бўлган савдо дўконининг 2024 йил 1 январь ҳолатидага амалга оширилган баҳолаш қиймати 120.166.000 сўмни; Янгийўл шаҳри, Хххх ҳудудида жойлашган Ххххга тегишли “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги умумий ер майдони 24 кв.м бўлган савдо дўконининг 2024 йил 1 январь ҳолатидага амалга оширилган баҳолаш қиймати 191.727.000 сўмни; Янгийўл шаҳри, Хххх ҳудудида жойлашган Ххххга тегишли “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги умумий ер майдони 24 кв.м бўлган савдо дўконининг 2024 йил 1 январь ҳолатидага амалга оширилган баҳолаш қиймати 191.727.000 сўмни ташкил этиши маълум қилинган. Шунингдек, баҳолаш ҳисоботини тайёрлаш учун баҳоловчи-эксперт хизмати калькуляцияси 7.350.000 сўмни ташкил этади. 2012 йил 24 сентябрда қабул қилинган “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига кўра, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилиши, гарчи бу бузилишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этилишини талаб қилиши мумкин. Мазкур ҳуқуқни амалга оширишда давлат органлари мулкдорга кўмаклашиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур Кодекснинг 206-моддасига кўра, давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади. Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйларнинг, бошқа иморатларнинг, иншоотларнинг ёки экинларнинг, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматини аниқлаш белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунда хусусий мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бевосита ушбу мол-мулкни олиб қўйишдан олдинги ҳолатга кўра ёки келгусида олиб қўйилиши ҳақидаги хабар мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматига таъсир қилган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланади. Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмайди. Мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига олиб келадиган қарорга мулкдор рози бўлмаган тақдирда, бу қарор низо суд томонидан ҳал қилингунича амалга оширилиши мумкин эмас. Низони кўриб чиқиш вақтида мулкдорга етказилган зарарни тўлаш билан боғлиқ барча масалалар ҳам ҳал қилинади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5495-сонли Фармонининг 2-бандига асосан 2018 йил 1 сентябрдан ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 41 ва 42-бандларига кўра, олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати компенсация қилиб берилади. Пул маблағлари компенсация тури ҳисобланади. Мазкур Низомнинг 45 ва 62-бандларига асосан мулкдорга кўчириш, шу жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик олиш билан боғлиқ харажатлар, бой берилган фойда, шунингдек, қонунчиликда ёки Келишувда назарда тутилган бошқа харажатлар ва зарарлар компенсация қилиб берилиши керак. Мулкдор ва ташаббускор ўртасида юзага келадиган низо бўйича келишувга эришилмаган тақдирда - ушбу низо суд тартибида кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси ФПК 254-моддасига асосан, суд ишни даъвогар томонидан арз қилинган талаблар доирасида ҳал қилади. Бироқ, агар суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда даъвогар томонидан билдирилган талаблар доирасидан четга чиқиши мумкин. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси даъвогарнинг даъво талабини муҳокама қилиб, ҳоким қарорига асосан бозор ҳудудидаги савдо дўконлари, шу жумладан манфаатдор шахс Ххххга тегишли бўлган 3 та дўкон бинолари бузилганлиги, у ушбу бинолар баҳосини баҳолатганлигини, бироқ шу кунга қадар компенсация пулини ололмай юрганлигини, апелляция инстанциясига тақдим этилган баҳолаш комиссиясининг хулосасига асосан 2024 йил 1 январь ҳолатига Ххххга тегишли бўлган савдо дўконларининг бозор баҳоси жами 503.620.000 сўмни ташкил этишини, суд жараёнида ҳам компенсация пулларини тўлаш учун жавобгар томонидан бирон-бир ҳаракат амалга оширилмаганлигини, мазкур ҳолатда суд манфаатдор шахснинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш зарур деб ҳисоблаб, низо юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва бузилган дўконлар учун компенсация миқдорини 503.620.000 сўм деб белгилашни, ушбу суммани жавобгарХхххдан манфаатдор шахс фойдасига ундиришни лозим топади. Шунингдек, апелляция инстанциясининг ажримига асосан ўтказилган экспертиза хулосаси жавобгардан баҳолаш ҳисоботини тайёрлаган баҳоловчиэксперт З.Х.Исанованинг фойдасига 7.350.000 сўмни ундиришни лозим топади. Шу билан бирга, апелляция инстанцияси, биринчи инстанция суди томонидан мазкур иш бўйича РСЭМга экспертиза тайинланганда манфаатдор шахс Хххх экспертиза ўтказиш учун 5.580.000 сўм экспертиза харажати тўлаганлиги сабабли, биринчи инстанция суди ишни кўриш якуни бўйича ушбу пул маблағини жавобгардан унинг фойдасига ундириш ҳақида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПК 138-моддасига асосан ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради. Агар юқори турувчи инстанция суди ишларни янгидан кўриб чиқиш учун юбормай, чиқарилган ҳал қилув қарорини ўзгартирса ёки янги ҳал қилув қарорини қабул қилса, у суд харажатлари тақсимотини тегишинча ўзгартиради. Ушбу моддада баён қилинган қоидалар апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларини берганда тарафлар тўлаган давлат божига ҳам тааллуқлидир. Апелляция инстанцияси, суднинг ҳал қилув қарори ўзгартирилиши муносабати билан, суд харажатлари тақсимотини ҳам ўзгартиришни, (503.620.000-4%=20.144.800) Хххх томонидан апелляция шикояти тақдим қилишда 10.143.880 сўм давлат божи тўлаганини инобатга олиб, жавобгар Ххххдан манфаатдор шахс Ххххнинг фойдасига 10.143.880 сўм суд харажатини ундиришни, жавобгар Ххххдан давлат фойдасига (20.144.80010.143.880=10.000.920) 10.000.920 сўм, даъвогарни даъво талаби рад қилинган қисми бўйича 507.193.547-503.620.000=3.573.547х4%=142.942) 142.942 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ФПК 399-моддасининг биринчи қисми 3бандига кўра, суд ишни апелляция тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, апелляция инстанцияси Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 396, 399-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2023 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарори хулоса қисмининг иккинчи ҳатбоши янги тахрирда баён қилинсин: Жавобгар Ххххдан манфаатдор шахс Ххххнинг фойдасига жами 503.620.000 сўм компенсация пули, экспертиза ўтказиш учун тўланган 5.580.000 сўм ундирилсин. Жавобгар Ххххдан эксперт Х.С.Исанованинг фойдасига (“Ориент финанс банк” ХАТБ Миробод филиали ҳ/р:23120000800011795200, МФО:01071 ИНН: 207278972) 7 350 000 (етти миллион уч юз эллик минг) сўм ундирилсин. Жавобгар Ххххдан манфаатдор шахс Ххххнинг фойдасига 10.143.880 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг давлат божига оид қисмлари ўзгартирилсин ва қуйидагича баён қилинсин: Жавобгар Хххх ҳисобидан давлат фойдасига 10.000.920 сўм давлат божи ундирилсин. Манфаатдор шахс Ххххдан давлат фойдасига 142.942 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд ҳужжатлари устидан Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин. Раислик этувчи: /имзо/ Хххх Ҳайъат аъзолари: /имзо/ Хххх /имзо/ Хххх Ажрим нусхаси аслига тўғри, судья:_____________