← Назад
Решение #1277457 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Оила кодекси | 218 | — | code_article |
Текст решения
6 022 символов
2024 йил июль ойининг 10 куни фуқаролик ишлари
бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси
ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья А.Икрамов, судья ёрдамчиси
У.Эркинжановнинг котиблигида, адвокат С.Хайдарованинг
иштирокида,
даъвогар
Насриддинов
Абдуғопор
Махамадураимовичнинг
жавобгар
Усмонова
Орзихон
Саидикром қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича юритилган 2-1604-2304/15953-сонли
фуқаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Насриддинов Абдуғопор Махамадураимович
жавобгар Усмонова Орзихон Саидикром қизига нисбатан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан
ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд
мажлисида
Насриддинов
Абдуғопор
Махамадураимович ишончли вакили С.Хайдарова даъво
талабини қувватлаб, жавобгар Усмонова Орзихон Саидикром
қизи билан 23.01.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганларини,
ўзаро турмушлари даврида фарзандли
бўлишмаганини, оилавий келишмовчиликлар сабабли 2022
йилдан бери бирга яшамаётганлигини, оилани сақлаб
қолишга ҳаракат қилганлигини бироқ, оилани сақлаб қолиш
имкони
бўлмаганини
баён
қилиб,
даъво
аризани
қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабар
берилган бўлсада, келмаганлиги сабабли суд ишни жавобгар
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар 23.01.2018 йилда қонуний
никоҳ асосида турмуш қурган ва бу ҳақида Чортоқ туман
ФҲДЁ бўлимида 80-сон билан далолатнома ёзуви қайд
қилинган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли
бўлишмаган. Оилавий келишмовчилик сабабли 2022 йилда
даврда тугаган.
Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 15бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб
қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд
мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи
ҳолатлар
(болалар
борлиги,
никоҳнинг
давомийлиги,
оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик
келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала
тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз
ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш
кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш
учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни
эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси
талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган
муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эрхотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида
ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши
мумкин.
Пленум
қарорининг
16-бандига
кўра,
судларнинг
эътибори
шунга
қаратилсинки,
никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси), деб тушунтириш
берилган.
ФИБ Янгиқўрғон туманлараро судининг 06.03.2023
йилдаги ҳал қилув қарори билан тарафларнинг никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантириш рад қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро
судининг
2023 йил 23 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиб
олиш учун 6 ой муҳлат берилган.
Тарафлар 2022 йилда ўзаро ажрашиб кетиб бирга
яшамайдилар. Ўтган вақт мобайнида тарафлар оилани
Чортоқ туман, Саркор МФЙ томонидан берилган
далолатномада, даъвогар билан жавобгар 2018 йилда
қонуний асосда турмуш қурганлиги, 2022 йилда қадар
яшаганлиги, фарзандли бўлмаганлиги, оилани тиклашни
имкони бўлмаганлиги кўрсатилган.
Чортоқ
туман
ҳокимлиги
томонидан
берилган
далолатномада, даъвогар билан жавобгар 2018 йилда
қонуний асосда турмуш қурганлиги, 2022 йилда қадар
яшаганлиги, фарзандли бўлмаганлиги, даъвогар бошқа
турмуш қурганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
41моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга
яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд
эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан
ажратади.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб,
тарафлар
2022
йилдан
буён
эр-хотинлик
муносабатларини
тугатишганлигини, улар бирга яшамаётганлигини, ўтган вақт
мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш
чораларини кўришмаганлиги каби ҳолатларни инобатга олиб,
уларнинг оилаларини сақлаб қолиш ва муносабатларини
тиклаш имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади ва
тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд, мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини
ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонунга асосланиб, даъвогар даъво ариза
топширишда 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта
харажати тўлаганлигини инобатга олади.
Суд, никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома беришда
даъвогардан
давлат
фойдасига
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни
лозим топди.
Бинобарин суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 220-, 249, 253-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р
Қ И ЛА Д И:
Даъвогар
Насриддинов
Абдуғопор
Махамадураимовичнинг
жавобгар
Усмонова
Орзихон
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Насриддинов Абдуғопор Махамадураимович ва Усмонова
Орзихон Саидикром қизи ўртасида Чортоқ туман ФҲДЁ
бўлимида 23.01.2018 йилда 80-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Даъвогар Насриддинов Абдуғопор Махамадураимовичдан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон Наманган вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб олти ойлик
муддат ичида шу суд орқали кассация тартибида шикоят ёки
протест келтирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Икрамов
Аслига тўғри:
имзо
Ҳал қилув қарори 2024 йил 07 июнь
ҳолатига қонуний кучида
А.Икрамов