Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2318/1905 Дата решения 09.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Суванова Шахноза Эшпулатовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Толипов Ниғмат Комилжонович Ответчик / Подсудимый Абдуназиров Ахмат Назарович
Source ID 66da83db383b5a4743e61d23 Claim ID 4932564 PDF Hash cf6fa74deff2075b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 91-моддаси нинг 91 law
аролик процессуал кодексининг 220-моддаси аролик процессуал кодекси 220 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
аролик процессуал кодексининг 220-моддаси аролик процессуал кодекси 220 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
онунининг 8-моддаси онуни 8 law
аролик кодексининг 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
аролик кодексининг 164-моддаси аролик кодекси 164 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик процессуал кодексининг 141-моддаси аролик процессуал кодекси 141 code_article
Текст решения 47 932 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июль ойининг 18 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида раислик этувчи судья Ш.Э.Суванова, судья ёрдамчиси Ж.Устенованинг котиблигида, тарафлар иштирокида даъвогар Толибов Ниғмат Комилжонович ва Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармасининг жавобгарлар Абдуназаров Ахмат Назарович, Исмайлова Зулфира Рашитовна ва Маннонов Абдукарим Абдунабиевичга нисбатан фуқароларнинг умумий йўлини очиш, ноқонуний қурилмаларни бузиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-11022318/1905-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Толибов Ниғмат Комилжонович ва Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси жавобгар Абдуназаров Ахмат Назарович, Исмайлова Зулфира Рашитовна ва Маннонов Абдукарим Абдунабиевичга нисбатан фуқароларнинг умумий йўлини очиш, ноқонуний қурилмаларни бузиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Толибов Ниғмат Комилжоновичнинг ишончли вакили адвокат Ж.Умаров ўз тушунтиришида даъво талабларини қўллаб қувватлаб, даъвогар номига 29.01.2022 йилда Тошкент вилояти, Зангиота тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идорасининг 0335сонли реестр рақами билан қайд этилган олди-сотди шартномасига кўра, Қибрай тумани, Зафаробод қфй, Май мфй Май кўчаси 142-рақамли қурилиши тугалланмаган уй-жойни фуқаро Нурпўлатов Жамолиддин Зухриддиновичдан ва Қибрай тумани Зафаробод қфй Май мфй Хазина кўчасида жойлашган 31-33-рақамли қурилиш тугалланмаган уй-жойни фуқаро Мирхалилов Миродилдан 04.02.2021 йилда Тошкент шахар Шайхонтохур тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идорасининг 462-сонли рўйхатга олинган реестр рақамли олди-сотди шартномасига кўра келини Толипова Дилдора Бахром қизи номига сотиб олганманлигини, мазкур уй-жойларга, Қибрай туман кадастр палатаси томонидан мазкур уй-жойига нисбатан кадастр техник паспортини олиб, давлат рўйхатидан ўтказганманлигини, хозирги кунда уй-жойларини қурилишини давом эттириб қурилиш ишларини олиб боришига бир нечта холатлар тўсқинчилик қилаётганлигини, ўз уйига кириш йўли Хазина кўчасидан бўлганлигини, шу кўчадаги 14-рақамли уйда яшовчи фуқаро Абдуназаров Ахмад Назарович хозирги кунда даъвогарнинг уйига кириш йўлини хам қўшган холда туман хокимининг мазкур қарорига кўра мулк хуқуқи эътироф этилганлигини, шунга кўра даъвогар уйига кириш йўли тўсилиб қолганлигини, мазкур туман хокимининг қарорига асосан жавобгар А.Абдуназаров умумий фойдаланиш йўлини беркитиб, Хазина кўчаси йўли устига ноқонуний курилмаларни қуриб олганлигини, Хазина кўчаси 32рақамли уй-жойда яшовчи фуқаро Исмаилова Зулфия Рашитовна ўзаро тил бириктириб ўзбошимчалик билан Хазина кўчасида жойлашган ўрта босимли “Қибрайтумангаз” Газ таминоти бўлимига тегишли Герпига кириш йўлини темир дарвоза билан тўсиб олиб кўчани ўртасидан девор олиб Герпни ичкарида қолдирган холда Хазина кўчасини иккига бўлиб олиб фойдаланиш ер майдонига ўзбошимчалик билан қўшиб даъвогарни уйига кириш йўлларини тўсиб олганлигини, даъвогар Н.Толиповни уйига кириб чиқиш Хазина кўчаси йўли умуман йўқ бўлиб кетганлигини, даъвогар Қибрай туман прокурори номига қилган мурожаати юзасидан “Қибрайтуманигаз” газ таминоти бўлимининг мансабдор шахслари ва кадастр агентлиги хамда кадастрлар палатаси мутахассислари иш бўйича жалб қилинганлигини, кадастр палатаси ходимларни жойига чиқиб холатни ўрганиш жараёнида хақиқатдан хам ушбу фуқаролар ўзбошимчалик билан фуқароларни умумий фойдаланишида бўлган, Хазина кўчаси йўлини темир дарвоза ўрнатиб тўсиб олганликлари ва ўзбошимчалик билан давлат туман захира ерлари таркибида бўлган фукароларни умумий фойдаланишида бўлган ер майдонларини хам хеч қандай хуқуқий хужжатсиз ўраб олганликларини, умумий фойдаланиш кўча ер майдонларига ноқонуний қурилмалар қуриб олганлигини аниқлаб, ноқонуний қурилмалар ўлчамларини кўрсатиб, бу хақда жойига чиқган кадастр ходими ўз далолатномасини ва жойида чизмасини расмийлаштирганлигини, бу хақда адвокат сўровномасига 21.02.2023 йилдаги №317-сонли жавоб хатини берганлигини, бундан ташқари Қибрай туман газ мутахассилари жойига чиқариб шикоятни ўрганган вақтида хақиқатдан хам ўрта босимли Газ Герпсига кириш йўлни ўзбошимчалик билан темир дарвоза билан тўсиб олиб, Хазина кўчасини ўртасидан девор олиб Газ Герпсини ичкарида қолдириб йўлни бўлиб олганлиги учун дарвозани ва деворни бузиб Газ Герпсига кириш йўлни очиб қўйишлар хақида 12.10.2022 йилда огохлантириш хатлари ушбу фуқароларга берилганлигини, бироқ улар ихтиёри равишда хамон Хазина кўчасини айланма йўлини очмаганлигини, Тошкент вилояти кадастр агентлиги томонидан, Қибрай туман прокурорининг 20.09.2022 йилдаги №4-369815/22сонли хатини ижросини таъминлаш мақсадида иш холатини жойига чиқиб тўлиқ ўрганиб, Зафаробод қишлоғи, Май мфй худудида жойлашган Хазина кўчасини айланма фуқароларни умумий фойдаланиш йўлида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмаларни жавобгарлар хисобидан буздириб йўлни очиш тўғрисида, ФИБ Чирчиқ туманлараро судига даъво ариза киритилганлиги хақида хабар берилганлигини инобатга олиб даъво аризамни мазкур суд ишига бирлаштириб кўриш мақсадга мувофиқ деб хисобланишини, билдириб суддан Қибрай тумани Зафаробод қ/ш, Май мфй Хазина кўчаси 14-рақамли уйда яшовчи Абдуназаров Ахмад Назарович, ва Хазина кўчаси 32-рақамли уйда яшовчи Исмоилова Зулфия Рашитовна ҳисобидан Хазина кўчасини тўлиқ очиш мақсадида ўзбошимчалик билан қурилган темир дарвозани, деворни ва ноқонуний қурилмаларни буздириш тўғрисида суднинг хал қилув карорини чиқаришингизни сўради. Суд мажлисида даъвогар Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 08 июндаги “Ер муносабатларида тенглик шаффофликни таъминлаш ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарорининг ижроси юзасидан Қибрай туманининг “Зафаробод” массиви ҳудудида мониторинг кузатув ишлари ўтказилганда қуйидагилар маълум бўлганлигини, хусусан, Тошкент вилояти Қибрай тумани, Май МФЙ, Хазина кўчаси 32-уйда яшовчи фуқаро Исмайлова Зулфира Рашитовна томонидан қишлоқ хўжалиги харитасининг 595қ-контурида 40 кв. метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, шундан 15 кв. метр омборхона. 12 кв. метр ҳаммом ва 13 кв. метрни ташкил этадиган хизматчи бино-иншооти қурганлиги аниқланганлигини, Кадастр агентлиги Қибрай туман бўлимининг масъул ходимлари томонидан фуқаро Исмайлова Зулфира Рашитовнани юқорида қайд этилган ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида қурилган ноқонуний курилмаларини Ўзбекистан Республикаси “Ер кодекси”нинг 91-моддаси 2-қисмига ҳамда Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган Низомининг 11-банда талабларига асосан ўн беш кун муддат ичида ўз ҳисобидан бартараф этиши шартлиги, натижаси ҳақида Кадастр агентлигининг Қибрай туман бўлимига ёзма равишда хабарнома беришлишлигини, акс ҳолда аниқланган ҳолатлар бўйича ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонига ноқонуний қурилишни бартараф этиш тўғрисида расман огохлантирилишига қарамасдан, мазкур огоҳлантириш асоссиз ва оқибатсиз қолдирилганлигини, Кадастр агентлиги Қибрай туман бўлимининг масъул ходими фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган вакили иштирокида аниқланган ўзбошимчалик билан қурилган иморатни қурган Исмайлова Зулфира Рашитовнага мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида хамда иморати ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) юзасидан тушунтиришлар берилган ва шу ҳақда 2022 йил 23 сентябрда далолатнома тузилганлигини, ушбу холат юзасидан кадастр агентлиги Қибрай туман булимининг масъул ходимлари томонидан баённома расмийлаштирилганлигини, мазкур худудга чиқмаганлигини, ноқонуний қурилма борлигидан хабари йўқлигини, қонуний қурилмаларини жавобгарлар 15 кунлик муддат ичида олиб ташланганлигини, бош режа архитектурада мавжудлигини, бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини, худудларни кўздан кечирганда кўчатлар экилганлигини, қиш вақтида жавобгар А.Абдуназаровнинг уйини кўздан кечирганлигини, ер ким ошди савдо орқали қўйилган ер бўлганлигини билдириб суддан жавобгар Исмайлова Зулфира Рашитовна томонидан Қибрай тумани, Зафаробод ҚФЙ ҳудудида “Зафаробод” массиви қишлок хўжалик харитасини 595қ-контурида дехқон хўжалигн юритиш учун ажратилган ер майдонининг 40 кв. метр қисмида белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан қурилган курилиш ости 15 кв. метр омборхона, 12 кв. метр хаммом ва 13 кв. метрни ташкил этадиган хизматчи бино-иншоотни ўзининг ҳисобидан буздириш ва ер майдонини аввалги ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармасидан ишончли вакили тегишли тартибда огоҳлантирилганлигига қарамасдан келмади, шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогарнинг ишончли вакили адвокат Ж.Умаров ўз даъво аризасига қўшимча қилиб, жавобгарларга йўл очиб бериш бўйича мурожаат этганлигини, низоли саналган ГРП газ қурилмасини йўлагини очишни, кадастр агентлиги томонидан ҳам даъво аризаси ҳам киритилганлигини, ишни бирлаштиришни сўраганлигини, жавобгар томонидан қурилган қурилма Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори талабларини мос эмаслигини, учта хонадоннинг қонунийлиги асослантирилмаганлигини, бу ҳолатни сайёр суд мажлсида ҳам аниқлаштириш лозимлигини, мазкур ер майдонида ҳамма хужжатлар шакллантирилганлигини, ҳамма хоналар учун хужжатлар мавжудлигини, жавобгар томонидан берилган ер майдони 461-сонли қарор талабларини зид бўлганлигини, ер майдонида қурилмалар мавжуд бўлмаганлигини, эгалик ҳуқуқини эътироф этиш қарор талаблари бажарилмаганлигини, 2019 йилда жавобгарга хоким қарори чиқарилганлигини, уй тўлиқ битмаганлигини, бу ҳақда кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси мутахассиси М.Эгамбердиева томонидан аниқланганлигини, мутахассис томонидан жойига чиқиб ўрганилганлигини, Вазирлар Махкамасининг 461-сонли қарори талаблари бўйича уй битган бўлиши, мунтазам яшаб турган бўлиши, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида солиқ тўловларини амалга оширган бўлиши кераклигини, жавобгарлар томонидан ўз уйларининг чегара қисмидан йўл қилмаганлигини, йўлга чиқиб кетганлигини, чегарасидан қилганидан эътирози йўқлигини, аслида жавобгар томонидан йўллар беркитиб қўйилганлигини, уйлар қурилганда кўча бўлганлигини, жавобгарлар томонидан билдирилган фикрларга мутлақо қарши эканлигини билдириб суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар А.Абдуназаров ўз тушунтиришида даъво талабларини тан олмаслигини, 2018 йилдан буён мазкур кўчада яшаб келишини, мазкур уйда яшаб келганлигини, бу жойлар чакалакзор бўлганлигини, мазкур турар жойга беш йилдан буён қарашини, Миродил деган фуқаро хужжатларни қилиб ёлғон маълумотлар берганлигини, Май кўчаси даъвогарнинг кўчаси эканлигини, мазкур кўча Хазина кўчасига киришлигини, мазкур харкатлар учун юқори турувчи органларга чиққанлигини, мурожаатлари жавобсиз қолганлигини, ушбу ерларни ким ошди савдоси орқали олишни режалаштирганлигини, ер майдони 3.5 мертни ташкил этишини, 4 йилдан буён низолашиб келаётганлигини, қўшнилар ўртасида ҳам низо бўлганлигини, сайёр суд орқали аниқлик киритиш лозимлигини, тўрт йилдан буён солиқ тўлаб келишини, жавобгар З.Исмайлова томонидан ўзига тегишли бўлган худудда ободонлаштириш ишларини амалга оширганлигини, хокимликка мурожаат этганида бу ерлар маълум шахсларга тегишли эканлиги тўғрисида маълумот тақдим этмаганлигини, жавоб берган хатида ерлар давлат захира ерлари эканлигини билдириб ўтганлигини, 3.5 метр ер майдони ерига кирмаслигини, бу ерлар давлат ери эканлигини, ер кимга тегишли бўлса ўша шахс олиши лозимлигини, мазкур ерга кўчиб келгани вақтида 1 коридори бўлганлигини, ВМнинг 461-сонли қарорида 10.3 сотих деб белгиланганлигини, ушбу ер майдони ташландиқ бўлганлигини, даъвогар томонидан аксинча 1.5 метр кириб кетганлигини, дарахтлар экканлигини, бу ҳақда хужжатлари йўқлигини, Май кўчаси 142-уй бузилсин дейилганлиги тўғрисида огоҳлантириш хати ирригация бўлими томонидан берилганлигини билдириб, суддан даъво талабларини рад этишни ҳамда ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу сабабли суд мазкур фуқаролик иши жавобгар А.Абдуназаровнинг Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар сифатида сўралган З.Исмайлова ўз тушунтиришида даъво талабларини тан олмаслигини, 2018 йилда уйни сотиб олганлигини, уйда яшаб келганлигини, Мусаев деган фуқаро уйда товуқхона бошқа турар жойларни қуриб битказгандан сўнг биноларга нисбатан хужжатларни тайёрлаб беришини айтганлигини, бир неча ташкилотларга мурожаат этганлигини, ташкилотлар томонидан йўл йўқлиги ҳақида маълумотлар тақдим этганлигини, 29 А уйда яшовчи Абдукаримов томонидан йўлларни очиб беришини айтганлигини, ГРПни очишига эътироз билдирмаганлигини, 2018 йилда хокимиятга мурожаат этганлигини, кадастр хужжатларини қилиб беришни ваъда берганлигини аммо хужжатларни қилиб бермаганлигини билдириб суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар З.Исмайлованинг ишончли вакили Н.Сандибаев ўз тушунтиришида даъво талабларини рад этишни сўраб жавобгар томонидан қурилмалар тўғри қурилганлигини, жавобгарни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги талаби нотўғри бўлганлигини, кадастр агентлиги томонидан жарима қўллаш ваколати йўқлигини, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар қонуний асоси борлигини, мазкур қурилмалар учун компенсация тўлаш лозимлигини билдириб суддан давъо талабларини рад этишни сўради. Суд мажлисида жавобгар А.Абдуназаров ўз тушунтиришида даъво талабларини рад этишни сўраб унга қўшимча равишда йўлларга Хазина кўчасидан эмас Май кўчасидан кириш белгиланганлигини, бу ҳолат МФЙ раиси томонидан ҳам кўрсатиб ўтилганлигини, тақдим этилган сўровномалар мақбул далил сифатида инобатга олмаслигини билдириб суддан даъво талабларини рад этишни сўради. Суд мажлисида жавобгар сифатида чақирилган А.Носирова ва М.Шариповлар судга келмадилар ва келмаслик сабабларини билдирмаганлиги боис суд уларнинг иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида учинчи шахс сифатида жалб этилган Толипова Дилдора Бахром қизи тегишли тартибда огоҳлантирганлигига қарамасдан келмади шу сабабли суд мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида учинчи шахс сифатида жалб қилинган Қибрай туман кадастр бўлимининг ишончли вакили тегишли тартибда огоҳлантирилганлиги қарамасдан келмади, шу сабабли суд мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Қибрай туман Кадастр бўлимининг маълумотномасига кўра, мазкур ер майдони 8 сотих эканлигини, 8 сотих ер майдонига қарор мавжуд эканлигини, аммо бошқа хужжатларда хоким қарори билан худди шу ер майдонига 10 сотих ер учун Вазирлар Махкамасининг 461-сонли қарори билан хоким қарори чиқарилганлигини, олди-сотди шартномаси қилинган вақтида ҳам 8 сотих ер майдонига амалга оширилганлигини, ер майдони қайта ўлчанганида ҳаммасига ойдинлик киритилишини, аммо жавобгар З.Исмайлованинг ер майдони 8 сотих эканлигини аммо ер майдони ўлчанганда 16 сотихни ташкил этганлигини билдириб судга ўз хулосаси тақдим этган. Суд мажлисида учинчи шахс сифатида сўралган Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Қибрай туман бўлими ва Қибрай туман газ таъминоти бўлими мутахассислари тегишли тартибда суд мажлисига келмаганлиги сабабли суд, мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига кўра, унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисига учинчи шахс сифатида жалб этилган Қибрай туман хокимлиги, Қибрай туман ирригация бўлими ва Қибрай туман Ободонлаштириш бошқармаси судга бир неча маротаба чақирилганлигига қарамасдан келмади шу сабабли мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддаси асосан бўлимнинг ишончли вакилисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш бўйича суд мажлисида ҳозир бўлган тарафларнинг тушунтиришларини ва адвокатларнинг нутқини тинглаб, даъвогарнинг даъво талабларини ишдаги мавжуд далиллар ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича текширган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Суддан аниқланишича, Тошкент вилояти, Қибрай туман Зафаробод ҚФЙ, Май МФЙда жойлашган Хазина кучаси №31-33 уй жой бўйича фуқаро Ахмедов Жамил Мухамедовичга 1992 йил 28 сентябрь кунидаги №26 сонли қарори билан хамда 1991 йил 26 июлдаги № 37-сонли Қибрай тумани Май қфй карорлари асосида тегишли бўлиб, ер майдони ҳар бирига 800 м 2 жами 1600 м2 ер майдони ажратилган. 2005 йил 4 феврал кунидаги № 104-105 сонли Республика Кўчмас мулк биржаси Тошкент вилояти бўлими томонидан олди-сотди шартномасига асосан Мирхалилов Миродил Мирабдуллаевич томонидан сотиб олинган. 2008 йил 15 май кунидаги Қибрай тумани хокимини № 572-сонли қарори билан Мирхалилов Миродил Мирабдуллаевич ўзига тегишли бўлган Май қишлоқ фуқаролар йиғини олдинги (Лойиха) кўчасида жойлашган 1600.0 м 2 ер майдонида 72 м2 қурилиши тугаланмаган уй-жой ва бошқа биноларни бегоналаштиришга рухсат бериш хақидаги қарори мавжуд бўлиб, шундан сўнг 4 феврал 2021 йил фукаро Талипова Дилдора Бахром қизи томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан реестр рақами Р-202101896000462-сонли қайд этилган қурилиши тугаланмаган турар жой олди-сотди шартномасига асосан тегишлилигини хамда қўчмас мулк объектига бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат Реестрдан 1600 м2 ер майдонига №-1727248/Р-А-1542157 рақами билан кўчирма берилганлиги аниқланди. Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Зафаробод ҚФЙ, Май МФЙ Май кўчаси №142 уй жой фукаро Нурпулатов Жамолиддин Зухридиновичга Выписка из приказа №175 по военному хозяйству «Туркестан» асосида тегишли бўлиб, 30.12.2003 йил билан 800 м 2 ер майдони ажратилган бўлиб, кўчмас мулк объектига бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат Реестрдан 800 м2 ер майдонига № 1727248/Р-А 2381774 рақами билан кўчирма берилган хамда 2022 йил 26 январ куни реестр рақами 202201950000335-сонли қайд этилган қурилиши тугаланмаган турар жой олди сотди шартномаси фуқаро Толипов Нигмат Комилжонович томонидан қурилиши тугалланмаган иморатни сотиб олган. Иш хужжатларида маълум бўлишича, даъвогар томонидан мазкур турар жойларга нисбатан қурилиш ишларини амалга ошириш учун умумий фойдаланиш йўли бўлмаганлигини, мазкур йўлларни очиш учун бир неча маротаба давлат органлари мурожаат этганлигини аммо жавобгарлардан томонидан бирор бир ижобий харакат бўлмаганлиги сабабли даъво ариза билан мурожаат этишга мажбур бўлган. Хусусан, низоли саналган турар жойлардан йўл очиш талаби жавобгар Абдуназаров Ахмат Абдунабиевичга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай туман Зафаробод ҚФЙ, Май МФЙдаги жойлашган Хазина кўчаси 14 уй жой бўлиб, ушбу уй жой 1990 йил 28 апрелдаги № 42 - сонли Халқ депутатлари Мой қишлоқ Кенгаши ижроия қўмитасининг қарори билан фуқаро Кошпаев Али Бексултановичга 800 м 2 ер майдони ажратиб берилган. 28 март 2013 йил Қибрай тумани хокимининг № 446 сонли қарори билан 800 м2 ер майдонидаги уй жойларига нисбатан мулкка эгалик хуқуқини тан олиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш хақида карори асосида 2018 йил 7 август Р№ 2364-сон билан Кошпаев Али Бексултановичга тегишли бўлган Хазина кўчасида жойлашган 14 уй жойни Абдуназаров Ахмад Назарович 800 м2 ер майдонида жойлашган иккита яшаш хонаси 30.96 м2 ошхона ва хожатхона умумий фойдаланиш майдони 38.16 м2ни сотиб олган. 2019 йил 11 июл № 1234 2.3-сонли Қибрай тумани хокимининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ва қурилган иморатларга эгалик хуқуқи эътироф этиш тўғрисидаги қарори билан фуқаро Абдуназаров Ахмад Назарович 0.103 га ер майдонида жойлашган 30.96 м2 умумий фойдаланиш майдони 38.16 м2 0001 литердаги иккита яшаш хонаси, дахлиз, 0002 литердаги хаммом, 0003 литердаги ошхона ва 0004 литердаги хожатхонага нисбатан мулк эгалиги эътироф этилган. Ушбу ҳолат буйича фақатгина ер майдонига ўзгартириш киритилган. Ҳозирда ер майдони 1300 м 2 ни ташкил этади. Шунингдек, Тошкент вилояти, Қибрай туман Зафаробод ҚФЙ, Май МФЙда жойлашган Хазина кучаси № 32 уй жой фуқаро Қосимова Махлуба Исмоиловнага Қибрай тумани хокимининг №1054-сонли 23 март 2018 йилдаги қарорига асосон тегишли бўлиб ер майдони 800 м2 да 2 та яшаш хонаси 45.92 м2, дахлиз ошхона ва хожатхонадан умумий фойдаланиш майдони 75,82 м2ли яшаш уйи ва иморатлардан иборат бўлган. 18 октябрь 2018 йили фуқаро юқорида кўрсатилган манзилда жойлашган уй жойни фуқаро Исмаилова Зульфира Ришатовна 800 м 2 қурилган уй -жой ва қурилмаларни сотиб олган ва хозирги кунда майдони 0.1788 га ташкил этганлиги аниқланган. Бундан ташқари фуқаро Қосимова Махлуба Исмоиловна дехқон хўжалиги учун ажратилган 0.03 га ер майдонига қурилиш қурмаслик шарти билан ажратилган ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилиш ости майдони 206.07 м2 ҳамда қурилиш ости 14.00 м2 омборхона мавжудлиги аниқланган ва ҳозирги кунда қўшимча ноқонуний эгалланган ер майдони 0.0688 га ташкил этади. Шунингдек, Тошкент вилояти, Қибрай туман Зафаробод ҚФЙ, Май МФЙда жойлашган Хазина кўчаси № 29 а уй жой Маннонов Абдукарим Абдурахмановичга тегишли бўлиб, хужжат 1991 йил 10 июлдаги № 26-сонли Халқ депутатлари Мой қишлоқ Кенгаши ижроия қўмитасининг қарори билан фуқаро Кошпаев Али Бексултановичга 800 м2 ер майдони ажратиб берилган архив хужжатлари ўрганилганда ер майдони 900 м2 ни ташкил этади 100 м2 ер майдони қўшимча эгаллаб олинганлиги аниқланган. Ишдаги мавжуд хужжатларда аниқланишича, Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси Қибрай туман бўлими томонидан 21.02.2023 йилдаги 317-сонли дастлабки хулосада Қибрай тумани, Зафаробод қишлоғи, Май маҳалласи Хазина кўчаси 14-уй-жой хозирги кунда Абдуназаров Ахмад Назаровичга тегишли бўлиб, ушбу турар-жой Қибрай туман ҳокимининг қарорига асосан 0.1030 га ер майдони ажратилган. Ҳозирги кунда фойдаланиб келаётган ер майдони 0.1315 гани ташкил этади. Фуқаронинг ортиқча фойдаланиб келаётган ер майдони 0.0285 гани ташкил этади. Ўзбошимча эгаллаган ер майдонида қурилиш ости 10.5 м2 бўлган бостирма ҳамда 8.00 м2да жойлашган омборхона мавжуд. Қибрай тумани, Зафаробод қишлоғи, Май маҳалласи Хазина кўчаси 32-уй-жой хозирги кунда Исмаилова Зулфия Рашитовнага тегишли бўлиб хусусий нотариуснинг 2018 йилдаги олди сотди шартномасига асосан 0.800 га ер майдони ташкил этади, бундан ташқари Қибрай тумани, Зафаробод қишлоғи, Май маҳалласи Хазина кўчаси 32-уй-жойнинг собиқ эгасига Қибрай туман ҳокимининг 2017 йил 1 декабр куни 3415-сонли қарорга асосан Зафаробод қишлоғи худудидаги туман давлат захирасидаги суғорилмайдиган қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлар хисобидан фуқаро Қосимова Махлуба Исмоиловнага дехқон хўжалиги юритиш учун 0.03 га яйлов ер майдони қурилиш қилмаслик шарти билан қишлоқ хўжалиги махсулотлари этиштирадиган дехқон хўжалиги юритиш учун ажратиб берилган. Ҳозирги кунда ушбу уй-жойнинг умумий фойдаланб келаётган ер майдони 0.1788 га ни ташкил этмоқда. Фуқарога дехқон хўжалиги юритиш учун ажратилган ер майдонини хисобга олганда ушбу фойдаланиб келаётган ер майдонининг қўшимча майдони 0.688 гани ташкил этиб ўзбошимчалик билан девор ўраб олинган. Ушбу фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган бинолари қурилиш ости майдони 206.07 кв.м ҳамда қурилиш ости 14.00 кв.м бўлган омборхоналар мавжуд. Қибрай тумани, Зафаробод қишлоғи, Май маҳалласи Хазина кўчаси 29а уй-жой хозирги кунда (мархум) Маннанов Абдукарим Абдурахмановичга тегишли бўлиб хужжат бўйича фойдаланиб келаётган ер майдони 900.0 м2 бўлиб ҳозирда фойдаланиб келаётган ер майдони 1400.0 м2 ни ташкил етади ўзбошимчалик билан эгаллаб келаётган ер майдони 500.0м2 ни ташкил етади. Ушбу манзилда яшовчи фуқаролар фойдаланиб келаётган умумий йўл майдони фуқароларга бириктирилган ёки бириктирилмаганлиги тўғрисидаги маълумот Давлат кадастрлари палатаси Қибрай туман филиалида мавжуд эмаслигини маълум қилишини билдириб ўтган. Кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 08 июндаги “Ер муносабатларида тенглик шаффофликни таъминлаш ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активларига айлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарорининг ижроси юзасидан Қибрай туманининг “Зафаробод” массиви ҳудудида мониторинг кузатув ишлари ўтказилганда қуйидагилар маълум бўлганлигини, хусусан, Тошкент вилояти Қибрай тумани, Май МФЙ, Хазина кўчаси 32-уйда яшовчи фуқаро Исмайлова Зулфира Рашитовна томонидан қишлоқ хўжалиги харитасининг 595қ-контурида 40 кв. метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, шундан 15 кв. метр омборхона. 12 кв. метр ҳаммом ва 13 кв.метрни ташкил этадиган хизматчи бино-иншооти қурганлиги аниқланган. Кадастр агентлиги Қибрай туман бўлимининг масъул ходимлари томонидан фуқаро Исмайлова Зулфира Рашитовнани юқорида қайд этилган ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида қурилган ноқонуний курилмаларини Ўзбекистан Республикаси “Ер кодекси”нинг 91-моддаси 2-қисмига ҳамда Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган Низомининг 11-банда талабларига асосан ўн беш кун муддат ичида ўз ҳисобидан бартараф этиши шартлиги, натижаси ҳақида Кадастр агентлигининг Қибрай туман бўлимига ёзма равишда хабарнома беришлигини, акс ҳолда аниқланган ҳолатлар бўйича ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонига ноқонуний қурилишни бартараф этиш мажбуриятини юклаш юзасидан судга даъво аризаси киритилиши тўғрисида 2022 йил 23 сентябрда далолатнома орқали расман огоҳлантирилган. Кадастр агентлиги Қибрай туман бўлимининг масъул ходими фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган вакили иштирокида аниқланган ўзбошимчалик билан қурилган иморатни қурган Исмайлова Зулфира Рашитовнага мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида хамда иморати ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) юзасидан тушунтиришлар берилган ва шу ҳақда 2022 йил 23 сентябрда далолатнома тузилган ва ушбу холат юзасидан кадастр агентлиги Қибрай туман булимининг масъул ходимлари томонидан баённома расмийлаштирилган. Аммо жавобгар Исмайлова Зулфира Рашитовна ноқонуний қурилмаларни бузиш ишлари амалга оширмаганлиги сабабли унга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортилган. Тошкент вилояти, Қибрай туман хокимлиги томонидан 10.08.2023 йил К1-483-сонли хатида маълум бўлишича, Қибрай туман Зафаробод ҚФЙ, Май МФЙ, Май кўчаси 142-уй ва Зафаробод ҚФЙ, Май МФЙ, Хазина кўчаси 29а, 31, 32, 33 уйларга кириш йўли чизмалари мавжуд бўлган ёки бўлмагани бўйича аҳоли яшайдиган маҳаллаларда аввало бош режа бўйича давлат заҳира ерлари таркибидан умумий фойдаланишда бўлган, фуқароларни ўз уйларига кириш йўлларни қонунда белгиланган тартибда ажратилади. Ҳозирги кунда ҳам мазкур кўчалар жойида мавжуд, Хазина кўчаси бўйлаб фуқаролар Исмоилова Зулфия Рашитовна ўзига белгиланган тартибда тегишли бўлган ер майдонларидан ўзбошимчалик билан чиқиб Хазина кўчасини тўсиб ўртасидан девор тортиб олганлиги аниқланди. Хазина кўчаси 14-уй-жойни аввалги эгаси фуқаро Кошпаев Али Бексултановичга Қибрай тумани ҳокимининг 2013-йил 28-март санасидаги 446-сонли қарорига кўра, 0.08 га фойдаланиш ер майдонида қурилган 30.96 кв.метр иккита яшаш хоналарига мулк ҳуқуқи берилган. Фуқаро Абдуназаров Ахмад нотариал тартибда мазкур турар жойни олди-сотди шартномасига асосан сотиб олган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарорига кўра, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат аксиясини ўтказиш тўғрисида 2018-йил 20-апрелдаги ПФ-5421сонли Фармони ижросини таъминлаш чора тадбирлари кўрилиб, Қибрай туман ҳокимининг 11.06.2019 йилдаги №1234 сонли қарорига асосан, ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этишда айнан 30.96 кв.метр бино иншоот ўзгармаган ҳолда фойдаланиш ер майдони 0.08 гадан 0.103 га ўзгартириб қабул қилинганлиги ҳозирги кунга келиб фойдаланиш ер майдони жойида бирорта ҳуқуқий ҳужжасиз 0.13 гани ташкил этган. Фуқаро Абдуназаров Ахматга тегишли 14-уй-жойни ён қисмида туман давлат заҳираси ерлари таркибида бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган фуқароларни умумий фойдаланиши мумкун бўлган ер бўлаги ўзбошимчалик билан 14-рақамли уйни фойдаланиш ер майдони таркибига қўшиб олинганлигини маълум қилган. Тошкент вилояти Қибрай туман Май маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган 14.08.2023 йилдаги 23-сонли хатида маълум бўлишича Қибрай тумани “Май” маҳалла фуқаролар йиғини Хазина кўчаси 21-уйда яшовчи фуқаро Тультеев Ержан, Хазина кўчаси 34-уйда яшовчи фуқаро Махкамов Аброр хамда Хазина кўчаси 19-уйда яшовчи фуқаро Ахмеджанов Ахмадлар томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, Қибрай тумани Май махалласи Май кўчаси 142 уйга кириш йўлаги илгари мавжуд бўлган бўлиб, Хазина кўчасидаги 29”А” ва 32 уйлар, 31-33 уйларга хам кириш йўлаги бўлган шунингдек Хазина кўчаси 14 уйда яшови фуқаро Абдуназаров Ахмат Назаровичга тегишли турар жойнинг ён қисмида умумий фойдаланиш йўли мавжуд бўлган, экин экмайдиган фуқаролар юрадиган йўл бўлган ушбу йўллар мавжуд бўлганлигини тасдиқлаб беришганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Чирчиқ-Охангарон ирригатция тизимлари хавза бошқармаси Қибрай туман ирригация бўлими томонидан тақдим этилган 08.08.2023 йилдаги 82/11-157-сонли хатида Қибрай туман ирригация бўлими томонидан ҳодимларнинг жойига бориб ўрганиши натижасида умумий фойдаланиш йўлини очилиши “Зах” давлатлараро канали муҳофаза зонасидан ташқарида эканлиги ва ирригация объектлари мавжуд эмаслиги ҳамда ҳеч қандай қишлоқ хўжалиги экинлари мавжуд эмаслиги аниқланди, шу сабабли Қибрай туман ирригация бўлими ушбу йўл очилишига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмайди деб маълумот тақдим этган. Тошкент вилояти Қибрай туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 09.08.2023 йилда 180-сонли тақдим этган хатида шуни билдириб ўтдики маълум бўлишича Қибрай тумани Ободонлаштириш бошқармаси, Қибрай тумани Май мфй Май кўчаси 142-уй, Хазина кўчаси 29а,31,32 ва 33 уйлар кириш йўли мавжуд бўлганми ёки йўқми агар мавжуд бўлган бўлса қайси хужжатларга асосан йўллар шакллантирилган ҳақида Қибрай туман Ободонлаштириш бошқармаси балансида ички кўчаларнинг инвентаризация рўйхати мавжуд бўлиб лекин ушбу ички кўчаларнинг уйларга кириш йўллари шакиллантирилмаганлигини ва асослантирилган хужжатлар мавжуд эмаслигини маьлум қилган. Кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Қибрай туман филиали томонидан 07.08.2023 йилда 1342-сонли тақдим этган хатида маълум бўлдики 2018йилдан 2023 йилгача бўлган ГООГЛЕ МАПдан фойдаланиб фотосуратлар тақдим этилиб, Хазина кўчаси 14 уй жой бўйича қуйидагиларни маълум қилган. депутатлари Мой қишлоқ Кенгаши ижроия қўмитасининг қарори билан фуқаро Кошпаев Али Бексултановичга 800 м2 ер майдони ажратиб берилган. 28 март 2013 йил Қибрай тумани хокимининг № 446 сонли қарори билан 800 м2 ер майдонидаги уй жойларига нисбатан мулкка эгалик хуқуқини тан олиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш хақида карори асосида 2018 йил 7 август Р№ 2364-сон билан Кошпаев Али Бексултановичга тегишли бўлган Хазина кўчасида жойлашган 14 уй жойни Абдуназаров Ахмад Назарович 800 м2 ер майдонида жойлашган иккита яшаш хонаси 30.96 м2 ошхона ва хожатхона умумий фойдаланиш майдони 38.16 м2ни сотиб олган. Шунингдек, Хазина кучаси № 32 уй жой бўйича қўйидагиларни маълум қилганлигини яъни ушбу уй жой Қосимова Махлуба Исмоиловнага Қибрай тумани хокимининг №1054 сонли 23 март 2018 йилдаги қарорига аосон тегишли бўлиб ер майдони 800 м2 да 2 та яшаш хонаси 45.92 м 2, дахлиз ошхона ва хожатхонадан умумий фойдаланиш майдони 75,82 м 2ли яшаш уйи ва иморатлардан иборат. 18 октябр 2018 йили фукаро юқорида кўрсатилган манзилда жойлашган уй жойни фуқаро Исмаилова Зульфира Ришатовна 800 м2 қурилган уй -жой ва қурилмаларни сотиб олган ва хозирги кунда жойига чиқиб қайта ер майдонлари ўлчанганда 0.1788га ер майдони аниқланди. Бундан ташқари фуқаро Қосимова Махлуба Исмоиловна дехқон хужалиги учун ажратилган 0.03 га ер майдонига қурилиш қурмаслик шарти билан ажратилган ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилиш ости майдони 206.07 м2 ҳамда қурилиш ости 14.00 м2 омборхона мавжудлиги аниқланди. Қўшимча ноқонуний эгаланган ер майдони 0.0688 га ташкил этади. 2005 йил 4 феврал кунидаги № 104-105 сонли Республика Кўчмас мулк биржаси Тошкент вилояти бўлими томонидан олди-сотди шартномасига асосан Мирхалилов Миродил Мирабдуллаевич томонидан сотиб олинган. 2008 йил 15 май кунидаги Қибрай тумани хокимни № 572 сонли карори билан Мирхалилов Миродил Мирабдуллаевич ўзига тегишли бўлган Май қишлоқ фуқаролар йиғини олдинги (Лойиха) кўчасида жойлашган 1600.0 м2 ер майдонида 72 м2 қурилиши тугаланмаган уй-жой ва бошка биноларни бегоналаштиришга рухсат бериш хақидаги қарори мавжуд бўлиб, шундан сўнг 4 феврал 2021 йил фукаро Талипова Дилдора Бахром қизи томонидан қурилиши тугаланмаган турар жой олди-сотди шартномасига асосан тегишлилигини хамда қўчмас мулк объектига бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат Реестрдан 1600 м2 ер майдонига № - 1727248/Р-А-1542157 рақами билан кўчирма берилганлиги аниқланди. Шунингдек, Май кўчаси № 142 уй жой ўрганилганда ушбу уй жой Фукаро Нурпулатов Жамолиддин Зухридиновичга “Выписка из приказа №175 по военному хозяйству” «Туркестан» асосида тегишли бўлиб 30.12.2003 йил асоси билан 800 м2 ер майдони ажратилган бўлиб Кўчмас мулк объектига бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат Реестрдан 800 м2 ер майдонига № 1727248/Р-А 2381774 рақами билан кўчирма берилган хамда 2022 йил 26 январ куни қурилиши тугаланмаган турар жой олди сотди шартномаси фукаро Толипов Нигмат Комилжонович томомонидан курилиши тугаланмаган иморатни сотиб олганини маълум бўлган. Ушбу манзилда яшовчи фуқаролар фойдаланиб келаётган умумий йўл майдони ўрганилганда кўча мавжудлигини қўшнилар тасдиқлаб йўл мавжудлиги хақида ўз фикрларини билдиришган. Фуқароларга бириктирилган ёки бириктирилмаганлиги тўғрисида маълумот Давлат кадастрлар палатаси Қибрай туман филиалида мавжуд эмаслигини маълум қилган. Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қибрай туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 26.07.2023 йилдаги 1/19-624-сонли хатида кўрсатилишича Қибрай тумани Фавкулодда вазиятлар бўлими томонидан, Қибрай тумани, Май МФЙ, Май кўчаси 142-уйга олиб борувчи йўллар кўшнилар томонидан ўраб олинганлиги юзасидан тақдим этилган хужжатларни ва жойига чиққан ҳолда амалдаги шаҳарсозлик меъёрқоидаларининг ёнғин хавфсизлиги талаблари асосида ўрганиб чиқилганда Қибрай тумани Май МФЙ Май кўчаси 142-уйга олиб борувчи йўллар ҳақиқатдан ҳам қўшнилар томонидан ўраб олинганлиги, яшаш уйига олиб борувчи йўл мавжуд эмаслиги ҳамда ёнғин-қутқарув автомобилларининг етиб бориши ва эркин харакатланиши учун йўллар мавжуд эмаслиги аниқланиб, бу эса ўз навбатида ШНҚ 2.07.01-03*нинг 1-мажбурий иловаси, 15*-банди талабларига зид эканлиги маълум бўлди. Асос: ШНҚ 2.07.0103*нинг 1-мажбурий иловаси 15*-банди (Топ кўчалар ва пиёда йўлларни лойиҳалашда ўт ўчириш машиналарининг турар жой ва жамоат биноларига, шу жумладан, ичига ва ёнига қурилган хоналари бўлган биноларга етиб бориши имконини ва ўт ўчирувчиларнинг автозиналар ёки автокўтаргичлардан исталган хонадан ёки хонага ета олишини таъминлаши лозим). Юқоридагиларни инобатга олиб, Қибрай тумани, Май МФЙ, Май кўчаси, 142-уйга олиб бориш йўлларининг ёпиб кўйилиши ШНҚ 2.07.0103*нинг 1-мажбурий иловаси 15*-банди талабларига зид равишда қўшнилар томонидан ўраб олинган бўлиб, шаҳарсозлик меъёр-қоидаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келмаслигини маълум қилган. Қибрай туман газ таъминоти томонидан 12.10.2022 йилда жавобгарларга ўзи яшаб турган худуддаги газ ГРП худудини очиш ҳақида огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421сон фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида” 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори талаблари бўйича 1-иловаси 3-боб 13-бандида қўйидаги хулосалар мавжуд бўлиши кераклиги айтилган. Хусусан, а) туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғининг хулосасида — ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкаси қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмагани ёки жойлашгани, ер участкасининг умумий майдони ва сифат тавсифлари; б) туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғининг хулосасида — ўзбошимчалик билан қурилган иморат аҳоли пунктларининг бош режалари ва уларнинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига (мавжуд бўлганда), қишлоқ фуқаролари йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига (мавжуд бўлганда) зид равишда ҳамда объектларнинг муҳофаза зоналарида жойлашгани ёки жойлашмагани, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг бошқа талаблари бузилгани ёки бузилмагани; в) туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғининг хулосасида — ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкаси қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган муҳофаза этиладиган ҳудудда жойлашгани ёки жойлашмагани, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни жойлаштиришда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилгани ёки этилмагани; г) туман (шаҳар) давлат бош санитария врачининг хулосасида — ўзбошимчалик билан қурилган иморат ва у жойлашган ер участкасида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя қилингани ёки риоя қилинмагани; д) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимининг маълумотномасида – ўзбошимчалик билан қурилган иморатдан фойдаланувчи ва унинг оила аъзолари қайси манзилда рўйхатдан ўтганлиги ёки рўйхатдан ўтмаганлиги; е) туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг маълумотномасида — мурожаат этувчида мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорлик борлиги ёки йўқлиги; ж) туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги инспекторининг хулосасида — ўзбошимчалик билан қурилган иморат ва у жойлашган ер участкасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилингани ёки риоя қилинмагани. Шунингдек мазкур қарор 1-иловаси 4-боби 26-бандида қуйидаги ҳолларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилади ва иморат жойлашган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилади: ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, жисмоний шахслар томонидан узлуксиз фойдаланилаётган ер участкалари, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаса ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар (шу жумладан, ҳар бир оилага белгиланган меъёрлар) доирасида; белгиланган тартибда берилмаган ер участкаларида қурилган объектлар мулкдори бўлмаган, лекин ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб жисмоний шахслар томонидан фойдаланилаётган иморатларига ва ер участкасига; кўчмас мулк объектларига эгалик ҳуқуқи мавжуд жисмоний шахслар томонидан ўзи яшаб турган ер участкасига ўзбошимчалик билан қурилган қўшимча иморатларига; жисмоний шахслар томонидан «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинишига қадар (1990 йил 20 июнь) якка тартибда уй-жой қуриш, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун фойдаланиб келаётган иморатлар ва ер участкасига ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар сақлаб қолинмаган бўлса; деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун фойдаланилаётган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган иморатларга «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасида белгиланган меъёрлар доирасида деб қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси талаблари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Низоли саналган турар жой дастлаб фуқаро Кошпаев Али Бексултановичга 800 м2 ер майдони ажратиб берилган бўлиб, 14 уйнинг таркибига иккита яшаш хона, майдони 30.96 кв.м, ошхона ва хожатхонадан иборат бўлиб жами ер майдони 820.0 кв.м бўлган ва 28.03.2013 йилда Қибрай тумани хокимининг №446 сонли қарори билан 800 м2 ер майдонига нисбатан мулкка эгалик хуқуқини тан олиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш хақида қарори асосида 2018 йил 7 август Р№ 2364-сон билан Кошпаев Али Бексултановичга тегишли бўлган. Мазкур қарор амалда ҳам хозирги кунда ўз кучида эканлигини аниқланган. Хазина кўчасида жойлашган 14 уй жойни Абдуназаров Ахмад Назарович 800 м2 ер майдонида жойлашган иккита яшаш хонаси 30.96 м 2 ошхона ва хожатхона умумий фойдаланиш майдони 38.16 м2ни сотиб олган. Кейинчалик ортиқча иморат ва қурилмалар қурмаган ҳолда ўзбошимчалик билан эгалланган 3.3 сотих ер майдонига 2019 йил 11 июл № 1234 2.3-сонли Қибрай тумани хокимининг ўзбошимчалик билан эгалаб олинган ва қурилган иморатларга эгалик хуқуқи эътироф этиш тўғрисидаги қарори билан фуқаро Абдуназаров Ахмад Назарович 0.103 га ер майдонида жойлашган 30.96 м2 умумий фойдаланиш майдони 38.16 м2 0001 литердаги иккита яшаш хонаси, дахлиз, 0002 литердаги хаммом, 0003 литердаги ошхона ва 0004 литердаги хожатхонага нисбатан мулк эгалиги эътироф этилган. Суд жавобгар Исмайлова Зулфира Рашитовна томонидан ноқонуний қурилмалар бузиш тўғрисидаги талаби бўйича қўйидагича тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси 1-қисмига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси 3-қисмида ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозимлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарфхаражатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Суд даъвогар кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жавобгар Исмайлова Зулфира Рашитовна томонидан қурилган ноқонуний қурилмалари бузиш тўғрисидаги талаблари асосли деб ҳисоблайди жавобгар томонидан Қибрай тумани, Зафаробод ҚФЙ ҳудудида “Зафаробод” массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 595қ-контурида дехқон хўжалигн юритиш учун ажратилган ер майдонининг 40 кв. метр қисмида белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан қурилган курилиш ости 15 кв. метр омборхона, 12 кв. метр хаммом ва 13 кв. метрни ташкил этадиган хизматчи бино-иншоотни ҳамда деворни ўзининг ҳисобидан буздириш ва ер майдонини аввалги ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддаси мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида қайд этилишича ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Суд, жавобгар Абдуназаров Ахмад Назарович томонидан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни буздириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талаби бўйича амалдаги қонун талабларига кўра, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан ўраб олинганлигини ҳамда бу даъвогарнинг мулкий ҳуқуқларига даҳл қилганлиги сабабли уни буздириш ва Хазина кўчаси йўлини очиш мажбуриятини юклашни лозим топади. Бундай ҳолатда, суд юқорида қайд этилган қонун талаблари ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб, жавобгарлар Абдуназаров Ахмат Назарович, Исмайлова Зулфира Рашитовналарга нисбатан фуқароларнинг умумий йўлини очиш, ноқонуний қурилмаларни бузиш талабини инобатга олиб, Толибов Ниғмат Комилжонович ва Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси даъво аризасини асосли деб топиб, уни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 141-моддаси 1-қисмига кўра, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган ва даъвогар тўлашдан озод қилинган суд чиқимлари ҳамда давлат божи жавобгардан арз қилинган талабларнинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда давлат даромадига ундирилади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 141-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси 06.01.2020 йилдаги «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига асосланиб, жавобгар Исмайлова Зулфира Рашидовнадан давлат фойдасига 1.360.000 сўм миқдорида давлат божи ундиришни, Абдуназаров Ахмат Назаровичдан 1.360.000 сўмдан давлат божи ундиришни лозим топади. Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253, 383, 403, ва 4193-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Толибов Ниғмат Комилжонович ва Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармасининг жавобгар Абдуназаров Ахмат Назарович, Исмайлова Зулфира Рашитовнага нисбатан фуқароларнинг умумий йўлини очиш, ноқонуний қурилмаларни бузиш ҳақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Исмайлова Зулфира Рашитовна томонидан Қибрай тумани, Зафаробод ҚФЙ ҳудудида “Зафаробод” массиви қишлоқ хўжалик харитасиниш 595қ-контурида дехқон хўжалиги юритиш учун ажратилган ер майдонининг 40 кв. метр қисмида белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан қурилган курилиш ости 15 кв. метр омборхона, 12 кв. метр хаммом ва 13 кв. метрни ташкил этадиган хизматчи бино-иншоотни ҳамда Хазинаси кўчаси 32 уйдаги деворни ўзининг ҳисобидан буздирилсин ва ер майдонини аввалги ҳолатига қайтариш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар Абдуназаров Ахмад Назарович томонидан Хазина кўчаси 14 уй ён тарафидаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган йўлни очиш мажбуриятини юклатилсин. Жавобгар Абдуназаров Ахмат Назаровидан давлат фойдасига 1.360.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Исмайлова Зулфира Рашитовнадан давлат фойдасига 1.360.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг бошқа даъво талаблари рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Ш.Э.Суванова