Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1806-2301/2072 Дата решения 08.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Кабирова Наргиза Акрамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение QARSHI SHAHAR DAVLAT SOLIQ INSPEKSIYASI Ответчик / Подсудимый Шоймардонов Фурқат Абдуллаевич
Source ID 669ba3085d2e0a2979925fd5 Claim ID 4933376 PDF Hash eb01b8a791ff2d88... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПК 122-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ФПК 122 1 law
Текст решения 2 175 символов
АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2024 йил июль ойининг 08 куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи: Н.А.Кабирова, судья ёрдамчиси М.Саиповнинг котиблигида, даъвогар Қарши шахар давлат солиқ инспекциясининг жавобгар Шоймардонов Фурқат Абдуллаевичга нисбатан қарздорликни субсидар тартибда ундириш ҳақидаги даъво талаби бўйича қўзғатилган 2-1806-2301/2072-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Қарши шахар давлат солиқ инспекциясининг жавобгар Шоймардонов Фурқат Абдуллаевичга нисбатан қарздорликни субсидар тартибда ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик иши суд мажлисида кўриб чиқиш учун икки маротаба тайинланган бўлишига қарамасдан тарафлар суд мажлисининг жойи ва вақти хақида тегишли тартибда хабарнома юборилган бўлишига қарамасдан суд мажлисига келмадилар ва ишни ўзларининг иштирокисиз кўришни ҳам сўрамадилар. Иш ҳолатларидан кўриниб турибдики суд бундай ҳолатда даъво аризани қуйидаги асосларга кўра кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-моддасининг 1-қисми 5-бандига асосан ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам судга узрли сабабларсиз келмаса, суд эса ишга оид мавжуд хужжатлар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас деб ҳисобласа, суд аризани кўрмасдан қолдиради. Бундай ҳолатда суд тарафларнинг суд мажлисига такрорий чақирув бўйича ҳам келмаганлигини инобатга олган ҳолда юқорида қайд этилган қонун нормалари талабидан келиб чиқиб, аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 271, 272 ва 400-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар Қарши шахар давлат солиқ инспекциясининг жавобгар Шоймардонов Фурқат Абдуллаевичга нисбатан қарздорликни субсидар тартибда ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар йигирма кунлик муддат ичида Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига хусусий шикоят (протест) келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи.Судья: Н.А.Кабирова