Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2306/9598 Дата решения 08.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Расулов Ойбек Мелисович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чевозерова Елена Владимировна Ответчик / Подсудимый Чевозеров Владимр Александрович
Source ID 66d856d4383b5a4743e61d10 Claim ID 4882103 PDF Hash 2f5a35f77bc0133e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
илганлиги сабабли суд ишни ФПКнинг 220-моддаси илганлиги сабабли суд ишни ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 381 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 08 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья О.М.Расуловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Шамуратовнинг котиблигида, Д.Нуриллаеванинг таржимонлигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар Чевозёрова Елена Владимировнанинг жавобгар Чевозёров Владимир Александровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1102-2306/9598-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Чевозёрова Елена Владимировна жавобгар Чевозёров Владимир Александровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 22.11.1980 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, турмушларидан бир нафар 1984 йилда туғилган Дмитрий исмли вояга етган фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчилик сабабли 1998 йилдан буён бирга яшамаётганликларини, жавобгар Россия Федерациясига кетиб қолганлигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий низолари йўқлигини, оила барбод бўлганлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Чевозёрова Елена Владимировна даъво талабларини тўлиқ қувватлаб, жавобгар билан келишмовчиликлар сабабли 1984 йилда ажрашиб кетишганини, шу кунга қадар бирор марта ярашиш ва оилани тиклаш чорасини кўришмаганини, жавобгар Россия Федерациясида яшашини, оила барбод бўлганини, никоҳдан кейинги фамилиясини сақлаб қолишини баён қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўради. Жавобгар Чевозёров Владимир Александрович Россия Федерациясида яшаши аниқланганлиги сабабли суднинг Кишинёв Конвенцияси асосида суд топшириғини юбориш ҳақидаги 07.02.2024 йилдаги ажрими Россия Федерациясининг ваколатли судига юборилган, мазкур топшириқ бўйича олинган маълумотларга кўра жавобгар даъво талабини тан олишини, даъво аризасига нисбатан эътирозлари йўқлигини, ишни ўзининг иштирокисиз кўрилишига розилигини баён қилганлиги сабабли суд ишни ФПКнинг 220-моддаси талаблари асосида жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. 1 Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим. Суд ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Чевозёрова (Акимова) Елена Владимировна жавобгар Чевозёров Владимир Александрович билан 22.11.1980 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Тарафларнинг никоҳи Чирчиқ ФҲДЁ бўлимида 478-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан 1984 йилда туғилган Дмитрий исмли вояга етган фарзандлари бор. Чирчиқ шаҳар “Шарқ” МФЙнинг далалатномасидан тарафлар 1998 йилдан буён бирга яшамайди. Даъвогарнинг жавобгар билан никоҳдан ажратиш ҳақидаги мазкур талаби Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан рад этилганлиги сабабли даъвогар мазкур талаб билан судга мурожаат қилган. Суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўпланган ҳужжатлар асосида муҳокама қилиб, тарафлар ўзаро келишмовчилик ва низолар сабабли 1998 йилдан буён бирга яшамаётганликларини, шу вақт мобайнида уларнинг ҳеч бири оилани тиклаш чорасини кўрмаганлигини, ҳар иккала тараф ҳам даъво талабини қўллаб-қувватлаганини инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини БҲМнинг 3 (уч) баравари миқдорида белгилаб, даъвогарнинг фикридан келиб чиқиб, уни даъвогардан ундиришни, даъвогарнинг никоҳдан кейинги фамилиясини сақлаб қолиш ҳақидаги фикрини инобатга олишни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Чевозёрова Елена Владимировнанинг жавобгар Чевозёров Владимир Александровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. 2 Даъвогар Чевозёрова Елена Владимировна билан жавобгар Чевозёров Владимир Александрович 22.11.1980 йилда Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлимида 1443-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида даъвогар Чевозёрова Елена Владимировнадан давлат даромадига БҲМнинг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин, жавобгар Чевозёров Владимир Александровичдан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли. Раислик этувчи судьяо) О.М.Расулов 3