← Назад
Решение #1277463 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law |
Текст решения
5 491 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июль ойининг 8 кунида фуқаролик ишлари буйича Бойсун туман
судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, шу суднинг раиси Л.Усаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Шариповнинг котиблигида, даъвогар Хххнинг
жавобгар Ъъъга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган 2-1906-2301/1892-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Ххх судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб унда жавобгар Ъъъ
билан 2014 йил 5 сентябрь куни Термиз туман ФХДЁ бўлими томонидан №553-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида сўралган даъвогар Ххх тушунтиришида, жавобгар
Ъъъга 2014 йилда ўйланганлиги, ўрталарида иккита болалари борлиги, у билан 2022
йил декабрдан бери бирга яшамаслиги, жавобгар билан кўп жанжаллар бўлганлиги, суд
берган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, у 2023 йил 30 декабрь куни Бердиназарова
Севарага шаръий никоҳ асосида ўйланганлигини ва уларни оиласини тиклаб
бўлмаслигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Ъъъ тушунтиришида, даъвони тан олиб,
даъвогар Хххга 2014 йилда қонуний турмушга чиққанлиги, ўрталарида иккита
фарзандлари борлиги, 2022 йил декабрдан бери бирга яшамаслигини, даъвогар Ххх
бошқа аёлга шаръий никоҳ асосида ўйланганлиги, даъвогар билан ажрашишга
розилигини ва у билан оилани тиклаб бўлмаслигини баён қилиб, уларни никоҳдан
ажратишни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қуйидаги
хулосага келди.
Судда аниқланган ҳолатларга ва фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра,
даъвогар Ххх жавобгар Ъъъ билан 2014 йил 5 сентябрь куни Термиз туман ФХДЁ
бўлими томонидан №553-сонли далолатнома ёзуви билан қонуний никоҳдан ўтиб,
турмуш қуришган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушлари давомида ўрталарида икки
нафар фарзандлари бор, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар туфайли 2022 йил декабрь
ойидан буён алоҳида яшашади. Суд томонидан 22.11.2023 йилда ярашиш учун
тарафларга 6 ой муҳлат берилган бўлсада, тарафлар ушбу муҳлат давомида ярашмаган.
13.05.2024 йилдаги 55-сонли Термиз туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотинқизлар бўлими бошлиғининг хулосасида Ххх ҳозирги кунда шаръий никоҳ асосида Ххх
билан яшаб келаётганлиги ҳамда Ъъъ ажрашмаслигини билдирганлиги, шу сабабли
қарор қабул қилиш сўралган.
08.07.2024 йилдаги 102-сонли Бойсун туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотинқизлар бўлими бошлиғининг хулосасида Ъъъ билан яраштириш ишлари олиб
борилганлиги, унга оила муқаддаслиги, келишиб яшаш зарурлиги бўйича тушунтириш
ишлари олиб борилганлиги, аммо у оилани сақлаб қолишни истамаслигини
билдирганлиги, шу сабабли мазкур оилани яраштиришнинг имкони бўлмаганлиги қайд
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 2-қисмига кўра, никоҳ
Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг
ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Оила кодексининг 41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида “Никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган
ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”-деб кўрсатилган.
Суд,
мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
биргаликда
яшашга
ҳаракат
қилмаганликлари, улар 2022 йил декабрь ойидан буён бирга яшамасликлари, тарафлар
оилани тиклаш имкони йўқлигини билдиришганлиги, тарафлар суд томонидан
берилган муҳлатда ҳам ярашмаганликлари, Ххх шаръий никоҳ асосида бошқа оила
қурганлиги, 13.05.2024 йилдаги Термиз туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотинқизлар бўлими бошлиғининг ва 08.07.2024 йилдаги Бойсун туман ҳокими ўринбосари,
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг хулосаларини инобатга олиб, оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ ҳамда оилавий муносабатлар барбод бўлган деб
ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топди.
Суд, никоҳдан ажратиш ҳақида гувоҳнома берилаётганда тарафларнинг ҳар
биридан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат
фойдасига давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга
кўра
ва
Ўзбекистон
Республикаси
ФПКнинг
220,249-253-моддаларига қўлланиб, суд
Қ а р о р
қ и лад и :
Даъвогар Хххнинг жавобгар Ъъъга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ххх билан жавобгар Ъъъ 2014 йил 5 сентябрь куни Термиз туман
ФХДЁ бўлими томонидан №553-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақида гувоҳнома берилаётганда даъвогар Хххдан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида ва
жавобгар Ъъъдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим)
баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори юзасидан норози томонлар ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд
орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
шикоят, прокурор эса протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи :
Аслига тўғри:
/имзо/
Л.Усаров