Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1103-2301/6060 Дата решения 08.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро суди Судья Йўлчиев ОтабекТулкунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шарипова Индира Мадияровна Ответчик / Подсудимый Ахмаджонов Йўлдош Абдурахманович
Source ID 66bb144aeb52b8620c2c4622 Claim ID 4840709 PDF Hash a7f85669f69e4296... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси ФПК 71-моддаси збекистон Республикаси ФПК 71 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 873 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан Фуқаролик ишла ри бўйича Қуйичирчиқ туманлараро суди 2024 йил июль ойининг 9 куни ўз биносида очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи: судья *************** судья ёрдамчиси ****************нинг котибалигида, тарафлардан даъвогар ***************нинг ишончли вакили-“Хақиқат излаб” адвокатлик бюроси адвокати ***************нинг иштирокида, даъвогар ***************нинг жавобгар ***************га нисбатан никохдан ажратиш хакидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган *****************-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга, даъвогар *************** жавобгар ***************га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 1997 йил 17 октябрь куни қонуний никоҳдан ўтганлиги, турмушларидан фарзандлари йўқлиги, эр-хотин муносабатлари 1999 йил март ойидан буён тугатилганлиги, оилани барбод бўлишига уларнинг доимий жанжаллар, ўзаро тушунмовчилик сабаб бўлганлигини баён қилиб, ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ***************нинг ишончнома орқали вакилиадвокати *************** даъвогарнинг даъво талабларини қувватлаб, даъво аризада келтирилган важларини такрорлаб, суд томонидан берилган муҳлат мобайнида ҳам тарафлар ярашмаганлигини, жавобгар бошқва оила қурганлигини, турмушидан фарзандлари ҳам борлигини, даъвогар ҳам 2011 йил октябрь ойида бошқа оила қурганлигини баён қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар *************** тегишли тарзда судга чақиртирилган бўлсада, у келмаганлиги сабабли суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан фуқаролик ишини жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш бўйича даъвогарнинг ишончли вакилининг тушунтиришларини тинглаб, тарафларнинг важларини ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогар ***************нинг жавобгар ***************га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПК 71-моддасига кўра, тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатларнинг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар фуқаролик иши бўйича далиллардир. Бу маълумотлар қуйидаги воситалар, яъни: тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ҳамда улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари) билан аниқланади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасидаги никоҳ 1997 йил 17 октябрь куни Қуйичирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида никоҳ тузиш далолатномаларини қайд қилиш дафтарида 46-сонли ёзув қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқ. Тарафларнинг эр-хотинлик муносабатлари узил-кесил 1999 йил март ойида тугатилган. Ўтган давр мобайнида тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаган,ушбу даврдан бошлаб тарафлар умумий рўзғор юритмайди. Бугунги кунга қадар тарафлар оилани тиклаш ва сақлаш чораларини кўрмаган. Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 13 ноябрдаги ажримига кўра, тарафларга ярашиб олишлари учун 5 ой мухлат берилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2024 йил 7 майдаги ажримига кўра, тарафларга ярашиб олишлари учун 1 ой мухлат берилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Тайинланган муҳлат якунлангандан сўнг тарафлар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини баён қилиб кўрсатма берди. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафлар узоқ муддат эрхотин сифатида яшамаслиги ва умумий рўзғор юритмаслиги, оилани тиклаш учун муҳлат тайинланган бўлишига қарамасдан, томонлар оилавий муҳитни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу борада маҳалла томонидан олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини, бугунги жавобгар бошқа шахс билан оила қуриб яшаб келишаётганликларини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади. Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида Республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи тўлашни тарафлар ўртасида тенг тақсимлаган холда улардан хар бирининг зиммасига БХМнинг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи тўлашни юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 45моддалари, ФПКнинг 220, 249,253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ***************нинг жавобгар ***************га нисбатан никохдан ажратиш хакидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. *************** ва *************** ўртасида 1997 йил 17 октябрь куни Қуйичирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида никоҳ тузиш далолатномаларини қайд қилиш дафтарида 46-сонли ёзув қайд қилинган никоҳдан – ажратилсинлар. ***************дан ФХДЁ бўлимида никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида Республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. ***************дан ФХДЁ бўлимида никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида Республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Хал қилув қароридан норози томон 1 ой муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан қарор қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: *************