Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2302/16932 Дата решения 08.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақида; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Исмаилов Нозимжон Рустамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эгамбердиева Одинахон Хайдаржоновна Ответчик / Подсудимый Рашидов Рустам Умаржонович
Source ID 67a5d0ccee3ec578cdc680e9 Claim ID 4916306 PDF Hash 8741e9f5b3eeb7a4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
Текст решения 2 246 символов
АЖРИМ 2024 йил 25 декабрь куни Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья: Н.Р.Исмаилов, Судья ёрдамчиси С.Кийиковнинг котиблигида, даъвогар Эгамбердиева Одинахон Хайдаржоновнанинг жавобгар Рашидов Рустам Умаржоновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 21603-2303/19299-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйдагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Эгамбердиева Одинахон Хайдаржоновна жавобгар Рашидов Рустам Умаржоновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этган. Суд ишда иштирок этувчи тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ва иш материалларини ўрганиб чиқиб, тарафларнинг баёнотини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, ишни кўришни кейинга қолдиришни ва эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлашни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак. Томонларнинг кўсатмаларидан аниқланишича, эр-хотин келгусида биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиши учун имкониятлар йўқ деб ҳисоблашга асослар етарли эмас. Шу муносабат билан, оилани сақлаб қолиш мақсадида эр-хотинга ярашиб олиши учун муҳлат тайинланиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 271-272-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Эгамбердиева Одинахон Хайдаржоновна ва Рашидов Рустам Умаржоновичга ярашиб олишлари учун 6 (олти) ой муҳлат тайинлансин. Иш 2024 йил 25 июнь куни соат 10:00га суд мажлисида кўриш учун қолдирилсин. Ажримга нисбатан шикоят берилмайди, протест келтирилмайди. Судья: Аслига тўғри, судья (имзо)(имзо) Н.Р.Исмаилов