Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1301-2303/14993 Дата решения 05.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди Судья Байбеков Аъзам Абдурашитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "JIZZAX SHAHAR HOKIMLIGI" DAVLAT MUASSASASI Ответчик / Подсудимый Нишанов Тажибай ХХХ
Source ID 66e3c76eee3ec578cdc67fc6 Claim ID 4832898 PDF Hash eae173efaa8ec04a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси Ер кодекснинг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекс 36 code_article
Мазкур кодекснинг 38-моддаси Мазкур кодекс 38 code_article
исмига асосан Ушбу Кодекс 36-моддаси исмига асосан Ушбу Кодекс 36 code_article
аролик кодексининг 150-моддаси аролик кодекси 150 code_article
аролик процессуал кодексининг 10-моддаси аролик процессуал кодекси 10 code_article
аролик кодексининг 153-моддасининг 2-қисми аролик кодекси 153 2 code_article
аролик кодекснинг 153-моддаси аролик кодекс 153 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
збекистон Республикаси ФПК 141-моддаси збекистон Республикаси ФПК 141 law
Текст решения 8 259 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июль ойининг 5 санасида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи: Аъзам Абдурашитович Байбеков, С.Суяровнинг котиблигида, адвокат Ж.Пўлатова, тарафлар иштирокида, даъвогар Жиззах шаҳар ҳокимлигининг жавобгар Тажибай Нишановга нисбатан ҳоким қарорини бекор қилиш ва ер майдонини шаҳар хокимлиги захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси асосида юритилган 2-1301-2303/14993-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Жиззах шаҳар ҳокимлиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Т.Нишанов билан нисбатан Жиззах шаҳар ҳокимининг 2010 йил 6 декабрдаги 1479-сонли қарорини бекор қилиш, ер майдонини шаҳар хокимлиги захирасига қайтаришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили Р.Нуржавов даъво талабини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим қилиб. келтирилган даъвони қувватлаб, жавобгар Т.Нишановга шаҳар ҳокимининг 2010 йил 6 декабрдаги 1479-сонли қарори билан Обод маҳалласи ҳудудидан уй-жой қуриш учун 400 м2 ер майдони ажратилганлигини, жавобгар 13 йил давомида девор қурганлигини, белгиланган мақсадда фойдаланмасдан келганлигини баѐн қилиб, ҳоким қарорини бекор қилишни ҳамда ер майдонини олиб беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар вакили Р.Нишанов даъвони тан олмасдан, ҳоким қарорини бекор қилиш учун асослар йўқлигини, мақсадсиз фойдаланмаѐтганлигини, даъво муддати ўтганлигини баѐн қилиб, даъвони рад қилишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини ва адвокатнинг музокара сўзини эшитиб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, даъво қуйидаги асосларга кўра рад қилиниши лозим деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 20-моддасига асосан, Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Т.Нишановга Жиззах шаҳар ―Кўтарма‖ маҳалласи ҳудудидан уй-жой қуриш учун 400 метр квадрат ер майдони бўйича Жиззах вилоят давлат мулк бошқармасининг 2003 йил 31 мартда давлат ордери берилган. Жиззах шаҳар ҳокимининг 2010 йил 6 декабрдаги 1479-сонли ―Шаҳарнинг Кўтарма маҳалласи ҳудудидан ким ошди савдосида фуқаро Т.Нишанов томонидан якка тартибда уй-жой қуриш учун сотиб олинган ер майдони МЧЖ шаклидаги ―Elegans teks‖ қўшма корхонаси томонидан реконструкция қилинаѐтган ип йигирув фабрикасининг ҳимоя ҳудудига тушганлиги сабабли ҳимоя ҳудудида қолдириб уй-жой қуришга рухсат бериш тўғрисида‖ги қарори билан қўшма корхона шимолий томонидан ўлчаб берилган. Мазкур қарорга асосан Жиззах шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими ва шаҳар архитектури томонидан ер майдони ўлчаб берилган. Жиззах шаҳар ҳокимининг 2010 йил 6 декабрдаги 1479-сонли қарорига асосан Т.Нишанов номига 2024 йил 30 январда давлат рўйхатидан ўтказилган. Кадастр агентлиги Жиззах шаҳар бўлими бошлиғи Б.Норматов, инспекторлари Т.Жуманов, С.Абдусаттаров, кадастрлар палатаси Жиззах шаҳар филиали бошлиғи С.Эргашев, мутахассиси Х.хосиловлар иштирокида 2023 йил 3 майда Т.Нишанов томонидан Жиззах шаҳар ҳокимининг 2010 йил 6 декабрдаги 1479-сонли қарори билан Т.Нишановга ажратилган ер майдонида 13 йил давомида белгиланган тартибда қурилиш ишларини тугатмасдан, девор билан ўраб олганлиги, уй-жой сифатида фойдаланмасдан мақсадсиз фойдаланиб келаѐтганлиги ҳақида далолатнома тузилган. Кадастр агентлиги Жиззах шаҳар бўлимининг 2023 йил 3 майдаги хати билан Т.Нишановга ер майдони захирага олиниши ҳақида огоҳлантириш берилган. Кадастр агентлиги Жиззах шаҳар бўлими 2023 йил 24 майда Жиззах шаҳар ҳокимига Жиззах шаҳар ҳокимининг 2010 йил 6 декабрдаги 1479-сонли қарорини бекор қилиш ва ер майдонини захирага қайтариш ҳақида тақдимнома киритилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекснинг 36-моддасининг 6 ва 10-бандларига кўра, ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, қишлоқ хўжалиги эҳтиѐжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиѐжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ѐки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ѐхуд ундан доимий ѐки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Мазкур кодекснинг 38-моддаси 1-қисмига асосан Ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ѐки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасига кўра умумий даъво муддати уч йил. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 10-моддаси ҳамда Фуқаролик кодексининг 153-моддасининг 2-қисми мазмунига кўра, фуқаролик суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилиши туфайли даъвогарнинг судга мурожаат этиш муддатини ўтказиб юборганлиги масаласи суд томонидан фақат низодаги тарафнинг берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги ―Суд амалиѐтида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида‖ги қарорининг 5-бандида тушунтирилишича башарти қонун ѐки мажбуриятларнинг айрим турларини тартибга солувчи ФК нормаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаблар бўйича умумий даъво муддати – уч йил. Фуқаролик кодекснинг 153-моддаси 3-қисмига асосан қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баѐн қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси 1-қисми талабига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Суд, даъвогарнинг даъво талабларини муҳокама қилиб, даъвогар даъво аризасида жавобгар икки йил давомида фойдаланмаганлигини, мақсадсиз фойдаланганлиги ҳақида исботловчи далилалр тақдим қилаолмаганлигини, Жиззах шаҳар ҳокимининг 2010 йил 6 декабрдаги 1479-сонли қарорида икки йил давомида фойдаланмаса ер майдони олиб қўйилиши кўрсатилмаганлигини, ким ошди савдосида Т.Нишанов томонидан якка тартибда уй-жой қуриш учун сотиб олинган ер майдони МЧЖ шаклидаги ―Elegans teks‖ қўшма корхонаси томонидан реконструкция қилинаѐтган ип йигирув фабрикасининг ҳимоя ҳудудига тушганлиги сабабли ҳимоя ҳудудида қолдириб қўшма корхона шимолий томонидан ўлчаб берилганлигини, туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда ер майдонини олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритиши белгиланган бўлсада, тақдимнома киритилгандан сўнг тўрт ойдан сўнг даъво ариза киритилганлигини, даъвогар даъво муддати асоссиз равишда ўтказиб юборилганлигини, ўтказиб юборилган даъво муддатини узрли деб топиш учун ишда асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПК 141-моддаси 2-бандига кўра, арз қилинган талабларни қаноатлантириш рад этилган тақдирда суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари даъвогардан давлат даромадига ундирилади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари рад қилинганлиги сабабли даъвогардан давлат фойдасига кечиктирилган 1.320.000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади.. Баѐн этилганлар кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И : Даъвогар Жиззах шаҳар ҳокимлигининг даъво талаблари рад этилсин. Даъвогар Жиззах шаҳар ҳокимлигидан давлат фойдасига 1.320.000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи А.А.Байбеков