← Назад
Решение #1277467 Гражданские
Суд хабарномаси; Ижро варақаси; Даъво аризаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 23 | — | code_article | |
| Оила кодекси | 27 | — | code_article | |
| дорини ФПК | 133 | — | law |
Текст решения
8 495 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июль ойининг 5 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида суд
раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар
Матраимова Гулнорахон Анвар қизини жавобгар Матраимов Акмалжон
Рахимжановичга нисбатан эр-хотин ўртасидаги умумий мулкни бўлиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2304/29049-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Матраимова Гулнорахон Анвар қизи судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи Матраимов Акмалжон
Рахимжанович билан қонуний никоҳи даврида орттирилган умумий
мулки Андижон шаҳар 2-кичик даҳа 53-уй 3-хонадондан ўзини
хиссасини ундиришни сўраган.
Даъвогар Матраимова Гулнорахон Анвар қизи суд мажлисида
даъвони қувватлаб, Матраимов Акмалжон Рахимжанович билан
25.07.2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
турмушидан 19.05.2012 йилда туғилган Матраимова Захро Акмалжон
қизи исмли бир нафар фарзандли бўлганлигини, биргаликдаги турмуши
давомида Андижон шаҳар 2-кичик даҳа 53-уй 3-хонадонни сотиб
олишганлигини,
бу
мулк
турмуш
ўртоғининг
номига
расмийлаштирилганлигини, ушбу уй-жойни эр-хотин ўртасида бўлиб,
ўзининг улушини пул шаклида ундириб беришни сўраб, тушунтириш
берди.
Жавобгар Матраимов Акмалжон Рахимжанович суд мажлисининг
вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд
мажлисига келмаганлиги сабабли суд Ўзбекистон Республикаси ФПК 220моддасига асосан ишни жавобгарни иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд даъвогарни тушунтиришларини эшитиб, ишда тўпланган
хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, мансабдор
шахсларининг
қонунга
хилоф
қарорлари,
ҳаракатлари
ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларига кўра, Матраимова Гулнорахон Анвар қизи
25.07.2011 йилда Матраимов Акмалжон Рахимжанович билан қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурган.
Турмушидан 19.05.2012 йилда туғилган Матраимова Захро
2
Акмалжон қизи исмли фарзандли бўлган.
Андижон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 26.12.2012 йилда
қайд қилинган олди-сотди шартномасига асосан Матраимов Акмалжон
Рахимжанович Андижон шаҳар 2-кичик даҳа 53-уй 3-хонадонни
Юлдашев Авазбек Джахангировичдан сотиб олган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасига кўра, эр
ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек
никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари
ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида
бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий
мулки ҳисобланади.
Оила кодексининг 27-моддасига кўра, эр ва хотиннинг умумий молмулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда
бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек
кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига
ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз
қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро
келишув асосида бўлиб олиниши мумкин. Эр ва хотиннинг хоҳиши
билан уларнинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ўзаро
келишуви нотариал тартибда тасдиқланиши мумкин.
Низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини
бўлиш, шунингдек эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш
суд тартибида амалга оширилади.
Умумий мол-мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига
мулкнинг қайси қисми берилиши лозимлигини аниқлайди. Эр (хотин)га
унга қарашли улушдан ошиқ қийматга эга бўлган мол-мулк
бериладиган ҳолларда, хотин (эр)га тегишли пул ёки ўзга компенсация
белгиланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.02.2023
йилдаги 3-сонли “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий молмулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандига кўра, умумий молмулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига қайси мол-мулк
берилишини белгилайди.
Эр ва хотиннинг биргаликдаги умумий мулкида икки ёки ундан
ортиқ турар жой мавжуд бўлса (уй, квартира) суд эр ва хотиндан қай
бирининг эгалигига у ёки бу турар жой ўтишини белгилаши лозим.
Тарафлардан бирига унинг мол-мулкдаги улушидан ортиқ
қийматга эга бўлган мол-мулк берилган ҳолларда суд бошқа тарафга
пул компенсацияси тўлашни белгилайди.
Суд ҳужжатининг хулоса қисмида айнан қайси мол-мулк қайси
тарафга берилганлиги, компенсация миқдори ва уни тўлаши лозим
бўлган шахс аниқ кўрсатилиши лозим.
Шунингдек, пул компенсацияси ундириш белгиланган ҳолларда
3
суд ҳужжатининг хулоса қисмида эр ёки хотиннинг бирига ўтган молмулкка эгалик ҳуқуқи пул компенсацияси тўлаб берилганидан кейин
вужудга келиши кўрсатилиши шарт.
Аниқланишича, Матраимов Акмалжон Рахимжанович
ва
Матраимова Гулнорахон Анвар қизи ҳозирда бирга яшамайди.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза Маркази
Андижон вилоят бўлимининг 29.05.2024 йилдаги хулосаларига кўра,
Андижон шаҳар 2-кичик даҳа 53-уй 3-хонадонни баҳоси 340.433.737
сўмни ташкил этади.
Андижон шаҳар 2-кичик даҳа 53-уй 3-хонадондаги эр ва хотиннинг
ҳар бирининг улушдаги қиймати бу сумманинг ярми 170.216.868 сўмни
ташкил қилади.
Судга тақдим қилинган Х.Сулаймонова номидаги Республика суд
экспертиза Маркази Андижон вилоят бўлими билан тузилган баҳолаш
хизмати кўрсатиш шартномасида даъвогар томонидан баҳолаш учун
2.800.000 сўм тўланганлиги кўрсатилган бўлиб, ушбу суммани ярми
1.400.000 сўм хам жавобгардан даъвогарни фойдасига компенсация
қилиниши лозим бўлади.
Қайд этилган ҳолатлар ва юқоридаги қонун талабларидан келиб
чиқиб, суд Матраимова Гулнорахон Анвар қизини жавобгар Матраимов
Акмалжон Рахимжановичга нисбатан эр-хотин ўртасидаги умумий
мулкни бўлиш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни, эр ва
хотиннинг умумий мулкини бўлишни, бунда Андижон шаҳар 2-кичик
даҳа 53-уй 3-хонадонни Матраимов Акмалжон Рахимжановични
эгалигига беришни, мол-мулкдаги хотиннинг улушини қиймати учун
Матраимов Акмалжон Рахимжановичдан Матраимова Гулнорахон Анвар
қизини фойдасига компенсация сифатида 170.216.868 сўм ундиришни,
шунингдек, Матраимов Акмалжон Рахимжановичдан Матраимова
Гулнорахон Анвар қизини фойдасига экспертиза ҳаражати учун
1.400.000 сўм ундиришни лозим топди.
Давлат божини кўриб чиқиб, даъво баҳоси 340.433.737 сўмни 4
фоизи 13.617.349 сўм давлат божини тарафлар зиммасига тенг хиссада
6.808.674 сўмдан ҳисоблаб, 6.808.674 сўм давлат божини давлат
фойдасига жавобгардан ундиришни, даъвогарга ундириладиган давлат
божи миқдорини ФПК 133-моддасига асосан камайтириб, даъво аризани
топширишда тўланган 660.000 сўмдан ташқари яна 1.000.000 сўм давлат
божини давлат фойдасига ундиришни лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
251-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Матраимова Гулнорахон Анвар қизи жавобгар
Матраимов Акмалжон Рахимжановичга нисбатан эр-хотин ўртасидаги
умумий мулкни бўлиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
4
Матраимова
Гулнорахон Анвар
қизи
ва
Матраимов
Акмалжон Рахимжановичларнинг умумий мулки бўлган Андижон шаҳар
2-кичик даҳа 53-уй 3-хонадон тарафлар ўртасида қуйидагича бўлинсин.
Андижон шаҳар 2-кичик даҳа 53-уй 3-хонадон Матраимов
Акмалжон Рахимжановични эгалигига берилсин ва Матраимова
Гулнорахон Анвар қизига компенсция тўлангандан кейин бу мулкга
Матраимов Акмалжон Рахимжановични мулк ҳуқуқи белгилансин.
Матраимов Акмалжон Рахимжановичдан мол-мулкдаги улуши
учун 170.216.868 сўм Матраимова Гулнорахон Анвар қизини фойдасига
компенсация сифатида ундирилсин.
Матраимов Акмалжон Рахимжановичдан Матраимова Гулнорахон
Анвар қизини фойдасига экспертиза ҳаражати учун 1.400.000 сўм сўм
ундирилсин.
Матраимов Акмалжон Рахимжановичдан 170.216.868 сўм
компенсация тўлангандан кейин Матраимова Гулнорахон Анвар қизини
Андижон шаҳар 2-кичик даҳа 53-уй 3-хонадондаги улуши тугаган деб
ҳисоблансин.
Матраимова Гулнорахон Анвар қизидан давлат фойдасига
1.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Матраимов Акмалжон Рахимжановичдан давлат фойдасига
6.808.674 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят бериши мумкин.
Раислик этувчи
И.Г.Азизов