← Назад
Решение #1277468 Гражданские
Ажрим (апелляция)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| айъати ишни ФПК | 397 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 396 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 47 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 206 | — | law | |
| жой кодекси | 27 | — | code_article | |
| онуни | 181 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 399 | — | law |
Текст решения
16 750 символов
Асосий иш № ХХХ
судья: А.Турдибеков
Маърузачи судья: З.Абдурахимов
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
ХХХ-сонли АЖРИМИ
2024 йил июль ойининг 05 куни Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, вилоят суди
биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик этувчи: Х.Мухаммедов,
ҳайъат аъзолари Н.Махкамова ва З.Абдурахимовлардан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Обидовнинг котиблигида, У.Содиковнинг
таржимонлигида, даъвогар ХХХнинг жавобгарлар ХХХ шаҳар ҳокимияти ва
“ХХХ” АЖга нисбатан қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали компенсация пули
ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича ХХХ туманлараро судининг ХХХдаги ҳал қилув қарорига нисбатан
даъвогар ХХХ томонидан келтирилган апелляция шикоятини фуқаролик иши
ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ХХХ жавобгарлар ХХХ шаҳар ҳокимлиги ва “ХХХ” АЖга
нисбатан ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши
муносабати билан компенсация пулини ундириш ҳақидаги даъво ариза билан
судга мурожаат қилган.
Фуқаролик
ишлари
бўйича
ХХХ
туманлараро
судининг
ХХХдаги ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар ХХХ шаҳар ҳокимияти
ҳузуридаги жамғарма («ХХХ» АЖдан ўтказилган пул маблағларидан
шакллантирилган марказлаштирилган жамғарма) ҳисобидан даъвогар
ХХХнинг фойдасига 579.658.948 сўм компенсация пули, 4.950.000 сўм суд
харажати, жами 584.608.948 сўм ундирилган.
Жавобгар ХХХ шаҳар ҳокимиятидан давлат даромадига қўшимча
равишда 22.760.357 сўм давлат божи ундирилган.
Даъвогар ХХХ томонидан келтирилган апелляция шикоятида, мазкур
иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Судлов ҳайъатининг суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида
жавобгарлар ХХХ шаҳар ҳокимиятининг ишончли вакили ва “ХХХ” АЖнинг
ишончли вакили тегишлича огоҳлантирилган бўлсада, узрсиз сабабларга кўра
келмаганлиги боис, судлов ҳайъати ишни ФПКнинг 397-моддасига асосан
жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
даъвогарнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан муҳокама қилиб, экспертиза хулосасини муҳокама қилиб,
қуйидаги хулоса келди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 396-моддасига кўра, суд ишни
апелляция тартибида кўраётганида суд ҳужжатларининг қонунийлиги,
асослилиги ва адолатлилигини текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанцияси суди суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб
чиқиши шарт.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Тошкент вилояти, ХХХ шаҳри, ХХХ
кўчаси, 21-уй даъвогар ХХХга ХХХ шаҳар давлат нотариал идорасининг 2000
йил 29 июлдаги ХХХ-сонли айирбошлаш шартномаси ҳамда ХХХ шаҳар
ҳокимининг 2000 йил 31 августдаги 234-ф-сонли фармойишига асосан 2013
йил 08 апрель кунидаги ХХХ–сонли гувоҳномага кўра, мулк ҳуқуқи давлат
рўйхатидан ўтказилган.
Даъвогар ХХХга тегишли бўлган турар-жой жойлашган ер майдони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 01 мартдаги ПҚ-2807сонли қарори ҳамда унинг асосида қабул қилинган Тошкент вилояти
ҳокимининг 2017 йил 09 мартдаги 101-сонли қарори ва ХХХ шаҳар
ҳокимининг 2017 йил 10 апрелдаги 126-сонли қарорига асосан “Ёшлик-1”
(Дальнее) карьери лойиҳаси жойлаштирилиши туфайли давлат ва жамоат
эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилишга тушган.
ХХХ шаҳар ҳокимининг 2017 йил 10 апрелдаги 126-сонли қарорининг
3-бандига асосан олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк
объектлари, ер участкаси ва дарахтларнинг бозор қиймати ва қонунчиликда
назарда тутилган бошқа харажатлар учун компенсация тўлаш инвестор “ХХХ”
АЖнинг зиммасига юклатилган.
Қайд қилинган турар жой жавобгар ХХХ шаҳар ҳокимиятининг
буюртмасига асосан мустақил баҳоловчи ташкилот “ХХХ” МЧЖ томонидан
2021 йил 06 майда тайёрланган PE-2/514/2021-сонли баҳолаш ҳисоботига
асосан 252.666.000 сўмга баҳоланган.
Ушбу баҳолаш ҳисоботи жавобгар “ХХХ” АЖнинг буюртмасига
асосан мустақил баҳоловчи ташкилот “ХХХ” МЧЖ томонидан 2021 йил 29
сентябрда тайёрланган 363-сонли экспертиза хулосаси асосида ҳаққоний деб
топилган.
Жавобгар ХХХ шаҳар ҳокимияти томонидан даъвогарга ушбу
компенсация пулини олиб, кўчмас мулкни бўшатиб бериш ҳақида
огоҳлантириш хати берилган.
Бироқ, даъвогар ушбу баҳолаш қийматига норози бўлиб, судга даъво
ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддасига асосан
ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга
зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойдан маҳрум
этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни
қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда
қопланиши таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 206-моддасига кўра, давлат
органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган
қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа
иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш
тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади,
бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк мулк
ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк
ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади.
Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйларнинг, бошқа иморатларнинг,
иншоотларнинг ёки экинларнинг, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг
бозор қийматини аниқлаш белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилотлар
томонидан амалга оширилади. Бунда хусусий мулк ҳуқуқи бекор қилинганда
олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор
қиймати бевосита ушбу мол-мулкни олиб қўйишдан олдинги ҳолатга кўра ёки
келгусида олиб қўйилиши ҳақидаги хабар мол-мулкнинг ва ер участкасига
бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматига таъсир қилган пайтдаги ҳолатга кўра
баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланади.
Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни,
иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор
қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмайди.
Мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига олиб келадиган қарорга мулкдор
рози бўлмаган тақдирда, бу қарор низо суд томонидан ҳал қилингунича амалга
оширилиши мумкин эмас. Низони кўриб чиқиш вақтида мулкдорга етказилган
зарарни тўлаш билан боғлиқ барча масалалар ҳам ҳал қилинади.
Ўзбекистон Рнепубликаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги
“Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхўилаш чоратвдбирлари тўғрисида”ги ПФ-5495-сонли Фармонининг 2-бандига асосан
2018 йил 1 сентябрдан ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик
шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа
иморат ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва
олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ
қопланганидан кейин рухсат берилади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 27-моддасига кўра, Ер
участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати
билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда,
мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой
майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча
қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк
қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд
бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва довдарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг
бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади. Бузилаётган уйнинг (квартиранинг)
ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган уй-жойнинг
ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган
тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим, берилаётган уйжойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган
уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор
қийматидан ортиқ бўлган тақдирда эса, бу фарқ уй-жой берилган ёки ер
участкасига бўлган ҳуқуқ берилган пайтдан эътиборан беш йил ичида мулкдор
томонидан компенсация қилиниши лозим.
Бузилаётган уйлар ўрнига турар жойни мулк қилиб бериш ва уйлар,
бошқа иморатлар, иншоотлар ҳамда дов-дарахтлар қийматини тўлаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган
тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16
ноябрдаги 911-сонли қарори билан таслдиқланган “Ер участкалари олиб
қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк
объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом
1-бандининг “в” кичик бандига асосан ер участкасини олиб қўйиш
ташаббускори ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида жолашган кўчмас мулк
объектининг мулкдори ўртасида тузиладиган ерни олиб қўйиш муеносабати
билан компенсация бериш тўғрисидаги келишув мажбурий тарзда нотариал
тасдиқланади.
Мазкур низомнинг 41 ва 42-бандларига кўра, олиб қўйилган ер
участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати
компенсация қилиб берилади. Пул маблағлари компенсация тури
ҳисобланади.
Ушбу Низомнинг 45 ва 62-бандларига кўра, мулкдорга кўчириш, шу
жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик олиш билан боғлиқ
харажатлар, бой берилган фойда, шунингдек қонунчиликда ёки Келишувда
назарда тутилган бошқа харажатлар ва зарарлар компенсация қилиб берилиши
керак. Мулкдор ва ташаббускор ўртасида юзага келадиган низо бўйича
келишувга эришилмаган тақдирда, ушбу низо суд тартибида кўриб чиқилади.
Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ давлат суд экспертининг 2023 йил
19 июлда тузилган ХХХ-сонли эксперт хулосасида даъвогарга тегишли турар
жойни баҳолаш юзасидан “ХХХ” МЧЖ томонидан тайёрланган баҳолаш
ҳисоботининг илмий асосланмаганлиги, “ХХХ” МЧЖнинг экспертиза
хулосасини илмий асосланганлигини аниқлаш экспертнинг ваколатига
кирмаслиги ҳамда даъвогарга тегишли 21-уй-жойни ердан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга экспертиза ўтказиш вақтидаги аниқланган бозор баҳоси
579.658.948 сўмни ташкил этиши аниқланган.
“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 181-моддасига кўра, зарур бўлган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги
ҳисоботнинг ишончлигинини текшириш учун мазкур ҳисобот қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан
шартнома асосида экспертизадан ўтказилиши мумкин.
Баҳолаш тўғрисидаги хисоботнинг ишончлилигини экспертизадан
ўтказиш натижалари эксперт хулосаси билан расмийлаштирилади.
Экспертиза ўтказаётган баҳоловчи ташкилотнинг эксперт хулосасида
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақидаги холисона фикр
бўлиши керак. Бунда мазкур ташкилот такрорий баҳолашни ўтказишга ва
баҳолаш объектнинг қиймати тўғрисида эксперт хулосасини чиқаришга ҳақли
эмас.
Баҳоловчи ташкилотни илгари ўзи бажарган бахолаш тўғрисидаги
ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишга жалб этишга йўл
қўйилмайди.
Буюртмачи баҳолаш тўғрисида ҳисобот ишончлилиги тўғрисида
олинган эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда, низо судда кўриб
чиқилиши керак.
Баҳолаш
объектини
баҳолашдан
ўтказиш
материалларини
экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг мазкур
материалларнинг ишончлилигини аниқлашга доир хулосаси қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат суд ажримига кўра тайёрланади.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суд томонидан ишончли эмас деб топилганда
баҳолаш объектини баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича
эксперт комиссияси суднинг ажримига кўра баҳолаш объектини такрорий
баҳолашдан ўтказади ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги хулосани
судга тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2008 йил 28 июлдаги 161-сонли
қарори 2-иловаси билан “Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли
вазиятларда
баҳоланувчи
объектларни
баҳолаш
материалларини
экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш
тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан
ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг таркиби тасдиқланган.
Апелляция инстанцияси суди низонинг қонуний ечимини топиш
мақсадида, апелляция инстанцияси юқоридагилардан келиб чиқиб, “ХХХ”
МЧЖ нинг баҳолаш ҳисоботи ва шу баҳолаш ҳисоботини ҳаққоний деб топиш
тўғрисидаги
“ХХХ”
МЧЖнинг
хулосасининг
ишончлилигини,
ҳаққонийлигини текшириш учун, баҳолаш материалларини Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлигига юборишни лозим
топган.
Мазкур агентлик директорининг биринчи ўринбосари ХХХ томонидан
тасдиқланган эксперт комиссияси йиғилишининг 2024 йил 31 майдаги 902/2024-сонли баённомасига кўра, тақдим этилган маълумотларга асосан олиб
борилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра баҳолаш объектининг аниқланган
бозор қиймати 633.846.999 сўмни ташкил этиши аниқланган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг компенсация пулини ундириш
ҳақидаги даъво талабини муҳокама қилиб, даъвогарга тегишли уй-жойи ва ер
майдони давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан
унга компенсация тўланиши керак деб ҳисоблаб, тўғри хулосага келган
бўлсада, бироқ ушбу уй-жой ва ер майдонининг баҳосини белгилашда
муқаддам берилган баҳолаш ҳисоботи ва экспертиза хулосалари ишончли
эмаслигини эътиборга олиб қайта комиссивий экспертиза тайинлаши лозим
бўлсада, бироқ жавобгар ХХХ шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги жамғарма
(“ХХХ” АЖ томонидан ўтказилган пул маблағлари ҳисобидан
шакллантирилган марказлаштирилган жамғарма) ҳисобидан даъвогар Пакизе
Дрошкинанинг фойдасига 579.658.948 сўм компенсация ундириш ҳақида
барвақт хулосага келган.
Судлов ҳайъати қайд этилган ҳолатлар ва қонун нормалари
талабларидан келиб чиқиб, эксперт комиссияси йиғилишининг 2024 йил 31
майдаги 9-02/2024-сонли баённомасига кўра, тақдим этилган маълумотларга
асосан олиб борилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра баҳолаш объектининг
аниқланган бозор қиймати 633.846.999 сўмни ташкил этиши
аниқланганлигини эътиборга олиб, суднинг ҳал қилув қарорининг
компенсация ундиришга доир қисмини ўзгартириб, шу билан бир қаторда
ХХХ шаҳар ҳокимияти “ҳузуридаги жамғарма (“ХХХ” АЖ томонидан
ўтказилган пул маблағлари ҳисобидан шакллантирилган марказлаштирилган
жамғарма) ҳисобидан” деган жумлани чиқарган ҳолда ушбу 633.846.999 сўмни
ХХХ шаҳар ҳокимиятидан даъвогар ХХХнинг фойдасига ундиришни лозим
топади. .
Шу билан бирга, судлов ҳайъати жавобгар ХХХ шаҳар хокимиятидан
давлат фойдасига (633.846.999х4%=25.353.879,96) 25.353.879,96 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг суд ҳаражатларини ундириш
ҳақидаги даъво талабини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан судга даъво
ариза киритиш учун 600.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта
ҳаражатлари, судлов ҳайъати томонидан ишни кўриш жараёнида даъвогар
экспертиза
ўтказиш
учун
4.350.000
экспертиза
харажатларини
тўланганлигини, даъво юзасидан низо унинг фойдасига ҳал бўлганлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138,141-моддалари
талабларидан келиб чиқиб, умумий миқдорда 4.980.000 сўм суд
харажатларини жавобгардан ундириш ҳақида қонуний ва асосли хулосага
келган.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг суд харажатларини ундириш ҳақидаги
даъво талабини муҳокама қилиб, судлов ҳайъати томонидан низони ҳал қилиш
вақтида даъвогар ХХХ томонидан экспертиза ўтказиш учун 3.200.000 сўм
тўланганлигини эътиборга олиб, ушбу суммани ҳам жавобгардан даъвогар
ХХХнинг фойдасига ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 399-моддаси, 1-қисмининг 3-бандига
кўра, мкд шни апелляция инстанциясида кўриб чиқиб, ўз ажрими билан ҳал
қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга ҳақли.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 396, 397, 399моддаларига қўлланиб, апелляция инстанцияси суди
АЖРИМ
ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишолари бўйича ХХХ
туманлараро судининг ХХХдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидан ХХХ
шаҳар ҳокимияти “ҳузуридаги жамғарма (“ХХХ” АЖ томонидан ўтказилган
пул маблағлари ҳисобидан шакллантирилган марказлаштирилган жамғарма)
ҳисобидан” деган жумла чиқарилсин, компенсация ва давлат божи ундиришга
оид қисми ўзгартирилсин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин, .
Жавобгар ХХХ шаҳар ҳокимиятидан даъвогар ХХХнинг фойдасига
633.846.999 (олти юз ўттиз уч миллион саккиз юз қирқ олти минг тўққиз юз
тўқсон тўққиз) сўм компенсация ундирилсин.
Жавобгар ХХХ шаҳар ҳокимиятидан давлат фойдасига 25.353.879,96
(йигирма беш миллион уч юз эллик уч минг саккиз юз етмиш тўққиз) сўм 96
тийин давлат божи ундирилсин.
ХХХ шаҳар ҳокимиятидан даъвогар ХХХнинг фойдасига 3.200.000
(уч миллион икки юз минг) сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ажримдан норози томон Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилувқарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан бир йил муддат ичида тафтиш тартибида шикоят келтиришга
ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Мухаммедов
Ҳайъат аъзолари:
Н.Махкамова
З.Абдурахимов