Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2304/29208 Дата решения 05.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Одашев Абдуллажон Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Усманова Хамидахон Хосилжон қизи Ответчик / Подсудимый Исрайилов Бахтиёр Ибрагимжанович
Source ID 676aed4aee3ec578cdc680c1 Claim ID 4919300 PDF Hash 0a92e8d54db8b21c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПК 122-моддаси збекистон Республикаси ФПК 122 law
Текст решения 1 917 символов
АЖРИМ Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида 2024 йил июль ойининг 5 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, судья А.О.Одашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Исаковнинг котиблигида, даъвогар Усманова Хамидахон Хосилжон қизини жавобгар Исрайилов Бахтиёр Ибрагимжановичга нисбатан алимент ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2304/29208-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар, Исрайилов Бахтиёр Ибрагимжановичга нисбатан алимент ундириш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлиси бир неча кунга қолдирилиб, тарафларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабарнома юборилган бўлсада, суд мажлисига тарафлар келмаган. Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-моддасининг 5-бандига кўра, ишни ўзини иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас деб ҳисобласа, суд аризани кўрмасдан қолдиради. Тарафларга суд мажлисига чақирув юборилган, лекин тарафлар суд мажлисига келмаган, келмасликка узрли сабаблар борлиги ҳақида маълум қилмаган ва суд муҳокамасини ўзини иштирокисиз кўришни сўрамаган. Бундай ҳолатда, суд мазкур даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогарга судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФПК 122123, 271-272-моддаларига қўлланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар Усманова Хамидахон Хосилжон қизи, жавобгар Исрайилов Бахтиёр Ибрагимжановичга нисбатан алимент ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томонлар ажрим топширилган ёки юборилган кундан бошлаб йигирма кун ичида ушбу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят бериши мумкин. Судья А.О.Одашев