← Назад
Решение #1277470 Гражданские
Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
3 944 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июль ойининг 5 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси Андижон шаҳар Деҳқонобод МФЙ
биносида суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида,
даъвогар ХХХХХни жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2305/24622-сонли фуқаролик
ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар ХХХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
ХХХХХ билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХХХ даъвони қувватлаб, 09.09.2005 йилда
жавобгар ХХХХХ билан қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш
қурганлигини, турмушидан 05.10.2005 йилда туғилган ХХХХХ фарзандли
бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2019 йил июнь ойидан буён
бирга
яшамаслигини,
ярашиш
учун
берилган
муддатда
ҳам
ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга яшамаганлиги учун оиласи
тикланмаслигини, бир-бирига нисбатан меҳри йўқлигини, фарзандлари
ўзини тарбиясида қолганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар ХХХХХ суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмаганлиги сабабли
суд Ўзбекистон Республикаси ФПК 220-моддасига асосан ишни жавобгарни
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд даъвогарни тушунтиришларини эшитиб, ишда тўпланган
хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 09.09.2005 йилда қонуний никоҳни
расмийлаштириб, турмуш қурган.
Турмушидан 05.10.2005 йилда туғилган Болтабоева Муслимахон,
01.03.2007 йилда туғилган Болтабоев Фазлиддин,23.06.2013 йилда туғилган
Махмуджонов Файзуллох ва 11.01.2016 йилда туғилган Махмуджонов
Файзуллох исмли фарзанди бор.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2019 йил июнь ойидан буён
бирга яшамайди.
Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб олишлари
учун олти ой муҳлат берилган.
Бироқ, Андижон шаҳар Деҳқонобод МФЙ яраштириш комиссиясининг
хулосаларида тарафлар 2019 йил июнь ойидан буён бирга яшамаслиги,
тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бу оилани
тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
2
Ўзбекистон
Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни
кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида
«Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига
имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса,
суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб
тушунтириш берилган.
Тарафлар 2019 йил июнь ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани
батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар ХХХХХни жавобгар ХХХХХга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат
божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини жавобгардан
ундиришни лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
251-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар ХХХХХни жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХХХ ва жавобгар ХХХХХ Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида
09.09.2005 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Жавобгар ХХХХХдан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
ХХХХХга никоҳгача фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан
бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши
мумкин.
Раислик этувчи
И.Г.Азизов