Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2301/26829 Дата решения 05.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Азизов Иқболжон Гулямович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Утбосаров Давронбек Магрубжон угли Ответчик / Подсудимый Утбосарова Мавжжудабону Равшан кизи
Source ID 676ade16ee3ec578cdc680b7 Claim ID 4853785 PDF Hash 280471fd4dff765a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПК 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 3 953 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июль ойининг 5 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХХХ ўғлини жавобгар ХХХХХ қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2301/26829-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар ХХХХХ ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХХ қизи билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХХХ ўғлини вакили адвокат А.Тохтасинов даъвони қувватлаб, даъвогар 04.11.2016 йилда жавобгар ХХХХХ қизи билан қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурганлигини, турмушидан 27.10.2017 йилда туғилган ХХХХХ қизи исмли фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2020 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга яшамаганлиги учун оиласи тикланмаслигини, бир-бирига нисбатан меҳри йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ХХХХХ қизи суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмаганлиги сабабли суд Ўзбекистон Республикаси ФПК 220-моддасига асосан ишни жавобгарни иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогар вакилини тушунтиришларини эшитиб, ишда тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 04.11.2016 йилда қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган. Турмушидан 27.10.2017 йилда туғилган ХХХХХ қизи исмли фарзанди бор. Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2020 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамайди. Даъвогарнинг дастлабки даъво аризаси 2021 йил 11 октябрда ва 2023 йил 22 февралда рад қилинган. Кейинги даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Бироқ, Андижон туман Ойжамол МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосаларида тарафлар 2020 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни 2 кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2020 йил сентябрь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар ХХХХХ ўғлини жавобгар ХХХХХ қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар ХХХХХ ўғлини жавобгар ХХХХХ қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХХХ ўғли ва жавобгар ХХХХХ қизи Андижон туман ФҲДЁ бўлимида 04.11.2016 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар ХХХХХ ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. ХХХХХ қизига никоҳгача фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи И.Г.Азизов