Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1103-2304/4321 Дата решения 05.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро суди Судья Тожибоева Гулбахор Пўлатовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нуримова Нигора Сайдивалиева Ответчик / Подсудимый Каппаров Асет Еркинбаевич
Source ID 66fa3d94ee3ec578cdc67fdd Claim ID 4501124 PDF Hash 414c127e7e757180... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ФПК 164 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 8 073 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июль ойининг 05 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи, судья АААА, судья ѐрдамчиси ААААнинг котиблигида, даъвогар ААААнинг жавобгар ААААга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган АААА-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АААА жавобгар ААААга нисбатан никохдан ажратиш хақида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, унда у 2010 йил 06 июлда қонуний никохдан ўтиб жавобгар билан турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушидан бир нафар, 2010 йил 04 августда туғилган АААА исмли фарзандлари борлигини, турмуши дастлаб яхши бўлганлигини, кейинчалик турмуш ўртоғи уни ва оиласини хурмат қилмаслигини, турмуш ўртоғи билан 2012 йил 10 январга қадар бирга яшаб келганлигини, бир нафар фарзанди ўзининг қарамоғида эканлигини, жавобгар билан бирга яшашнинг имкони йўқлигини, эр-хотин муносабатлари тугаганлигини, 2020 йилда АААА билан бошқа оила қурганлигини, уларнинг оиласини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини баѐн этиб, никохдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар АААА даъво талабини қувватлаб, жавобгар билан қонуний никохдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини ва фарзандлари ўзининг қарамоғида эканлигини, улар бир-бирлари билан келиша олмаганлигини ва 2012 йилдан буѐн бирга яшамаслигини, уларнинг оиласини тиклаш имкони қолмаганлигини, хозирда АААА билан оила қуриб яшаб келишини, дастлаб жавобгар билан Чиноз туманида яшаганлигини, ҳозирда жавобгар Қозоғистон давлатида яшаб келишини, уларнинг оиласини сақлаб қолиш имкони йўқлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд томонидан жавобгарнинг яшаш манзили бўйича Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти суд департаментига жавобгар ААААга нисбатан суд хужжатини топшириш ва процессуал харакатларни бажариш юзасидан суд топшириғи юборилган. Ишда мавжуд бўлган Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти суд департаментининг 05.06.2024 йилдаги АААА-сонли хатига кўра, ААААга нисбатан суд топшириғини бажариш имкони бўлмаганлиги учун ижросиз қайтарилган. Ишга тақдим этилган Чиноз тумани Эшонобод МФЙнинг далолатномасига кўра, жавобгар АААА Эшонобод махалласида яшамаслиги ва рўйхатда турмаслиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддасига кўра, жавобгарнинг амалдаги туриш жойи номаълум бўлса, жавобгарнинг охирги яшаш жойидаги 1 алоқа ташкилоти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ѐхуд охирги иш жойидаги иш берувчи (маъмуриятнинг мансабдор шахси) суд чақирув қоғозининг ѐки бошқа хабарноманинг иккинчи нусхасига мазкур органлар ѐки ташкилотлар суд чақирув қоғозини ѐки бошқа хабарномани олганлиги ва уни чақирилувчининг туриш жойи номаълумлиги сабабли унга топширишнинг имкони бўлмаганлиги ҳақида ѐзиб юборган маълумот судга келиб тушгач, суд ишни муҳокама қилишга киришади. Жавобгар ААААнинг яшаш манзили номаълумлиги сабабли унга суднинг чақирув қоғозини етказишнинг имкони бўлмади. Шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддаси талаблари асосида жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида сўралган гувоҳ АААА ААА ўз тушунтиришида даъвогар АААА билан оила қуриб яшаб келишини, келгусида никохни қонунийлаштириш нияти борлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган учинчи Қуйичирчиқ тумани Дўстлик-1 МФЙ хотин қизлар фаоли ААА тарафларнинг оилавий шароити ўрганилганлигини, улар 2012 йилдан буѐн бирга яшамаслигини, ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини ва бола онасининг қарамоғида қолганлигини, ААА 2020 йилдан АААА билан оила қуриб яшаб келишини, уларнинг оиласини сақлаб қолиш имкони йўқлигини билдириб, ишни қонуний хал қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, АААА билан жавобгар АААА ўртасидаги никоҳ 2010 йил 06 июлда Чиноз тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш бўлими томонидан 434-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар, яъни 04.08.2010 йилда туғилган АААА исмли фарзандлари бор. Мазкур суднинг 08.08.2023 йилдаги ажримига кўра тарафларга ярашиш учун олти ой муҳлат тайинланган. Суд томонидан берилган мухлат ичида тарафлар ярашмаган, уларни оиласини сақлаб қолиш чораси суд томонидан кўрилган бўлсада, лекин икки томон суд томонидан берилган мухлат ичида ярашмаган. Тарафлар оилавий келишмовчиликлар туфайли бир оила бўлиб бирга яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари тугатилган. Умумий рўзғор юритмайдилар. Ишга тақдим этилган Қуйичирчиқ тумани Дўстлик-1 МФЙнинг далолатномаларига кўра, тарафларнинг оилавий шароити ўрганилганлиги, ААА 2008 йилда Чиноз тумани Олмазор қишлоғида яшовчи ААААга турмушга чиққанлиги, 2010 йилда туғилган Гулнур исмли фарзандлари борлигин, эр-хотин 2012 йилдан буѐн бирга яшамаслиги, 2020 йилда Гулзор кўчаси 3 уйда яшовчи АААААА билан шаръий никохдан ўтиб турмуш қурганлиги ва хозирда улар бирга яшаб келиши қайд этилган. 2 Ишга тақдим этилган Чиноз тумани Эшонобод МФЙнинг далатномасига кўра, жавобгар АААА ушбу махаллада яшамаслиги ва доимий рўйхатда турмаслиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Суд иш ҳолатлари, юқоридаги Қонун ва Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги оила тамомила барбод бўлганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигини, уларнинг оиласини сақлаб қолиш ниятлари йўқлигини, тарафларга ярашиш учун берилган мухлатда хеч нарса ўзгармаганлигини, амалдаги қонунларда суд эр-хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлигини эътиборга олиб, даъвогар ААААнинг жавобгар ААААга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Суд, никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига ундирилиши шарт бўлган давлат божини мухокама қилиб, давлат божини тарафлардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249 ва 253-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ААААнинг жавобгар ААААга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. АААА билан АААА 2010 йил 06 июлда Чиноз тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш бўлими томонидан 434-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар ААААдан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига тўланадиган давлат божи ундирилсин. Жавобгар ААААдан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига тўланадиган давлат божи ундирилсин. ААААнинг қизлик фамилиясига қайтиш ѐки қайтмаслиги ўзининг ихтиѐрида қолдирилсин. 04.08.2010 йилда туғилган АААА исмли фарзандлари ААААнинг қарамоғида қолдирилсин. 3 Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Ҳал қилув қароридан норози тараф биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи, судья АААА 4