← Назад
Решение #1277473 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 447 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил июль ойининг “05” куни фуқаролик ишлари бўйича Зангиота
туманлараро суди, очиқ суд мажлисида, суднинг биносида,
Раислик этувчи судья: Н.Э.Зияева,
судья ёрдамчиси З.Зупарходжаеванинг котибалигида, даъвогар ишончли
вакили-адвокат Г.Садикованинг иштирокида, даъвогар Касимова Шахноза
Шахобутдиновнанинг жавобгар Касимов Рахмат Рустамовичга нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
№2-1101-2306/6996-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни,
Даъвогар Касимова Шахноза Шахобутдиновна жавобгар Касимов Рахмат
Рустамовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга
мурожаат қилиб, жавобгар билан никоҳлари 01.12.2007 йилда Тошкент шаҳар
Оила Маросимлар маркази ФХДЁ бўлимида қонуний расмийлаштирилиб,
жавобгар билан турмуш қурганликларини, ўзаро турмушлари даврида уч нафар
фарзандлари борлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан
2022 йилдан бери яшамаслигини, оилани сақлаб қолиш имконияти
қолмаганлигини билдириб, суддан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Касимова Шахноза Шахобутдиновна
даъво аризасини қувватлаб, унда келтирилган важларини тасдиқлаб, жавобгар
билан 2022 йилдан буён бир оила бўлиб яшамаслигини баён қилиб, суддан
никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар Касимов Рахмат Рустамович
огоҳлантирилсада, суд мажлисида иштирок этмади. Шу сабабли суд ишни
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига мувофиқ жаобгар
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд даъвогар ва унинг ишончли вакилининг иш юзасидан берган
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган
ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилда қабул
қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига
кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Суд ҳужжатларидан аниқланишича, тарафларларнинг ўртасидаги никоҳ
01.12.2007 йил Тошкент шаҳар Оила Маросимлар маркази ФХДЁ бўлимида
1813-сон ёзув билан қайд этилган.
Уларнинг ўзаро турмушларидан 14.12.2008 йилда туғилган Қосимов
Мухаммадсолиҳ Рахмат ўғли, 11.03.2010 йилда туғилган Рустамова Маъсудабону
Рахмат қизи ва 24.09.2018 йилда туғилган Рустамов Абубакр Рахмат ўғли исмли
уч нафар фарзандлари бор.
Оиладаги келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йилдан буён бирга
яшамайдилар.
Суд, даъвогар Касимова Шахноза Шахобутдиновнанинг даъво талабини
муҳокама қилиб, мазкур ҳолатда суд тарафларни ўртасидаги оилавий
муносабатлар 2022 йилдан тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш имконияти
йўқлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ва
никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат
божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 фоизи миқдорида белгилаб,
даъвогар ва жавобгардан тенг миқдорда давлат фойдасига ундиришни лозим
топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-45-моддалари, Олий
суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 220, 249-253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогар Касимова Шахноза Шахобутдиновнанинг жавобгар Касимов
Рахмат Рустамовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Касимова Шахноза Шахобутдиновна билан жавобгар Касимов
Рахмат Рустамович 01.12.2007 йил Тошкент шаҳар Оила Маросимлар маркази
ФХДЁ бўлимида 1813-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Тарафларнинг вояга етмаган уч нафар: 14.12.2008 йилда туғилган Қосимов
Мухаммадсолиҳ Рахмат ўғли, 11.03.2010 йилда туғилган Рустамова Маъсудабону
Рахмат қизи ва 24.09.2018 йилда туғилган Рустамов Абубакр Рахмат ўғли исмли
фарзандлари даъвогар Касимова Шахноза Шахобутдиновна нинг қарамоғида
қолдирилсин.
Даъвогар Касимова Шахноза Шахобутдиновна турмушга қадар
“Дадамухамедова” фамилиясига ўтказилсин.
Даъвогар Касимова Шахноза Шахобутдиновнадан давлат фойдасига ФҲДЁ
органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида базавий ҳисоблаш
миқдорининг 150 фоиз миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Касимов Рахмат Рустамовичдан ФҲДЁ органи томонидан
никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг
150 фоиз миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция тартибида ёки апелляция тартибида кўрилмаган ва қарор
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу
суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига шикоят берилиши ёхуд протест келтирилиши мумкин.
Иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилгандан сўнг бир йил ичида
Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят берилиши мумкин.
Иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув қарори
устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин
эмас.
Раислик этувчи, судья:
(имзо)
Н.Э.Зияева