← Назад
Решение #1277487 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Текст решения
1 859 символов
АЖРИМ
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро
суди 2024 йил 13 июнь куни судья Ш.Р.Астановнинг раислигида судья
ёрдамчиси А.Асатуллаевнинг котиблигида,
даъвогар Алимова Салима Гайратовнанинг жавобгар Рахматуллаев Данияр
Хайруллаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ариза бўйича юритилган
2-1105-2303/4886-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагилар
Даъвогар Алимова Салима Гайратовна жавобгар Рахматуллаев Данияр
Хайруллаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш хақидаги даъво ариза билан судга
мурожаат қилган.
Ишни кўриш жараёнида фуқаролик иши суд мажлисида кўриб чиқиш
учун бир неча маротаба тайинланган, даъвогар суднинг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган. Лекин шунга қарамасдан,
тарафлар суд мажлисларига келмади ва келмаслик сабабларини билдирмади.
Даъвогар ушбу даъво аризани ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида ариза
билан мурожаат қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 122моддасининг 1-қисми 5-бандида ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама
қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли
сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни
ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа аризани кўрмасдан қолдириши
кўрсатилган.
Бундай ҳолатда, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга биноан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 122-123, 271-272-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар Алимова Салима Гайратовнанинг жавобгар Рахматуллаев
Данияр Хайруллаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримга нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан йигирма кун
ичида Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида хусусий шикояти (хусусий протести) берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Аслига тўғри, судья
(имзо)
Ш.Р.Астанов