← Назад
Решение #1277488 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси
Реквизиты
Стороны
Текст решения
6 107 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 12 куни фуқаролик ишлари
бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси
ўз биносида бўлиб, судья У.Х.Солиеванинг раислигида,
А.Қ.Тўхтасиновнинг котиблигида, даъвогар Ахмадалиев
Икболжон
Илхамидиновичнинг
жавобгар
Усмонова
Мохинабону га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги
даъвоси
бўйича
юритилган
2-1701-2302/29059–сонли
фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
Даъвогар Ахмадалиев Икболжон жавобгар Усмонова
Мохинабонуга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги
даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Даъвогар Ахмадалиев Икболжон суд мажлисида
даъвосини қувватлаб, жавобгар Усмонова Мохинабону
билан 02.12.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганликларини, ўзаро турмушлари давомида икки нафар
фарзандли бўлганликларини, турмушларининг дастлабки
вақтларида
яхши
яшаган
бўлсаларда,
кейинчалик
келишмовчиликлар чиқа бошлаганини ва натижада 2020
йилда
ажраб кетишганини, шу вақтдан буён бирга
яшамасликларини, оилани тиклашга бир неча бор ҳаракат
қилганлигини,
лекин
жавобгар
оилани
тиклашни
ҳоҳламаганлигини, шундан сўнг судга никоҳдан ажратиш
ҳақида ариза тақдим қилганлигини, суднинг 15.12.2022
йилдаги
ҳал
қилув
қарори
билан
даъвоси
рад
қилинганлигини, оиласи тикланмаганидан сўнг яна судга
даъво ариза билан мурожаат қилганлигини, суднинг
ажрими билан оилани тиклаш учун 6 ой муддат
берилганлигини, ушбу берилган муддат давомида ҳама
оилалари
тикланмаганлигини,
жавобгардан
кўнгли
қолганлигини,
оилани
тиклашнинг
имкони
қолмаганлигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий низо
мавжуд эмаслигини, ҳақиқатдан ҳам биринчи турмуши
билан ҳам никоҳи ажратилганлигини, олдинги турмуш
ўртоғи ўзи яшашни ҳохламаганлигини, жавобгар билан бир
неча бор оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилганлигини,
лекин
имкони
бўлмаганлигини,
ўрталарида
келишмовчиликлар кучайиб кетганлигини, энди оилани
сақлаб қолишни имкони қолмаганлигини баён қилиб,
қилиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради.
Иш бўйича жавобгар
Усмонова Мохинабону суд
мажлисида
даъвогарнинг
даъвосини
тан
олмасдан,
даъвогар билан 02.12.2017 йилда қонуний никохдан ўтиб
турмуш қуришганини, ўзаро турмушлари давомида икки
нафар
фарзандли
бўлганликларини,
ўзаро
келишмовчиликлар
сабаб
2021
йилда
ажрашиб
кетишганини, уларнинг оиласини тиклашни имкони
борлигини,
турмуш
ўртоғини
яхши
кўришини,
фарзандларини етим қилишни ҳохламасини, даъвогар
билан оилани тиклаш яшаш ниятида эканлигини, бу бўйича
ҳали “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”
оилани тиклаш чораларини кўрмаганлигини, даъвогар
билан ўрталаридаги никоҳни бекор қилинишига қарши
эканлигини, ўша вақтда ёшлик қилганлигини, даъвогарни
уйидагилари
билан
ҳам
муносабатлари
яхши
бўлмаганлигини, қайнонасини рози қилолмаганлигини,
хатоларини тушуниб етганлигини билдириб, даъвони рад
қилишни сўради.
Суд тарафларни тушунтиришини эшитиб, ишдаги
тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад қилишни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 02.12.2017 йилда
қонуний никоҳ асосида турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида икки
нафар фарзандли бўлишган.
Тарафлар
ўзаро
келишаолмаганлиги
натижасида
ҳозирда бир оила бўлиб яшамайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро
судининг 15.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг дастлаб берган даъво аризаси рад қилинган.
Суд томонидан эр-хотин ярашиб олишлари учун
12.12.2023 йилда олти ой муддат берилган.
Андижон шаҳар Қоратут МФЙ ҳузуридаги оилавий
қадрятларни мустаҳкамлаш яраштириш комиссиясининг
хулосасида
тарафларни
ажрашишларига
оиладаги
келишмовчиликлар сабаб бўлганлигини, тарфаларнинг
иккаласи ҳам бошқа оила қурмаганлиги, ўртада икки нафар
вояга етмаган фарзандлар борлигини, келгусида бу оилани
тиклашни имкони мавжудлиги маълум қилинган
Даъвогар никоҳдан ажратишга турмуш ўртоғи билан
келиша олмаганлиги, жавобгардан кўнгли қолганлиги ва
Даъвогар
келтираётган
важлар
арзимас
бўлиб,
тарафларни ўртасидаги оилани тиклашни имконияти бор,
оилани бутунлай барбод бўлган деб бўлмайди. Ҳалигача
“Оилавий
қадриятларни
мустаҳкамлаш
комиссияси”
томонидан оилани тиклаш чоралари кўрилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
76моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у
жамият ва давлат муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий
қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига
ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ
деб
топса,
уларни
никоҳдан
ажратади”-деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 20.07.2011
йилдаги 6-сонли қарорини 16-бандига кўра, турмушда
кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга
кўра
эр-хотин
ўртасида
келиб
чиққан
ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар
иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ
муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан
ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан
ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади.
Даъвогарнинг баёнотида никоҳдан ажратишга важ
қилиб келтирган ҳолатлар эр-хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ, яъни оила тамомила барбод бўлган деб топиш учун
асос бўла олмайди.
Суд баён этилганларга, юқоридаги қонун талаблари
ҳамда иш бўйича тўпланган ҳужжатлар ва суд мажлисида
аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогарни даъвосини рад
қилишни лозим топади.
Юқоридаги
асосларга
кўра,
суд
Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Ахмадалиев Икболжон Илхомидиновичнинг
жавобгар
Усмонова
Мохинабону
Шухратбек
қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси си рад
қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон
қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали
Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши
мумкин.
Раислик этувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри
Суд раиси
У.Х.Солиева
(имзо)
У.Солиева
А.А.Умматалиев