← Назад
Решение #1277570 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тугатиш); Почта хабарномаси; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 124 | — | code_article |
Текст решения
1 558 символов
АЖРИМ
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2024 йил июнь ойининг “20” куни фуқаролик ишлари бўйича Зангиота
туманлараро суди, очиқ суд мажлисида, суд биносида, судья С.С.Зайниеванинг
раислигида, cудья ёрдамчиси О.Рахматовнинг котиблигида, даъвогар
ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1101-2306/7354-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Аниқланишича, даъвогар ХХХХХ 2024 йил 16 май куни вафот этган. Бу
ҳақида Чилонзор тумани ФҲДЁ бўлими томонидан шу куни 1137-сон билан
ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 124-моддасининг
6-бандига кўра, иш бўйича тарафлардан бири бўлган фуқаронинг вафотидан сўнг
низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса, суд иш юритишни
тугатади.
Суд қайд этилган қонун нормаси талабидан келиб чиқиб, мазкур фуқаролик
иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 271272- моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажримдан норози томон йигирма кунлик муддат ичида мазкур суд орқали
Тошкент вилоят судига апелляция тартибида хусусий шикоят беришга ва (ёки)
прокурор хусусий протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи, судья:
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри, судья _____________
С.С.Зайниева
С.С.Зайниева