Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2304/3671 Дата решения 21.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди Судья Отабоев Жасур Хакимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Баймуратова Дилшода Фозилжон қизи Ответчик / Подсудимый Баймуратов Имомали Акбарали ўғли
Source ID 669e7e0bbe8e6d174d00344d Claim ID 4849621 PDF Hash b3608a1947adb721... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 2 158 символов
АЖРИМ 2024 йил июнь ойининг 21-куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида Раислик қилувчи: судья Ж.Х.Отабоев, Судья ёрдамчиси М.Самандарованинг котибалигида, Даъвогар Баймуратова Дилшода Фозилжон қизининг жавобгар Баймуратов Имомали Акбарали ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1106-2304/3671-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Баймуратова Дилшода Фозилжон қизи жавобгар Баймуратов Имомали Акбарали ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам судга узрли сабабларсиз келишмади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122моддаси 1-қисми 5-бандига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз келмаса, суд ишга оид материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа, суд даъво аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаганликлари, суд ишга оид материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122, 271-272-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар Баймуратова Дилшода Фозилжон қизининг жавобгар Баймуратов Имомали Акбарали ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин манфаатдор шахс судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томон суд ажрими устидан суд томонидан ажрим топширилган ёки юборилган кундан эътиборан йигирма кун ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят бериши ва (ёки) прокурор хусусий протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи: Ж.Х.Отабоев