← Назад
Решение #1277588 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 122 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
1 986 символов
А Ж Р И М
2024 йил июнь ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
вилояти Қуйичирчиқ туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
бўлиб,
Раислик этувчи, судья ААА,
Судья ѐрдамчиси АААнинг котиблигида, даъвогар АААнинг жавобгар
АААга
нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида
юритилган №ААА-сонли фуқаролик иши кўриб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ААА жавобгар АААга нисбатан даъво ариза билан судга
мурожаат этиб, унда жавобгар билан 2006 йилда тўй томоша билан оила
қурганлигини, 2012 йилда қонуний никохдан ўтганлигини, биргаликда
турмушидан икки нафар фарзандлари борлигини, улар ўзаро келишмасдан
2020 йилдан буѐн бирга яшамаслигини, уларни оиласини тиклаш имкони
йўқлигини баѐн этиб, Қуйичирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида 07.11.2012 йилда
қайд этилган никохдан ажратиб беришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ААА ариза тақдим этиб,
жавобгарга нисбатан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар ААА суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида огоҳлантирилган
бўлсада судга келмади ва судга келмаслигининг узрли эканлигини маълум
қилмади.
Бу холатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига
кўра, жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
122-моддаси 9-бандига кўра, даъвогар томонидан аризани кўрмасдан
қолдириш тўғрисида ариза берилган бўлса, суд аризани кўрмасдан қолдиради.
Юқоридаги Қонун талабига кўра, суд даъвогар АААнинг жавобгар
АААга нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўраб ариза тақдим қилганлиги сабабли, мазкур даъво аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодекси 122-моддасининг 9-банди, 271 ва 272 - моддаларини
қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъвогар АААнинг жавобгар АААга нисбатан никохдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан хусусий шикоят бериш мумкин эмас.
Раислик этувчи, судья
ААА
1