← Назад
Решение #1277589 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 122 | — | law |
Текст решения
1 991 символов
АЖРИМ
Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида
2024 йил июнь ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб,
судья А.О.Одашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Исаковнинг
котиблигида, даъвогар Абдуллаева Озодахон Алимардон қизини
жавобгар Мухтаров Шавкатбек Муқумжон ўғлига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012302/27689-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Абдуллаева Озодахон Алимардон қизи жавобгар
Мухтаров Шавкатбек Муқумжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлиси бир неча кунга қолдирилиб, тарафларга суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабарнома
юборилган бўлсада, суд мажлисига тарафлар келмаган.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-моддасининг 5-бандига кўра,
ишни ўзини иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган
тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса,
суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин
эмас деб ҳисобласа, суд аризани кўрмасдан қолдиради.
Тарафларга суд мажлисига чақирув юборилган, лекин тарафлар
суд мажлисига келмаган, келмасликка узрли сабаблар борлиги ҳақида
маълум қилмаган ва суд муҳокамасини ўзини иштирокисиз кўришни
сўрамаган.
Бундай ҳолатда, суд мазкур даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни, даъвогарга судга ариза билан умумий тартибда янгидан
мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-123,
271-272-моддаларига қўлланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар Абдуллаева Озодахон Алимардон қизини жавобгар
Мухтаров Шавкатбек Муқумжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози томонлар ажрим топширилган ёки юборилган
кундан бошлаб йигирма кун ичида ушбу суд орқали Андижон вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
хусусий шикоят бериши мумкин.
Судья
А.О.Одашев