Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1108-2302/6416 Дата решения 20.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди Судья Абдурахманов Ўткирбек Абдухалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сатимов Акмал Турабекович Ответчик / Подсудимый Сатимова Дилфуза Олимжоновна
Source ID 669bcb535d2e0a2979925fd7 Claim ID 4849315 PDF Hash f319614069d72793... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 122-моддаси аролик процессуал кодекси 122 code_article
Текст решения 1 837 символов
АЖРИМ Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл туманлараро суди 2024 йил 20 июнь куни суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья Ў.Абдурахманов, судья ёрдамчиси З.Атабаеванинг котиблигида, даъвогар Муминов Дилмурод Панжиевичнинг жавобгар Муминова Феруза Бахтияровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаблари бўйича юритилган № 2-11082402/6073-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Даъвогар Муминов Дилмурод Панжиевичнинг жавобгар Муминова Феруза Бахтияровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Гарчанд, даъвогар ва жавобгар суднинг 22.05.2024 йил, 04.06.2024 йил ва 20.06.2024 йилдаги суд мажлисларига келиши ҳақида лозим даражада огоҳлантирилган бўлсада, улар судга келмади. Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддаси 1-қисми 5-бандига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа суд томонидан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Суд ариза ва унга илова қилинган хужжатлар билан танишиб, даъвогар Муминов Дилмурод Панжиевичнинг жавобгар Муминова Феруза Бахтияровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 122-123 моддасига асосан ва 271-272-моддаларига қўлланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ Даъвогар Муминов Дилмурод Панжиевичнинг жавобгар Муминова Феруза Бахтияровнага нисбатан никоҳдан ажратиш хақидаги даъво аризаси – кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар 20 кунлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига хусусий шикоят ёки хусусий протест келтириши мумкин. Раислик этувчи судья Ў.Абдурахманов