Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1905-2302/8599 Дата решения 20.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди Судья Мустафаев Бахтиёр Улашович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мелиқулов Шерзод Бозорович Ответчик / Подсудимый Бердишукурова Замира Ашуровна
Source ID 6695f2700f5d3825e2d87410 Claim ID 4740357 PDF Hash 230516590b78f14c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Процессуал Кодекси 122-моддаси аролик Процессуал Кодекси 122 code_article
Текст решения 1 942 символов
АЖРИМ (кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2024 йил июнь ойининг 20-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи, судья Б.У.Мустафаев, А.Узоқовнинг котиблигида, жавобгарнинг иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никохдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризасига асосан қўзғатилган №2-1905-2302/8599-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан “никохдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси билан судга мурожаат этган. Суд мажлисида жавобгар ХХХ даъвони тан олмасдан, никохдан ажратилишига норози эканлигини, даъвогар суд мажлисларига келмасдан сарсон қилиб келаётганлигини баён қилиб, ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилмасдан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлислари ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ХХХ узрсиз сабабларга кўра келмади ва сабабини судга маълум қилмади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодекси 122-моддаси 1-қисми 6-бандига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган даъвогар иккинчи чақирув бўйича судга келмаса, жавобгар эса ишни мазмунан кўришни талаб қилмаса суд аризани кўрмасдан қолдиради. Суд даъвогарнинг суд мажлисларига узрсиз сабабларга кўра келмаганлигини, ишни мавжуд ҳужжатлар асосида мазмунан ҳал қилиш имкони бўлмаганлигини, жавобгар эса ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилмаганлигини инобатга олиб, фуқаролик ишини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Бинобарин юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122, 271-272- моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никохдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томонлар ажрим топширилган ёки юборилган кундан эътиборан йигирма кун ичида апелляция, олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судига шикоят, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: Б.Мустафаев