Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2302/7335 Дата решения 20.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди Судья Мавлонова Дилбар Сувоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Раҳимов Рустам Раҳмат ўғли Ответчик / Подсудимый Раҳимова Дилором Насиржон қизи
Source ID 669e07ebbe8e6d174d00343f Claim ID 4897960 PDF Hash 4b8393c5424d8588... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Оила кодекси 1-моддаси Оила кодекси 1 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 7 536 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июн ойининг “20” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья Д.С.Мавлонованинг раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Кудратуллаевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар РРРнинг жавобгар ДДДга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-11012302/7335-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар РРР судга ДДДга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисларида берган кўрсатмаларида жавобгар билан 06.05.2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар 06.12.2017 йилда туғилган РРР, 27.12.2019 йилда туғилган РРР, 23.07.2021 йилда туғилган ККК исмли фарзандлари борлигини, ўзаро оилавий келишмовчилик натижасида 2023 йилнинг 15 март кунидан бирга яшамасликларини, фарзандлари унинг қарамоғида эканлигини, жавобгар билан ўзаро келиша олмаганликларини, ўрталарида жуда кўп жанжал-тўполон бўлишини, бир-бирларига нисбатан қўпол муомалада бўлиш даражасигача етиб келишганлигини, жавобгарнинг талаби билан шаръий жавобини бериб бўлганлигини, фарзанд тарбияси масаласида келишмовчилик йўқлигини, жавобгар хоҳлаган вақти фарзандларини олиб кетиб, кўришиб турганлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам муносабатларини тиклашга ҳаракат қилишмаганлигини кўрсатиб, суддан жавобгар билан ўрталаридаги никоҳларидан ажратишни сўради. Жавобгар ДДД даъво аризасини тан олиб, ўз кўрсатмаларида, даъвогар билан қонуний никоҳ асосида турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар 06.12.2017 йилда туғилган РРР, 27.12.2019 йилда туғилган РРР, 23.07.2021 йилда туғилган ККК исмли фарзандлари борлигини, турмушларининг бошида яхши яшаганликларини, қайнонаси чет элдан қайтиб келгач муросалари келишмай қолганлигини, уни ишлашини талаб қила бошлаганлигини, ишга тушиб кетганлигини, даъвогарни ишлари юришмай қолгач муносабатлари кескинлашиб, ўрталарида турли сабаблар билан жанжал келиб чиқа бошлаганлигини, даъвогар унга нисбатан жисмоний куч ишлатишгача борлигини, натижада 2023 йил 15 март куни келинлик уйидан чиқиб кетганлигини, қайнонаси ҳам мулкларини йиғиштириб беришга ѐрдам берганлигини, нафсониятига текканлиги учун даъвогардан шаръий жавобини беришини ва бошқа турмуш қуришини айтганлигини, шундан сўнг даъвогар уни жавобини берганлигини, ҳозирда шаръий никоҳ асосида бошқа оила қурганлигини, бироқ буни очиқлаш нияти йўқлигини, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини кўрсатиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни ва унга никоҳга қадар бўлган “Марифжонова” фамилиясини қайтаришни сўради. Суд тарафларнинг баѐнотини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва тақдим этилган далилларга баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар РРР ва ДДДлар 06.05.2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушларидан уч нафар 06.12.2017 йилда туғилган РРР, 27.12.2019 йилда туғилган РРР, 23.07.2021 йилда туғилган ККК исмли фарзандлари бор. Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2023 йил март ойидан бирга яшашмайди. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан бошлаб бирга рўзғор юритишмайди. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиши имконияти қолмаган ҳоллардагина уларнинг никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги №6-сонли қарорининг 15-бандига мувофиқ, Оила кодекси 1-моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Қарорнинг 16-банди 1-қисмига асосан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Суд қайд этилган қонун нормаси ва раҳбарий кўрсатма талабларидан келиб чиқиб, тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида ўзининг 22.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой яраштирув муддатини белгилаган ва ажрим нусхасини тегишли маҳалла фуқаролар йиғини яраштирув комиссиясига юборган. Тошкент вилояти Тошкент тумани “Алишер Навоий” МФЙ Яраштирув комиссияси томонидан тузилган Далолатномада, тарафларнинг оилавий келишмовчилиги маҳалла фаоллари иштирокида кўриб чиқилганлиги, тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги қайд этилган. Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, томонлар ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг бир оила бўлиб узоқ муддатдан буѐн бирга яшамасликларини, ўрталаридаги эр-хотинлик ва умумий рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини ҳам инобатга олади. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 44моддалари талабига амал қилиб, суд тарафларнинг никоҳларини бекор қилишни, вояга етмаган фарзандлар тарафларнинг фикрини инобатга олган очиқ қолдиришни, шунингдек жавобгарнинг илтимосига кўра унга никоҳга қадар бўлган “Марифжонова” фамилиясини қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосан, суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш органининг гувоҳномаси берилаѐтганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ѐки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эрхотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни ва унинг иловаси бўлган Давлат божи ставкаларининг 5-қисми, “б”-банди, 3-хатбошиси талабига мувофиқ, никоҳни бекор қилишни расмийлаштиришда ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловларини РРРдан унинг фикрини инобатга олган ҳолда никоҳни бекор қилишни расмийлаштириш вақтида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41, 44, 45-моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249-253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар РРРнинг жавобгар ДДДга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. Тарафлар РРР ва ДДДлар Тошкент вилояти Тошкент тумани ФҲДЁ бўлимида 06.05.2016 йил куни 254-сон билан рўйхатга олинган никоҳларидан ажратилсинлар. Жавобгар ДДДга никоҳга қадар бўлган “Марифжонова” фамилияси қайтарилсин. Даъвогар РРРдан давлат фойдасига никоҳни бекор қилинганлигини расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки апелляция тартибида кўрилмаган ва қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ѐхуд протест келтирилиши мумкин. Иш апелляция ѐки кассация тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув қарори устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши ѐки протест келтирилиши мумкин эмас. Раислик этувчи Д.С.Мавлонова