Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2302/28147 Дата решения 20.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Солиева Умидахон Хамидовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Зокиров Абдукарим Шокир ўғли Ответчик / Подсудимый Рузиматова Мухаббатхон Абдурахим қизи
Source ID 676aeaaaee3ec578cdc680c0 Claim ID 4886315 PDF Hash 71c0613241e3ee33... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 6 165 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья У.Х.Солиеванинг раислигида, А.Қ.Тўхтасиновнинг котиблигида, даъвогар Зокиров Абдукарим Шокир ўғлининг жавобгар Рузиматова Мухаббатхон Абдурахим қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича юритилган 21701-2302/28147–сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар Даъвогар Зокиров Абдукарим Шокир ўғли жавобгар Рузиматова Мухаббатхон Абдурахим қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Даъвогар Зокиров Абдукарим Шокир ўғли суд мажлисида даъвосини қувватлаб, жавобгар Рузиматова Мухаббатхон Абдурахим қизи билан 13.09.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, ўзаро турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлганликларини, турмушларининг дастлабки вақтларида яхши яшаган бўлсаларда, кейинчалик келишмовчиликлар чиқа бошлаганини ва натижада 2023 йил август ойида ажраб кетишганини, шу вақтдан буён бирга яшамасликларини, оилани тиклашни хоҳламаслигини, унга онасининг розилиги кераклигини, суднинг ажрими билан оилани тиклаш учун 6 ой муддат берилганлигини, ушбу берилган муддат давомида ҳама оилалари тикланмаганлигини, жавобгардан кўнгли қолганлигини, оилани тиклашнинг имкони қолмаганлигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий низо мавжуд эмаслигини оилани сақлаб қолишни имкони қолмаганлигини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳни бекор қилиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Иш бўйича жавобгар Рузиматова Мухаббатхон Абдурахим қизи суд мажлисида даъвогарнинг даъвосини тан олмасдан, даъвогар билан 13.09.2018 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қуришганини, ўзаро турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлганликларини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2023 йил август ойида ўзаро ажрашиб кетишганини, уларнинг оиласини тиклашни яхши эканлигини, фарзандларини етим қилишни ҳохламасини, даъвогарни ҳам яқингача оиласини тиклаш нияти бўлганлигини, улар бир ой олдин ҳам гаплашиб турганлигини, бу бўйича ҳали “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” оилани тиклаш чораларини кўрмаганлигини, даъвогар билан ўрталаридаги никоҳни бекор қилинишига қарши эканлигини, турмуш ўртоғи иккинчи гуруҳ ногирони эканлигини, ўзи унчалик мустақил фикрга эга эмаслигини, даъвогарни уйидагилари онаси уни мажбурий қилаётганлигини, даъвогар тарафдан судга тақдим қилинган телеграмдаги ёзишмалар унга тегишли эмаслигини, унга нисбатан туҳмат қилишганлигини, аслида уларнинг турмуш ўртоғи билан муносабатлари яхши бўлганлигини, қайнонасини рози қилолмаганлигини, оиласини тикламоқчи эканлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд тарафларни тушунтиришини эшитиб, ишдаги тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад қилишни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 13.09.2018 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар ўзаро келишаолмаганлиги натижасида 2023 йил август ойидан буён бир оила бўлиб яшамайди. Суд томонидан эр-хотин ярашиб олишлари учун 12.12.2023 йилда олти ой муддат берилган. Дастлабки суд мажлисида жавобгар қатнашмаган, даъвогарнинг кўрсатмаларига асосан оилани тиклаш учун муҳлат берилган. Гарчи, берилган муддат давомида оила тикланмаган бўлсада, Олтинкўл туман “Меҳнат” ва “Мамаюсуфчек” МФЙ ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияларининг хулосасида тарафларни ажрашишларига оиладаги келишмовчиликлар сабаб бўлганлигини, тарфаларнинг иккаласи ҳам бошқа оила қурмаганлиги, ўртада икки нафар вояга етмаган фарзандлар борлиги, келгусида бу оилани тиклашни имкони мавжудлиги маълум қилинган. Суд мажлисида сўралган гувоҳ даъвогарнинг онаси Ашурова Азизанинг кўрсатмаларидан, оилани тикланиши асосан у қаршилик қилаётганлиги, аслида тарафларнинг муносабатлари яхши эканлиги аниқланди. важлар арзимас бўлиб, тарафларни ўртасидаги оилани тиклашни имконияти бор, оилани бутунлай барбод бўлган деб бўлмайди. Лекин ҳалигача “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” томонидан оилани тиклаш чоралари кўрилмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 20.07.2011 йилдаги 6-сонли қарорини 16-бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Даъвогарнинг баёнотида никоҳдан ажратишга важ қилиб келтирган ҳолатлар эр-хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ, яъни оила тамомила барбод бўлган деб топиш учун асос бўла олмайди. Суд баён этилганларга, юқоридаги қонун талаблари ҳамда иш бўйича тўпланган ҳужжатлар ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогарни даъвосини рад қилишни лозим топади. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Зокиров Абдукарим Шокир ўғлининг жавобгар Рузиматова Мухаббатхон Абдурахим қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида бир йил ичида кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри Суд раиси У.Х.Солиева (имзо) У.Солиева А.А.Умматалиев