← Назад
Решение #1277597 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| Оила кодекси | 1 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 021 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июн ойининг “20” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Зангиота туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Д.С.Мавлонованинг раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Кудратуллаевнинг
котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар НННнинг жавобгар
ЮЮЮга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
юритилган 2-1101-2302/7307-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ННН судга ЮЮЮга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисларида берган
кўрсатмаларида жавобгар билан 23.08.2013 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар
27.08.2014 йилда туғилган ААА, 13.02.2018 йилда туғилган УУУ исмли
фарзандлари борлигини, ўзаро оилавий келишмовчилик натижасида 2021
йилнинг 23 июн кунидан бирга яшамасликларини, фарзандлари
жавобгарнинг қарамоғида эканлигини, жавобгар арзимаган сабаблар билан
уйдан чиқиб кетаверганлигини, ота-онасини уйида 3-4 ойлаб яшаб
келаверганлигини, шу вақтга қадар оиласини тиклаш мақсадида маҳалла
аралашуви билан ҳам, ўзи ҳам жавобгарни қайтариб олиб келганлигини,
лекин жавобгарни хулқ-атвори ўзгармаганлигини, ҳаттоки жавобгар билан
алоҳида бошқа жойга чиқиб яшаб ҳам кўришганлигини, лекин ҳаракатлари
самарасиз бўлганлигини, 2023 йилнинг апрел ойидан шаръий никоҳ асосида
бошқа ШШ билан турмуш қуриб, бирга яшаѐтганлигини кўрсатиб, суддан
жавобгар билан ўрталаридаги никоҳларидан ажратишни сўради.
Жавобгар
ЮЮЮ даъво аризасини тан олиб, ўз кўрсатмаларида,
даъвогар билан қонуний никоҳ асосида турмуш қурганликларини,
биргаликдаги турмушларидан икки нафар 27.08.2014 йилда туғилган ААА,
13.02.2018 йилда туғилган
УУУ
исмли фарзандлари борлигини,
турмушларига даъвогарни барча оила аъзолари аралашганлигини, қайнонаси
уни ѐқтирмаганлигини, уни ажратиб қўйишганлигини, ҳозирда даъвогар
бошқа оила қуриб бўлганлигини, шу сабабли муносабатлари
тикланмаслигини кўрсатиб, суддан никоҳларидан ажратишни сўради.
Суд тарафларнинг баѐнотини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
ва тақдим этилган далилларга баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ННН ва ЮЮЮлар 23.08.2013
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги
турмушларидан икки нафар 27.08.2014 йилда туғилган ААА, 13.02.2018
йилда туғилган
УУУ исмли фарзандлари бор. Ўзаро оилавий
келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2021 йил июн ойидан бирга
яшашмайди. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу
вақтдан бошлаб бирга рўзғор юритишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд
эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиши имконияти
қолмаган ҳоллардагина уларнинг никоҳларини бекор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011
йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги №6-сонли қарорининг 15бандига мувофиқ, Оила кодекси 1-моддасининг иккинчи қисми талабига
мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб
қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Қарорнинг 16-банди 1-қисмига
асосан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн
бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим (ОК 41-моддаси).
Суд қайд этилган қонун нормаси ва раҳбарий кўрсатма талабларидан
келиб чиқиб, тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида
ўзининг 22.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой яраштирув
муддатини белгилаган ва ажрим нусхасини тегишли маҳалла фуқаролар
йиғини ва туман ҳокимияти Хотин-қизлар қўмитасига юборган. Тошкент
шаҳри Шайхонтоҳур тумани ва Тошкент вилояти Зангиота тумани
ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими, “Обиназар” МФЙ ва “Аҳилобод”
МФЙ Яраштирув комиссиялари томонидан тузилган Далолатномаларида,
тарафларнинг оилавий келишмовчилиги бир неча бор маҳалла фаоллари
иштирокида кўриб чиқилганлиги, тарафларни яраштириш чоралари
кўрилганлиги, бироқ оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги қайд этилган.
Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, томонлар ўртасидаги никоҳ
расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага
келади.
Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг бир оила бўлиб узоқ
муддатдан буѐн бирга яшамасликларини, ўрталаридаги эр-хотинлик ва
умумий рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар
уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа
бермаганлигини ҳам инобатга олади.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 44моддалари талабига амал қилиб, суд тарафларнинг никоҳларини бекор
қилишни, вояга етмаган фарзандларини онаси, яъни жавобгарнинг
тарбиясида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосан, суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш
органининг гувоҳномаси берилаѐтганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ѐки
улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд
бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса,
уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни ва унинг
иловаси бўлган Давлат божи ставкаларининг 5-қисми, “б”-банди, 3хатбошиси талабига мувофиқ, никоҳни бекор қилишни расмийлаштиришда
ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловларини даъвогар НННи
фикрини инобатга олган ҳолда ундан никоҳни бекор қилишни
расмийлаштириш вақтида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
баробари миқдорида ундиришни, ни давлат божи тўловидан озод қилишни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг
41, 44, 45-моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249-253
моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар НННнинг жавобгар ЮЮЮга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин.
Тарафлар ННН ва ЮЮЮлар Тошкент шаҳар 3-сон Никоҳ уйида
23.08.2013
йил
куни
1532-сон билан рўйхатга олинган никоҳларидан ажратилсинлар.
Тарафларнинг икки нафар 27.08.2014 йилда туғилган ААА, 13.02.2018
йилда туғилган УУУ исмли фарзандлари онаси ЮЮЮнинг тарбиясида
қолдирилсин.
Даъвогар НННдан давлат фойдасига никоҳни бекор қилинганлигини
расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки апелляция тартибида кўрилмаган
ва қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши ѐхуд протест келтирилиши мумкин.
Иш апелляция ѐки кассация тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув
қарори устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши ѐки протест
келтирилиши мумкин эмас.
Раислик этувчи
Нусхаси аслига тўғри ,судья
/имзо/
Д.С.Мавлонова