Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/10042 Дата решения 19.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Туланова Ортиқхон Абдисалим қизи Ответчик / Подсудимый Туланов Азамат Анваржонович
Source ID 669e27d4be8e6d174d003441 Claim ID 4837355 PDF Hash 9dbaa2e75bf67ebb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 665 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 19 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Туланова Ортиқхон Абдисалим қизини жавобгар Туланов Азамат Анваржоновичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/10042-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Туланова Ортиқхон Абдисалим қизи судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Туланов Азамат Анваржонович билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Туланова Ортиқхон Абдисалим қизи даъвогар даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 29.12.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 16.03.2017 йилда туғилган Анваржонов Фирдавс Азаматович исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2017 йил август ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келаётганлигини, жавобгар билан кўп жанжаллар бўлиб ўтганлигини, фактик равишда ажрашиб кетишганлигига ҳам 7 йилга яқин вақт бўлганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган жавобгар Туланов Азамат Анваржонович даъвони инкор қилиб, 29.12.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмуши давомида 16.03.2017 йилда туғилган Анваржонов Фирдавс Азаматович исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2017 йил август ойидан буён алохида яшаб келаётганлигини, бир неча маротаба ярашишга ҳаракат қилган бўлса-да оилани тиклашни имкони бўлмаганлигини, лекин никохдан ажрашишга қарши эканлигини билдириб тушинтириш берган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар тарафлар 29.12.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Турмушлари давомида 16.03.2017 йилда туғилган Анваржонов Фирдавс Азаматович исмли бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2017 йил август ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 09.11.2023 йилдаги ажрими билан даъвогар Туланова Ортиқхон Абдисалим қизи ва жавобгар Туланов Азамат Анваржоновичга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат тайинланган. Асака тумани “Фидокор” МФЙнинг хулосасига кўра берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган. Гарчанд, жавобгар суд мажлисида никоҳдан ажрашишга қарши эканлигини билдирса-да, 7 йил вақт давомида ярашиш чораларини кўрмаган. Суд томонидан кўрилган яраштириш чоралари ҳам самара бермаган. Бу ҳолатлар тарафлар ўртасидаги оилани тамомила барбод бўлганлигини англатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, келтирилган даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи ставкаларининг 5-“б” кичик бандига дастлаб тўланиши лозим бўлган 680.000 сўмни даъвогар Туланова Ортиқхон Абдисалим қизидан ундиришни, тарафларни ҳар биридан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваридан жами уч баравар давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Туланова Ортиқхон Абдисалим қизининг жавобгар Туланов Азамат Анваржоновичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Туланова Ортиқхон Абдисалим қизи ва жавобгар Туланов Азамат Анваржонович ўртасида 29.12.2015 йилдаги №2228-сонли далолатнома ёзуви билан Асака туман 1-сон ФҲДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Даъвогар Туланова Ортиқхон Абдисалим қизидан 680.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар Туланова Ортиқхон Абдисалим қизидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Туланов Азамат Анваржоновичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ушбу никохдан 16.03.2017 йилда туғилган Анваржонов Фирдавс Азаматович даъвогар Туланова Ортиқхон Абдисалим қизининг тарбияси ва қарамоғида қолдирилсин. Никохдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогар Туланова Ортиқхон Абдисалим қизига ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси - Қахоровага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кунидан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи: Э.К.Сабиров