← Назад
Решение #1277599 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ОК | 41 | — | law |
Текст решения
5 545 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 19 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти
Ўртачирчиқ туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
Раислик этувчи: Хххххххххххххххх,
Судья
ёрдамчиси
ХХХХХХХХнинг
котиблигида,
тарафлар
иштирокида даъвогар Ххххххххххххххххнинг жавобгар Ххххххххххххххххга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 21104-2305/7777-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Хххххххххххххххх жавобгар Ххххххххххххххххга нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар жавобгар билан 2019 йил 13 декабрда
Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, биргаликдаги турмушларида 2022 фил 2 апрелда туғилган
Хххххххххххххххх исмли фарзандлари борлигини, турмушдаги ўзаро
жанжаллар туфайли 2021 йилдан бери бирга яшамаслигини, ўрталарида ҳеч
қандай мулкий низо йўқлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Хххххххххххххххх ҳам никоҳдан
ажрашмоқчи эканлигини, мулкий низолари йўқлигини, фарзанди ўз
қарамоғида эканлигини, эр-хотин муносабатлари тугатилганлигини, ўзи
ҳозирги вақтда Ххххххххххххххххи билан бирга умумий рўзғор асосида
турмуш қуриб яшаётгани, ҳомиладорлигини билдириб, ҳақиқатдан ҳам
оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини баён қилиб, даъво аризани
қаноатлантиришни ва фамилиясини қизлик фамилиясига ўзгартиришни
сўради.
Иш ҳужжатларига кўра, Хххххххххххххххх ва Ххххххххххххххххнинг
қонуний
никоҳи
2012
йил
3 декабрда Пискент тумани ФҲДЁ бўлимида 689-сон никоҳ тузилганлиги
ҳақилаги далолатнома ёзуви билан қайд этилган, оилада 2022 фил 2 апрелда
туғилган Хххххххххххххххх исмли фарзанди бор. Фарзанд она қарамоғида.
Жавобгар Ххххххххххххххххи билан ўзаро турмуш қуриб яшаб келмоқда,
ҳомиладор.
Тарафларнинг
кўрсатмаларидан
аниқланишича
эр-хотинлик
муносабатлари 2021 йилдан тугатилган. Ҳар иккала тараф оилани сақлаб
қолиш ниятида эмас.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ,
суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти
ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.
Суд томонидан тарафларни яраштириш ва оилани сақлаб қолиш
чораларини кўриш мақсадида тарафларнинг яшаш манзили бўйича хат
юборилган бўлиб, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳоким ўринбосари,
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг 2024 йил 19 апрелдаги хулосаси,
Ўртачирчиқ тумани «Қўшдарё» МФЙнинг 2024 йил 19 мартдаги, тшкент
шаҳар, Янгиҳаёт тумани, “Янги Гулзор” МФЙ далолатномаларида
тарафларни яраштириш ва оилани тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий
натижа бермаганлиги ҳамда оилани тиклаш имкони йўқлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил
11 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни
қўллаш
амалиёти
тўғрисида”ги
қарорининг
14, 16-бандларига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва
асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий
ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан,
эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш
масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги
келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Суд, оилани сақлаб қолишга қилинган ҳаракатлар ижобий натижа
бермаганлигини, тарафларнинг оиласи тикланмаганлигини, 2021 йилдан эрхотин муносабатлари тугатилганлигини инобатга олиб, тарафларнинг оиласи
барбод бўлиб, уни тиклаш ва сақлаб қолиш имкони йўқ деб ҳисоблайди ва
даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 45-моддаси ва
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” қонунига мувофиқ
никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда даъвогардан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдоридан давлат божи ундиришни
тарафларга тенг миқдорда тақсимлашни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ОКнинг
41-моддасига
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
ФПКнинг
249-253-моддаларига риоя қилиб қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Ххххххххххххххххнинг жавобгар Ххххххххххххххххга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Хххххххххххххххх ва Хххххххххххххххх ўртасида тузилган Тошкент
вилояти Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлими томнидан 2019 йил 13 декабрда
1387-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳ бекор қилинсин.
Жавобгар Ххххххххххххххххнинг фамилияси “ХХХХХХХХХ” деб
ўзгартирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда Ххххххххххххххххдан
давлат
фойдасига
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг
1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда Ххххххххххххххххдан давлат
фойдасига
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг
1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест)
беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.
Раислик қилувчи
нусха аслига тўғри, Судья:
имзо
Хххххххххххххххх