← Назад
Решение #1277600 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| ОКнинг | 1 | — | law |
Текст решения
4 890 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил июнь ойининг 19 куни фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон
туманлараро судининг биносида, раислик этувчи судья: Ш.М.Юлдашева,
судья ёрдамчиси: Ғ.Холмуродовнинг иштирокида, даъвогар Солиева
Сохибахон Абдусаматовнанинг жавобгар Ахмедов Улуғбек Адилжановичга
нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган №
2-1602-2303/6459 - сонли фуқаролик ишини очиқ суд мажлисида кўриб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Солиева Сохибахон Абдусаматовна жавобгар Ахмедов
Улуғбек Адилжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар С.А.Солиева даъво талабларини қувватлаб,
жавобгар билан 2007 йил 28 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлиги, турмушларидан икки нафар: 2007 йил 24 ноябрда туғилган
Одилжонова Саидахон Улуғбек қизи ва 2011 йил 20 июлда туғилган
Адилжанов Турсунпўлат Улуғбек ўғли исмли фарзандлари борлигини, ўзаро
келишмовчиликлар натижасида 2014 йил октябрь ойидан бошлаб эрхотинлик муносабатлари тугатилганлиги, оилани сақлаб қолиш ва жавобгар
билан ярашиб олишга ҳаракат қилганлиги, аммо ижобий томонга
ўзгартирмаганлиги баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва суд мажлисига узурли
сабабларга кўра келмаганлиги ҳақида далил тақдим қилмади. Шу сабабли
суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220 моддасига кўра, фуқаролик ишини унинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд, даъвогарнинг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳолатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги хулосага келади.
Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2007 йил 28
ноябрда Учқўрғон тумани ФХДЁ бўлимида никоҳдан ўтиб, бу ҳақда № 1260 сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар: 2007 йил 24
ноябрда туғилган Одилжонова Саидахон Улуғбек қизи ва 2011 йил 20 июлда
туғилган Адилжанов Турсунпўлат Улуғбек ўғли исмли фарзанди бор.
Тарафлар 2014 йил октябрь ойидан буён бирга яшамайдилар ва умумий
рўзғор юритмайдилар.
Суднинг 2023 йил 26 июндаги ажрими билан тарафларга ўзаро ярашиб
олишлари учун 6 (олти) ой муҳлат тайинланган.
Бироқ, тарафлар мазкур муддат давомида ҳам ярашиш ва оилани тиклаш
учун бирор бир чора кўрмаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
сентябрдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг
16-бандига асосан, ОКнинг 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш
юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани
сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги,
никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа
ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг
илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафлар 2014 йил
октябрь ойидан бошлаб бирга яшамай келаётганлигини, оилани сақлаб
қолиш учун берилган муҳлат давомида ҳам улар оилавий муҳитни
соғломлаштириш чораларини кўрмаганлигини, уларнинг никоҳдан ажрашиш
ҳақидаги фикри қатъий эканлигини инобатга олиб, даъво аризани
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, суд иш юзасидан давлат божини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробарини давлат
божини тарафлардан тенг равишда ундиришни лозим топди.
Юқоридагилар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45моддалари, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига асосан
суд,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Солиева Сохибахон Абдусаматовнанинг жавобгар Ахмедов
Улуғбек Адилжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси - қаноатлантирилсин.
Тарафлар Солиева Сохибахон Абдусаматовна ва Ахмедов Улуғбек
Адилжановичга ўртасида Наманган вилояти Учқўрғон туман ФХДЁ
бўлимида 2007 йил 28 ноябрда тузилган № 1260-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Солиева
Сохибахон Абдусаматовнадан давлат фойдасига БҲМ (базавий ҳисоблаш
миқдори)нинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Ахмедов Улуғбек
Адилжановичдан давлат фойдасига БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг
1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ушбу қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Раислик этувчи:
Ш.М.Юлдашева