Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1103-2301/6406 Дата решения 19.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро суди Судья Йўлчиев ОтабекТулкунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Курбонбоева Зухра Аллохидин қизи Ответчик / Подсудимый Байматов Нурислам Рахманбердиевич
Source ID 669ddd22be8e6d174d00343d Claim ID 4887576 PDF Hash c35fb6d283677fe5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси ФПК 71-моддаси збекистон Республикаси ФПК 71 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодекснинг 44-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекс 44 code_article
Текст решения 7 754 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро суди 2024 йил июнь ойининг 19 куни ўз биносида очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи: судья *************** судья ёрдамчиси *************нинг котибалигида, даъвогар ***************нинг жавобгар ***************га нисбатан никохдан ажратиш хакидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган №***************-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга, даъвогар *************** жавобгар ***************га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2017 йил 14 март куни қонуний никоҳдан ўтганлиги, турмушларидан икки нафар фарзандлари борлиги, эр-хотин муносабатлари 2022 йил апрель ойидан тугатилганлиги, оилани барбод бўлишига уларнинг доимий жанжаллар, ўзаро тушунмовчилик сабаб бўлганлигини баён қилиб, ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар *************** даъво талабларини қувватлаб, даъво аризада келтирилган важларини такрорлаб, жавобгар спиртли ичимлик истеъмол қилишга ружу қўйганлигини, маст ҳолда жанжал қилиб, уни уриб, бир неча маротаба қамалиб чиққанлигини баён қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар *************** суд мажлисига тегишли тарзда чақиртирилган бўлсада, у келмаганлиги сабабли суд ушбу фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш бўйича даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, тарафларнинг важларини ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогар ***************нинг жавобгар ***************га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПК 71-моддасига кўра, тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатларнинг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар фуқаролик иши бўйича далиллардир. Бу маълумотлар қуйидаги воситалар, яъни: тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ҳамда улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари) билан аниқланади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасидаги никоҳ 2017 йил 14 март куни Чиноз туман ФХДЁ бўлими никоҳ тузиш далолатномаларини қайд қилиш дафтарида ***************-сонли ёзув қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар 15.03.2017 й.т. *************** ва 16.05.2020 й.т. *************** исмли фарзандлари бор. Тарафларнинг эр-хотинлик муносабатлари узил-кесил 2022 йил апрель ойида тугатилган. Ўтган давр мобайнида тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаган,ушбу даврдан бошлаб тарафлар умумий рўзғор юритмайди. Бугунги кунга қадар тарафлар оилани тиклаш ва сақлаш чораларини кўрмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 21 ноябрдаги ажримига кўра, тарафларга ярашиб олишлари учун 5 ой мухлат берилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2024 йил 7 майдаги ажримига кўра, тарафларга ярашиб олишлари учун 1 ой мухлат берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Тайинланган муҳлат якунлангандан сўнг тарафлар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини баён қилиб кўрсатма берди. Ишдаги Чиноз тумани “Маданият” МФЙ томонидан 14.06.2024 йилда берилган далолатнома мазмунига кўра, суд томонидан тарафларга ярашиб олишлари учун муҳлат берилганидан сўнг уларнинг оиласини тиклаш чоралари кўрилганлиги, маҳалла қўмитаси томонидан муҳокама қилинганлиги, бироқ натижаси бўлмаганлиги, жавобгар *************** бир неча маротаба ҳуқуқбузарлик содир қилиб маъмурий қамоқ жазосини ҳам ўтаб чиққанлиги, ҳозирги кунда *************** ишлаш учун Россия Федерациясига кетганлиги кўрсатилган. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафлар узоқ муддат эрхотин сифатида яшамаслиги ва умумий рўзғор юритмаслиги, оилани тиклаш учун муҳлат тайинланган бўлишига қарамасдан, томонлар оилавий муҳитни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу борада маҳалла томонидан олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини, бугунги жавобгар бошқа шахс билан оила қуриб яшаб келишаётганликларини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади. Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекснинг 44-моддасига асосан, суд икки нафар вояга етмаган боланинг яшаш жойини *************** билан белгилайди ва тарафларга бола тарбияси ва таъминоти юзасидан низо вужудга келган тақдирда умумий тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида Республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи тўлашни тарафлар ўртасида тенг тақсимлаган холда улардан хар бирининг зиммасига БХМнинг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи тўлашни юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 45моддалари, ФПКнинг 220, 249,253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ***************нинг жавобгар ***************га нисбатан никохдан ажратиш хакидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. *************** ва *************** ўртасида 2017 йил 14 март куни Чиноз туман ФХДЁ бўлими никоҳ тузиш далолатномаларини қайд қилиш дафтарида ***************-сонли ёзув қайд қилинган никоҳдан – ажратилсинлар. ***************дан ФХДЁ бўлимида никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида Республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. ***************дан ФХДЁ бўлимида никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида Республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Тарафларнинг икки нафар 15.03.2017 й.т. *************** ва 16.05.2020 й.т. *************** фарзандлари ***************нинг қарамоғида қолдирилсин. Тарафларга бола тарбияси ва таъминоти юзасидан низо вужудга келган тақдирда умумий тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлиги тушунтирилсин. Хал қилув қароридан норози томон 1 ой муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан қарор қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: *************