← Назад
Решение #1277604 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 731 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил июнь ойининг “19” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
вилояти Оҳангарон туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья -----------------------------------нинг раислигида,
судья ёрдамчиси К.Муратованинг котиблигида, томонлардан даъвогар ----------------------------------ва
жавобгар
-----------------------------------ларнинг
иштирокида, даъвогар -----------------------------------нинг жавобгар ----------------------------------га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган 2-1107-2107/10134-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар -----------------------------------жавобгар ----------------------------------га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат
қилиб, унда жавобгар билан 2021 йил 20 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, уларнинг никоҳи Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 1-сон ФҲДЁ
бўлими томонидан 2-1116-21-00860-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
қилинганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзанди йўқлигини, жавобгар
билан ўзаро келишмовчилик сабабли 2022 йилнинг сентябрь ойидан буён бирга
яшамаслигини, бундан буён жавобгар билан оиласи тикланмаслигини,
ўрталарида мол-мулк низоси мавжуд эмаслигини баён қилиб, суддан жавобгар
билан ўзининг ўртасидаги никоҳдан ярашиш учун муҳлат бермасдан ажратишни
сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2023 йил
28 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиш ва оилани сақлаб қолиш учун уч
(3) ой муҳлат берилган ҳамда ажрим нусхалари ижро учун Ангрен шаҳар
“Дорилфунун” МФЙ яраштириш комиссиясига юборилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2024 йил
18 мартдаги ажрими билан тарафларга ярашиш ва оилани сақлаб қолиш учун уч
(3) ой муҳлат берилган ҳамда ажрим нусхалари ижро учун Ангрен шаҳар Оила ва
хотин қизлар бўлими ва Ангрен шаҳар “Дорилфунун” МФЙ яраштириш
комиссияларига юборилган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар -----------------------------------даъво
аризасини тўлиқ қувватлаб, унга қўшимча равишда ўз тушунтиришида жавобгар
билан ўзаро келишмовчилик сабабли 2022 йилнниг сентябрь ойидан буён бирга
яшамаслигини, ўрталарида фарзандлари бўлмаганлигини, жавобгар билан бирга
яшаш имкони йўқлигини, жавобгар бошқа киши билан шаърий турмуш қуриб,
бирга яшаб келишлигини, ярашиш учун берилган муддатда ҳам ярашишга
ҳаракат қилмаганлигини, эндиликда оиласини тиклашнинг иложи йўқлигини
баён қилиб, жавобгар келмаганлиги сабабли ишни сиртдан қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар ----------------------------------- даъво
аризани тан олиб, ўз тушунтиришида даъвогар билан 2022 йилнинг сентябрь
ойидан буён бирга яшамаслигини, ўрталарида фарзандлари бўлмаганлигини,
эндиликда оиласини тиклашнинг иложи йўқлигини, чунки 2024 йил 28 апрелдан
буён Исматов Отабек исмли киши билан шаърий турмуш қуриб, бирга яшаб
келаётганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд иш бўйича даъвогар ва жавобгарнинг тушунтиришларини тинглаб,
даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган
ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига
кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар
томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим.
Суд ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ----------------------------------билан жавобгар ----------------------------------- 2021 йил 20 августда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳи Тошкент вилояти Ангрен
шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1116-21-00860-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан фарзанди
бўлмаган. Ўзаро келишмовчилик сабабли тарафлар 2022 йилнинг сентябрь
ойидан буён бирга яшамайди.
Жавобгар Азиза Касимов 2024 йил 28 апрелдан буён Отабек Исматов
исмли киши билан шаърий никоҳ асосида бирга яшаб келади.
Ангрен шаҳар “Дорилфунун” МФЙ яраштириш комиссиясининг
далолатномасида даъвогар ва жавобгарнинг яраштириш масаласи бир неча
маротаба муҳокама қилинганлигини, лекин уларни яраштиришни имкони
бўлмаганлиги қайд қилинган.
Суд даъвогар -----------------------------------нинг даъво талабини муҳокама
қилиб, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар 2022 йилнинг сентябрь
оййидан бошлаб тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хаттиҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод
бўлганлиги сабабли улар ҳозирда алоҳида яшаб келишаётганлигини, суд
томонидан берилган ярашиш муддатлари давомида ҳам тарафларнинг оилавий
муносабатлари тикланмаганлигини, чунки жавобгар бошқа эркак киши билан
шаърий никоҳ асосида бирга яшаб келишлигини, яраштириш комиссияси
томонидан ушбу оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги ҳақида хулоса
берилганлигини, тақдим қилинган ёзма далиллар тарафларнинг оилавий
муносабатлари батамом тугалланганлигидан далолат беришини, бундай ҳолатда
тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб
ҳисобланишини
инобатга
олиб,
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, тарафларнинг оила барбод
бўлишидаги айби даражасини инобатга олган ҳолда никоҳдан ажратишни
расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида белгилаб, уни
тарафларнинг ҳар биридан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим)
бараваридан давлат фойдасига ундиришни лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253, 383, 385, 3851, 403,
405 ва 4051-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРО Р
Қ И Л Д И:
Даъвогар
-----------------------------------нинг
даъво
аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар ----------------------------------- билан жавобгар ----------------------------------Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2021
йил 20 августдаги 2-1116-21-00860-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган никоҳидан ажратилсин.
ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида
тарафларнинг ҳар биридан давлат даромадига базавий ҳисоблаш миқдорининг
1,5 (бир ярим) бараваридан давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки)
прокурор протест келтиришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест
келтиришга ҳамда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир
йил ичида иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилгандан сўнг тафтиш
тартибида шикоят келтиришга ҳақли.
Иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган тақдирда тафтиш
тартибида шикоят келтирилмайди.
Раислик этувчи, судья:
---------------------
(имзо)
--------------
Нусхаси аслига тўғри._____________
Ҳал қилув қарори 2024 йил 22 июль куни қонуний кучга кирган. ________