Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2218/10989 Дата решения 19.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Расулов Ойбек Мелисович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ауелбекова Асел Туганбай қизи Ответчик / Подсудимый Жанабаев Бахитжан Нурлан ўғли
Source ID 669e4b3abe8e6d174d003449 Claim ID 4907616 PDF Hash 42c975c53f014ab4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Суд мажлисида жавобгар Балтабаев Даниярнинг манзили номаълумлиги сабабли суд ишн… Суд мажлисида жавобгар Балтабаев Даниярнинг манзили номаълумлиги сабабли суд ишни ФПК 164 law
Текст решения 1 759 символов
АЖРИМ 2024 йил 19 июнь куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья: О.М.Расулов, судья ёрдамчиси С.Шамуратовнинг котиблигида, даъвогар ва унинг адвокати Ш.Дехконбаевнинг иштирокида, даъвогар Аулбекова Аселнинг жавобгар Жанабаев Бахитжанга нисбатан оталикни белгилаш ва алимент ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1102-2218/10989сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Аулбекова Асел жавобгар Жанабаев Бахитжанга нисбатан 2022 йилда туғилган Тимур исмли фарзанди бўйича оталикни белгилаш ва алимент ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Аулбекова Асел ариза билан мурожаат қилиб, суддан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Балтабаев Даниярнинг манзили номаълумлиги сабабли суд ишни ФПКнинг 164-моддаси талаблари асосида кўришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122моддаси 1-қисми 9-бандига кўра даъвогар томонидан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ариза берилган бўлса, суд аризани кўрмасдан қолдиради. Шу боисдан суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги талабини қаноатлантириб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритишда 600 000 сўм давлат божи тўланганлигини инобатга олишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122, 271-272-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Даъвогар Аулбекова Аселнинг жавобгар Жанабаев Бахитжанга нисбатан оталикни белгилаш ва алимент ундириш ҳақидаги даъво аризаси – кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажримга нисбатан хусусий шикоят (протест) берилмайди. Раислик этувчи О.М.Расулов