Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2304/26971 Дата решения 19.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Одашев Абдуллажон Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юлдашев Жамшидбек Шукурджонович Ответчик / Подсудимый Умарова Наргизахон Тохиржон кизи
Source ID 66a25af7be8e6d174d00348e Claim ID 4856960 PDF Hash 8c8e99f191c175d7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 667 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 19 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья А.О.Одашевнинг раислигида, С.Исаковнинг котиблигида, даъвогар Юлдашев Жамшидбек Шукурджановични жавобгар Умарова Наргизахон Тохиржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2304/26971-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Юлдашев Жамшидбек Шукурджанович жавобгар Умарова Наргизахон Тохиржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Юлдашев Жамшидбек Шукурджанович даъвони қувватлаб, жавобгар Умарова Наргизахон Тохиржон қизи билан 2016 йил июль ойининг 14 кунида қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, 2022 йил март ойидан буён бирга яшашмаслигини, ажрашишга асосий сабаб жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар ва характерлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги бўлганлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида оилани тиклаш чораларини кўрмаганлигини баён қилиб, ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш берди. Жавобгар Умарова Наргизахон Тохиржон қизи суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, лекин Андижон шаҳар, Баркамол МФЙнинг хулосасига кўра, Умарова Наргизахон Тохиржон қизини аниқ яшаш жойи номаълумлиги маълум қилинганлиги учун суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164моддасига асосан ишни жавобгарни иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогарни тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2016 йил июль ойининг 14 кунида қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлган. Тарафлар 2022 йил март ойидан буён бирга яшамайди. Тарафларга суднинг 07.12.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Андижон туман, Баҳор МФЙ ва Андижон шаҳар, Баркамол МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосасида тарафлар 2022 йилдан буён 2 бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, уларни ажрашишларига келишмовчилик сабаб бўлганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2022 йилдан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Юлдашев Жамшидбек Шукурджановични жавобгар Умарова Наргизахон Тохиржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Юлдашев Жамшидбек Шукурджановични жавобгар Умарова Наргизахон Тохиржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Юлдашев Жамшидбек Шукурджанович ва жавобгар Умарова Наргизахон Тохиржон қизи Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 2016 йил июль ойининг 14 куни 1171-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Юлдашев Жамшидбек Шукурджановичдан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. 3 Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи:- А.О.Одашев