Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2301/9069 Дата решения 19.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди Судья Темиров Азамат Таиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сидиқова Мухаббатхон Абдувахобовна Ответчик / Подсудимый Сидиков Илхомжон Икромович
Source ID 66f542d1ee3ec578cdc67fd8 Claim ID 4905429 PDF Hash 1cddef0732b321ca... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 45 code_article
Текст решения 7 072 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 19 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Темировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Муродованинг котибалигида, тарафлардан даъвогар вакили адвокат А.Рустамовнинг ҳамда жавобгар И.Сидиковнинг иштирокида, даъвогар Сидиқова (Тураева) Мухаббатхон Абдувахобовнанинг жавобгар Сидиков Илхомжон Икромовичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1703-2301/9069-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Сидиқова (Тураева) Мухаббатхон Абдувахобовна судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Сидиков Илхомжон Икромович билан Бўз туман ФҲДЁ бўлимида 20.10.2006 йилда 304-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Даъвогар вакили адвокат Рустамов Ахмаджон Райимжонович суд мажлисида даъвосини қувватлаб берган тушунтиришида, даъвогар ҳозирда Туркия давлатида эканлигини, у ерда турк фуқаросига турмушга чиққанлигини, ундан ҳомиладор эканлигини, жавобгар Сидиков Илхомжон Икромович билан дастлаб 2005 йил октябрь ойида шаръий тарзда, кейинчалик 20.10.2006 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишганини, жавобгар билан оилавий низолар сабабли 2018 йил декабрь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий, бола тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Сидиков Илхомжон Икромович даъвони тан олиб берган тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан дастлаб 2005 йил октябрь ойида шаръий тарзда, кейинчалик 2006 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмуши давомида икки нафар фарзандли бўлишганлигини, оилавий низолар сабабли даъвогар билан 2018 йил декабрь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, келгусида оиласи тикланмаслигини, никоҳдан ажратишга рози эканлигини, даъвогар билан ўрталарида мулкий, бола тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини баён қилиб, кейинги суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган С.Исаева ўз тушунтиришида, даъвогар М.Сидиқова синглиси бўлишини, ҳозирда Туркия давлатида эканлигини, у ерда 2022 йил август ойида турк фуқаросига турмушга чиққанлигини, ундан ҳомиладор эканлигини, шу сабабли оила тикланмаслигини билдирди. Суд, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили адвокат А.Рустамовнинг, жавобгарнинг тушунтиришларини, гувоҳнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, даъвогар Сидиқова (Тураева) Мухаббатхон Абдувахобовна жавобгар Сидиков Илхомжон Икромович билан 20.10.2006 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақида Бўз туман ФҲДЁ бўлимида 20.10.2006 йилда 304-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Тарафлар турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар 2018 йил декабрь ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 05.12.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун олти ой муҳлат берилган. Ўтган вақт давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясилари томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан ташқари, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлиги сабаб бўлган. Юқоридаги ҳолатлар ишдаги мавжуд Улуғнор туманидаги “Шахриобод” ҳамда Бўстон туманидаги “Гулистон” номли маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган. Суд, тарафлар оилани тиклаб, ярашмаганлигини, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасида “Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин” деб белгиланган асосларга кўра, жавобгарга ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Сидиқова (Тураева) Мухаббатхон Абдувахобовнадан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Сидиқова (Тураева) Мухаббатхон Абдувахобовнанинг жавобгар Сидиков Илхомжон Икромовичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Сидиқова (Тураева) Мухаббатхон Абдувахобовна ва жавобгар Сидиков Илхомжон Икромович Бўз туман ФҲДЁ бўлимида 20.10.2006 йилда 304-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Сидиқова (Тураева) Мухаббатхон Абдувахобовнадан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида бож ундирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогар Сидиқова Мухаббатхон Абдувахобовнага ўзининг никоҳгача бўлган “Тураева” фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Судья: А.Темиров