Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2302/8982 Дата решения 19.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ишончнома; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди Судья Темиров Азамат Таиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сидиков Салохиддин Сохибжонович Ответчик / Подсудимый Сидиков Умидахон Бахтиёр қизи
Source ID 66f54311ee3ec578cdc67fd9 Claim ID 4916872 PDF Hash 8abe6da762e6a379... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 377 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 19 куни фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Темировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Муродованинг котибалигида, тарафлардан даъвогар ишончли вакили С.Сидиқов ва жавобгар У.Сидикованинг иштирокида, даъвогар Сидиков Салохиддин Сохибжоновичнинг жавобгар Сидикова Умидахон Бахтиёр қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1703-2302/8982-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Сидиков Салохиддин Сохибжонович судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Сидикова Умидахон Бахтиёр қизи билан Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 2012 йил 27 августда 1212-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Сидиков Салохиддин Сохибжоновичнинг ишончли вакили Сидиқов Сохибжон Кучкарович даъвони қувватлаб, ўз тушунтиришларида, даъвогар унинг ўғли эканлигини, ўғли ҳозирги кунда Корея давлатига ишлаш мақсадида кетганлигини, ўғли жавобгар билан 27.08.2012 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганлигини, улар турмушлари давомида уч нафар фарзандли бўлишганлигини, Сабина ва Мадина исмли икки нафар набиралари ҳозирги кунда ўзининг қарамоғида эканлигини, бир нафар Солиҳа исмли набирасини жавобгар олиб кетганлигини, ўғли билан жавобгарни турмушлари аввалига яхши бўлганлигини, бироқ, кейинчалик жавобгар билан ўрталарида низо келиб чиққанлигини, шу сабабли 2022 йил апрель ойидан буён бирга яшамаётганлигини, даъвогар ушбу мазмундаги ариза билан муқаддам судга мурожаат қилганлигини, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво талаби рад этилганлигини, ўғлини оиласини тиклаш мақсадида маҳалла фаоллари билан кўп маротаба ҳаракат қилинганлигини, лекин оила тикланмаганлигини, билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Иш бўйича жавобгар Сидикова Умидахон Бахтиёр қизи суд мажлисини куни ва вақти ҳақида огоҳлантирилган бўлса-да, жавобгар суд мажлисига келмади. Жавобгар фуқаролик ишини ўзини иштирокисиз кўришни сўраб ариза билан ҳам мурожаат қилмаганлиги сабабли суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан жавобгарни иштирокисиз кўришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси 3-қисмига кўра, тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт. Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли. Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топган. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди. Аниқланишича, даъвогар Сидиков Салохиддин Сохибжонович жавобгар Сидикова Умидахон Бахтиёр қизи билан Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 2012 йил 27 августда 1212-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ўтиб оила қурганлар. Биргаликдаги турмушлари давомида уч нафар 2013 йил 17 октябрда туғилган Сохибжонова Сабинахон Салохиддин қизи, 2017 йил 12 июнь куни туғилган Сохибжонова Мадина Салохиддин қизи, 2019 йил 22 сентябрь куни туғилган Сохибжонова Солиҳа Салохиддин қизи исмли фарзандли бўлишган. Ўзаро келишмовчиликлар туфайли тарафлар 2022 йил апрель ойидан буён алоҳида яшаб келишади. Даъвогар муқаддам никоҳдан ажратиш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судига мурожаат қилган. Суднинг 2022 йил 22 сентябрь кунги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво талаби рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида, агар, суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши белгиланган. Иш бўйича тўпланган хужжатлардан ва судда аниқланган ҳолатлардан эр-хотиннинг никоҳдан ажратишлари учун жиддий сабаб ва асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16– банди иккинчи хатбошисида “Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хохламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади” деб кўрсатилган. Даъвогарнинг даъво аризасида, шунингдек унинг ишончли вакилини суд мажлисида берган тушунтиришларида келтириб ўтган важларни тарафларни никоҳидан ажратиш учун жиддий важлар деб ҳисоблаб бўлмайди. Эр-хотин ўртасида бўлиб ўтган айрим келишмовчиликлар, тарафларнинг никоҳ муносабатларини давом эттиришни хохламаслиги уларнинг никоҳдан ажратиш учун асос бўлмаслигини, уч нафар фарзандлари борлигини никоҳдан ажратиш учун жиддий сабаблар ва асослар мавжуд эмаслигини эътиборга олиб суд, даъвони рад қилишни лозим топади. Даъвогар томонидан судга мурожаат қилишда 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати тўлаганлиги инобатга олинсин. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Сидиков Салохиддин Сохибжоновичнинг жавобгар Сидикова Умидахон Бахтиёр қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъвосини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: А.Темиров