← Назад
Решение #1277611 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 124 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 19 куни фуқаролик ишлари бўйича Бўстон
туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Темировнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Муродованинг котибалигида, тарафларнинг
иштирокида, даъвогар Абдуқаххорова (Мамаюнусова) Дилрабохон
Козимжон қизининг жавобгар Абдуқаххоров Ихтиёржон Абдумўмин ўғлига
нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган
2-1703-2301/8973-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Абдуқаххорова (Мамаюнусова) Дилрабохон Козимжон қизи
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Абдуқаххоров
Ихтиёржон Абдумўмин ўғли билан 2014 йил 19 августда Бўз туман ФҲДЁ
бўлимида 225-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Абдуқаххорова (Мамаюнусова) Дилрабохон
Козимжон қизи даъвони қувватлаб, жавобгар билан 19.08.2014 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганини, биргаликдаги турмушлари
давомида икки нафар фарзандли бўлишганлигини, дастлаб турмушлари
яхши
кечганлигини,
кейинчалик
оилавий
жанжаллар
ва
келишмовчиликлар юзага келганлигини, натижада 2023 йил март ойидан
фактик ажрашиб кетишганлигини, жавобгар билан оиласини тиклаб
яшашни ҳоҳламаслигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий низолар
мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи
тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Абдуқаххоров Ихтиёржон
Абдумўмин ўғли тушунтиришида, даъвогар билан 2014 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб оила қурганини, биргаликдаги турмушлари давомида икки
нафар фарзандли бўлишганлигини, оилавий келишмовчиликлар сабаб 2023
йил март ойидан бирга яшашмаётганлигини, даъвогар билан оиласини
тиклаб яшашни ҳоҳламаслигини билдириб, даъвогарни даъво талабини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик иши
ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга
келди.
Аниқланишича, Абдуқаххорова (Мамаюнусова) Дилрабохон Козимжон
қизи ва Абдуқаххоров Ихтиёржон Абдумўмин ўғли 2014 йил 19 августда Бўз
туман ФҲДЁ бўлимида 225-сон далолатнома ёзувига асосан қонуний
никоҳдан ўтиб оила қурганлар.
Биргаликдаги турмушлари давомида 03.07.2016 йилда туғилган
Дурдонахон ва 16.09.2021 йилда туғилган Солиҳа исмли фарзандли
бўлишган.
Ўзаро келишмовчиликлар туфайли тарафлар ўртасида 2023 йил март
ойидан буён эр-хотинлик муносабатлари тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига асосан
оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий,
иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида, агар, суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши белгиланган.
Иш бўйича тўпланган хужжатлардан ва судда аниқланган
ҳолатлардан эр-хотиннинг никоҳдан ажратишлари учун жиддий сабаб ва
асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар
томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16–
банди иккинчи хатбошисида “Турмушда кечадиган вақтинчалик
келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб
чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар
иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини
давом эттиришни хохламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла
олмайди.
Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади”
деб кўрсатилган.
Даъвогарнинг даъво аризасида, шунингдек унинг суд мажлисида
берган тушунтиришларида келтириб ўтган важларни тарафларни
никоҳидан ажратиш учун жиддий важлар деб ҳисоблаб бўлмайди.
Эр-хотин ўртасида бўлиб ўтган айрим келишмовчиликлар,
тарафларнинг никоҳ муносабатларини давом эттиришни ҳоҳламасликлари
уларнинг никоҳдан ажратиш учун асос бўлмаслигини, никоҳдан ажратиш
учун жиддий сабаблар ва асослар мавжуд эмаслигини эътиборга олиб суд,
даъвони рад қилишни лозим топади.
Даъвогар томонидан судга мурожаат қилишда 680.000 сўм давлат
божи ва 34.000 сўм почта харажати тўлаганлиги инобатга олинсин.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Абдуқаххорова (Мамаюнусова) Дилрабохон Козимжон
қизининг жавобгар Абдуқаххоров Ихтиёржон Абдумўмин ўғлига нисбатан
“Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъвосини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул
қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган
тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
А.Темиров