← Назад
Решение #1277612 Гражданские
Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 354 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 19 куни фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро
судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи судья К.Хомидов
судья ёрдамчиси К.Раймалиеванинг котиблигида, даъвогар Юлдашев Мухторжон
Мансуржон ўғлининг жавобгар Рахмонова Одина Расильжановнага нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1603-2302/14246-сонли фуқаролик иши кўрилиб,
қуйидагиларни
Судга даъвогар Юлдашев Мухторжон Мансуржон ўғлининг жавобгар
Рахмонова Одина Расильжановнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар М.Юлдашев даъво аризани қувватлаб, жавобгар
О.Рахмонова билан 2016 йилда жавобгар билан шаърий тартибда турмуш қруиб,
14.05.2018 йил куни қонуний никоҳдан ўтишганлигини, биргаликдаги турмушлари
даврида бир нафар фарзандли бўлишганлигини, жавобгар билан турмуш қуришига
уни ота онаси хам қарши бўлганлигини, жавобгарни аввалги турмушидан икки нафар
фарзанди борлигини, жавобгар билан ота онаси розилигисиз турмуш қурганлиги
сабабли турмушлари бошидан яхши бўлмаганлигини, жавобгар уни ва оила
аъзоларини хурмат қилмаганлигини, шу сабабли 2021 йилда ўзаро ажрашиб
кетишганлигини, оилавий низолари МФЙ томонидан кўриб чиқилганлигини, лекин
хар иккиси оилани тиклашни истамаганлиги сабабли оилани тиклашни имкони
бўлмаганлигини, ўрталарида мулкий ва бошқа низолар қолмаганлигини, муқаддам
жавобгарга нисбатан никохдан ажратиш хақидаги даъво аризаси суд томонидан кўриб
чиқилиб, ФИБ Чуст туманлараро судининг 26.09.2022 йилдаги хал қилув қарори
билан асоссиз деб рад қилинганлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам
оилани тиклашга ҳаракат қилмаганлигини, чунки жавобгар билан оилани тиклашни
истамаслигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини баён қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Рахмонова Одина Расилжановна дастлабки суд мажлисида даъвога иқрор
бўлиб, ўз тушинтиришида хақиқатдан хам даъвогар билан 2018 йилда қонуний никохдан
ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушлари даврида бир нафар фарзандли
бўлишганлигини, турмушлари бошидан яхши бўлмаганлигини, арзимас сабаблар билан
низо келиб чиқаверганлигини, шу сабабли ўзаро ажрашиб кетишганлигини, келгусида
хам даъвогар билан оилани тиклашни имкони йўқлигини баён қилган.
Суд ушбу фуқаролик иши бўйича танаффус эълон қилиб, жавобгарни суд
мажлиси вақти ва жойи хақида тегишли тартибда огохлантирилган бўлсада
жавобгар келмаган. Шу боис суд фуқаролик ишини ЎзР ФПКнинг 220-моддасига
кўра жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд тарафларни тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги ҳулосага келади.
Аниқланишича, Юлдашев Мухторжон Мансуржон ўғли ва Рахмонова Одина
Расильжановналар 14.05.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган,
никоҳлари Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида 454-сонли далолатнома ёзуви билан
қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди бор.
Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2021 йилдан буён бирга
яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан
бошлаб бирга рўзғор юритмайдилар.
Муқаддам даъвогар М.Юлдашевнинг жавобгарга нисбатан никохдан ажратиш
хақидаги даъво аризаси суд томонидан кўриб чиқилиб, ФИБ Чуст туманлараро
судининг 26.09.2022 йилдаги хал қилув қарори билан асоссиз деб рад қилинган.
Шундай бўлсада даъвогар судда берган кўрсатмасида жавобгар оилани
тиклашга, айбини хис қилиб турмуш ўртоғи сифатида ундан узур сўраб оилани
тиклашга умуман ҳаракат қилмаганлигини, маҳалла фаоллари, туман ҳокимияти
орқали оилани тиклашни сўраб бормаганлиги ҳақида кўрсатма берган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган
ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод
бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга
ҳақли эканлиги тушунтирилган.
Чуст туман, Боғи Эрам МФЙ томонидан 7.10.2023 йилдаги далолатномасидан
кўринишича, тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида оилавий масаласи бир неча
марта муҳокама қилинганлиги, лекин хар икки тараф оилани тиклашни истамаганлиги
сабабли оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги кўрсатилган.
Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳрмуҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган
ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ
расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади.
Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги
никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва «Давлат
божи тўғрисида»ги қонунга асосланиб, даъвогардан давлат фойдасига базавий
ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгарни
қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб давлат божи
тўлашдан озод қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Юлдашев Мухторжон Мансуржон ўғлининг жавобгар Рахмонова
Одина Расильжановнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Юлдашев Мухторжон Мансуржон ўғли билан жавобгар Рахмонова
Одина Расильжановна ўртасида 14.05.2018 йилда Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 454-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никохдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Юлдашев Мухторжон
Мансуржон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Рахмонова Одина Расильжановна давлат божи тўлашдан озод
қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида ушбу суд орқали
Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин.
(имзо)
К.Хомидов