Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1301-2303/11389 Дата решения 19.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Судья Сагатов Бехзод Асрарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жуманов Баҳодир Абдиҳамидович Ответчик / Подсудимый Жуманова Нигора Холбоевна
Source ID 6752e4f9ee3ec578cdc680b3 Claim ID 4717442 PDF Hash caadff065d3ebf1b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 198 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил июнь ойининг 19 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда, Раислик қилувчи, судья: Б.Сагатов, судья ёрдамчиси М.Юлдашеванинг котиблигида, даъвогар Жуманов Баҳодир Абдуҳамидовичнинг жавобгар Жуманова (Ўразбаева) Нигора Холбоевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган №2-1301-2303/11389 – сонли фуқаролик ишини кўриб, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Б.Жуманов судга жавобгар Н.Жумановага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 1996 йил 23 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлиги, турмушларидан беш нафар 1997 йилда туғилган Абдуҳамидов Сарвар Баҳодир ўғли, 1999 йилда туғилган Абдихамидова Зулфия, 2002 йилда туғилган Абдихамидов Сардор, 2012 йилда туғилган Абдиҳамидов Собиржон Баҳодир ўғли ва 2014 йилда туғилган Абдиҳамидова Зулхумор Баҳодир қизи исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан беш йилдан буён бирга яшамаслиги, шаърий никоҳда бошқа оиласи борлиги, ўрталарида мол-мулк низоси йўқлиги, жавобгар билан оилавий муносабатлари беш йил олдин тугатилганлиги, бирга яшамаётганлиги, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан ўртасидаги никоҳдан ярашиш учун муддат бермасдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Б.Жуманов даъвони қувватлаб, ундаги важларни тасдиқлаб, эр-хотинлик муносабатлари 2022 йилда тугатилганлиги, оиласини бузилишига асосий сабаб жавобгар билан характерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаганлиги, жавобгарнинг отаонаси оиласига аралашишини, шаърий никоҳда бошқа оиласи борлиги, суд томонидан берилган муддатда ярашмаганликларини, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлиги, никоҳдан ажрашиш ҳақидаги қарори қатъийлигини тушунтириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Н.Жуманова даъвони тан олиб, даъвогар билан эр-хотинлик муносабатлари 2022 йилда тугатилганлиги, оиласини бузилишига асосий сабаб даъвогар хиёнат қилганлиги, суд томонидан берилган муддатда ярашмаганликларини, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлиги, никоҳдан ажрашиш ҳақидаги қарори қатъийлигини ва қизлик фамилиясига қайтмоқчилигини тушунтириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг баёнотини тинглаб, фуқаролик иш ҳужжатларида тўпланган далилларни даъво талаблари доирасида таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 1996 йил 23 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, бу ҳақда Жиззах вилояти Рават ҚФЙ томонидан №86 – сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Ўрталаридаги турмушларидан беш нафар 1997 йилда туғилган Абдуҳамидов Сарвар Баҳодир ўғли, 1999 йилда туғилган Абдихамидова Зулфия, 2002 йилда туғилган Абдихамидов Сардор, 2012 йилда туғилган Абдиҳамидов Собиржон Баҳодир ўғли ва 2014 йилда туғилган Абдиҳамидова Зулхумор Баҳодир қизи исмли фарзандлари бор. Келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлар натижасида тарафлар 2022 йилдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугатилган, алоҳида яшаб келмоқдалар, умумий рўзғор юритмайдилар. Тарафларнинг баёнотидан кўринишича, оилавий келишмовчиликлар оқибатида оилада жанжаллар бўлган. Бунинг оқибатида алоҳида яшаб келишган. Ҳозирда эр-хотинлик муносабатлари тугатилиб, умумий рўзғор юритмайдилар. Иш ҳужжатларидаги, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Шоҳимардон” номли маҳалла фуқаролар йиғини яраштириш комиссиясининг далолатномасидан кўринишича, кўрилган чораларга қарамай, тарафларни яраштириш, муросага келтиришнинг имкони бўлмаганлиги учун судга ҳавола қилиш хусусида қарор қабул қилинганлиги маълум қилинган. Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40моддаси талаблари асосида эр-хотиннинг яраштириш борасида ярашиш учун 6 ойлик муҳлат тайинлаган. Бироқ, ярашиш учун тайинланган муддатда тарафлар оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлиги аниқланди. Тарафлар никоҳдан ажратишни талаб қилмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Қайд қилинганларни инобатга олиб, суд тарафларнинг оиласини тиклаш чораси қолмаган, суд томонидан яраштириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижа бермаганлиги, эр-хотин биргаликда яшамаётганлиги, эр-хотинлик муносабати тамомланганлигини инобатга олиб, оилани тиклаш имконияти қолмаган, деган хулосага келиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Суд, никоҳдан ажратишда жавобгардан давлат фойдасига никоҳдан ажралганлиги ҳақидаги гувоҳномани олишда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида давлат божини ундиришни, жавобгардан ушбу тўловни ундирмасликни лозим топди. Шунингдек, суд жавобгар ишончли вакили талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46 – моддасига кўра, жавобгар Жуманова Нигора Холбоевнага никоҳга қадар бўлган фамилия «Ўразбаева»ни қайтаришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253 – моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Жуманов Баҳодир Абдуҳамидовичнинг жавобгар Жуманова (Ўразбаева) Нигора Холбоевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси – қаноатлантирилсин. Даъвогар Жуманов Баҳодир Абдуҳамидович ва жавобгар Жуманова (Ўразбаева) Нигора Холбоевналар ўртасида 1996 йил 23 ноябрь куни Жиззах вилояти Рават ҚФЙ томонидан №86– сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишда даъвогар Жуманов Баҳодир Абдиҳамидовичдан давлат фойдасига никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома олишда амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Жуманова Нигора Холбоевнага никоҳга қадар бўлган фамилияси “Ўразбаева” қайтарилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи Б.Сагатов