← Назад
Решение #1277616 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 72 | — | law |
Текст решения
4 257 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 19 июнь куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича
Чирчиқ туманлараро суди, очиқ суд мажлисида, ўз биносида,
Раислик этувчи судья О.М.Расулов,
судья ёрдамчиси С.Шамуратовнинг котиблигида, даъвогарнинг
ишончли вакили адвокат Г.Аширбаева ва жавобгарнинг иштирокида,
даъвогар Уразмбетов Курбанбекнинг жавобгар Жаксиликова Ақеркега
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
2-1105-2301/4704-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Уразмбетов Курбанбек жавобгар Жаксиликова Ақеркега
нисбатан судга никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар билан 2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганини, турмушларидан икки нафар вояга етмаган фарзандлари
борлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчилик сабабли 2022 йил август
ойидан буён бирга яшамаётганликларини баён қилиб, суддан жавобгар билан
никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар даъвогарнинг ишончли вакили адвокат
Г.Аширбаева даъво талабини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўзаро бир бирларини
тушунмасликларини, характерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаслигини,
алоҳида ҳам яшаб кўришганликларини, натижа бўлмаганлигини, маҳалла
далолатнома бермаганлигини баён қилиб, суддан даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Жаксиликова Ақерке даъво талабини тан олиб,
даъвогар билан 6-7 ойдан буён бирга яшамасликларини, келиша
олмасликларини, қайнонаси билан муносабатлари яхшилигини, ўзи ҳам
ажрашишга
розилигини
баён
қилиб,
суддан
даъво
аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларида
мавжуд далиллар ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларни таҳлил қилиб,
қуйидаги хулосага келди.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф
ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни
исботлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
никоҳдан ажратиш оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
1
талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирини ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатлари давом эттиришни хохламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди.
Аниқланишича,
даъвогар
Уразмбетов
Курбанбек
жавобгар
Жаксиликова Ақерке билан 25.01.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурган, биргаликдаги турмушларидан икки нафар вояга етмаган фарзандлари
бор.
Бўстонлиқ тумани “Айдарали” МФЙ томонидан оилани яраштириш
чоралари кўрилган, мазкур МФЙнинг далолатномасида оилани барбод
бўлганлиги ҳақида бирор бир ҳолат қайд этилмаган.
Гарчанд даъвогар жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш талаби
билан судга мурожаат қилган бўлса-да, тарафлар оилани тамомила барбод
бўлганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим қилмади.
Бундай ҳолатда суд, эр-хотиндан бирини ёки ҳар иккаласининг
жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатлари давом эттиришни
хохламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслигидан,
шунингдек оилада вояга етмаган фарзанднинг манфаатидан келиб чиқиб,
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Уразмбетов Курбанбекнинг жавобгар Жаксиликова Ақеркега
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш –
рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур суд орқали Тошкент вилоят
судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) беришга
ҳақли.
Раислик этувчи судья
О.М.Расулов
2